← Назад
Решение #671551 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 208 458 382 сўм асосий қарз, 104 229 191 сўм
пеня жами 312 687 573 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Тошбоев (2022 йил 5
январдаги 1-1/16-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар
вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа
режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 208 458
382 сўм асосий қарз, 104 229 191 сўм пеня жами 312 687 573 сўм ундириб
беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар билан 2018 йил 4 январда аъзолик шартномаси имзоланганлигини,
шартномага мувофиқ 2022 йилда аъзолик бадал пуллари тўлаб
келинмаганлиги сабабли қайтадан ҳисоб-китоб қилинганда 207 888 358 сўм
асосий қарз ҳамда 85 976 578 сўм пеня қарздорлик аниқланганлигини маълум
қилиб, даъво талаблари қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ҳамда жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво
юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)
170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини
инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
1
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 4 январда 27-сонли уюшма
аъзолигига кириш тўғрисида шартнома имзоланган.
Шартноманинг 4.26-бандига кўра, жамият ипакчилик тармоғи
товарларининг реализация суммасининг 2 фоизи миқдорида ажратмани ҳар
ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан уюшмага ўтказиб бериш мажбуриятини
олган.
Даъвогар суд муҳокамасида жавобгар томонидан 2022 йил январь ойида
148 179 АҚШ доллари миқдорида (1 АҚШ долларининг сўмга нисбати бўйича
10 818 сўм) 1 603 004 422 сўмлик товарлар реализация қилганлигини, шундан
32 060 008 сўм 2%лик ажратмадан қарздорлиги борлиги, шунингдек 2022 йил
август ойида 199 700 АҚШ доллари миқдорида (1 АҚШ долларининг сўмга
нисбати бўйича 10 937 сўм) 2 184 118 900 сўмлик товарлар реализация
қилганлигини, шундан 43 682 378 сўм 2%лик ажратмадан қарздорлиги
борлиги, бундан ташқари 2022 йил сентябрь ойида 599 900 АҚШ доллари
миқдорида (1 АҚШ долларининг сўмга нисбати бўйича 11 014 сўм) 6 607 298
600 сўмлик товарлар реализация қилганлигини, шундан 132 145 972 сўм
2%лик ажратмадан қарздорлиги борлиги жами 207 888 358 сўмни ташкил
этиши ҳақида маълумотнома тақдим қилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 2 декабрда 1-4/1978-сонли
2022 йил 1 октябрь ҳолатига 208 511 380 сўм мавжуд қарздорликни 3 кунлик
муддатда тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Лекин, талабнома жавобгар
томонидан жавобсиз қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризасида 208 458 382 сўм
асосий қарз деб кўрсатилган бўлсада, бироқ қайта ҳисоб-китоб қилинганда
207 888 358 сўм эканлигини билдириб, ушбу сумма доирасида қаноатлантириб
беришни сўраган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
қисман асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 207 888 358 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топади.
Шартноманинг 5-бандига кўра, ажратма ўз вақтида ўтказиб берилмаган
тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда уюшмага пеня тўлаши белгиланганлигидан келиб чиқиб,
104 229 191 сўм (даъво аризасидаги ҳисоб китобларга кўра, 208 458 382 сўм х
2
0,4 % = 833 833 сўм х 347 кунга = 289 340 051 сўм; шартнома шартларидан
келиб чиқиб, асосий қарзнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 104 229
191 сўм) пеня ҳисобланиб, жавобгардан ундириб бериш сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили пеня ҳисоб китоб қилинишида
хатоликка йўл қўйилгани маълум қилиб, маълумотнома асосан қайтадан
ҳисоб-китоб қилинганда 85 976 578 сўмни ташкил этишини билдириб, ушбу
сумма доирасида қаноатлантириб беришни сўраган.
ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Суд даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилган 104 229 191 сўм пеня
ундириш талаби билан келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан даъво
аризасида 104 229 191 сўм пеня ундириш сўралсада, бироқ суд муҳокамасида
даъвогар вакили пеня ҳисоб китоб қилинишида хатоликка йўл қўйилгани
қайтадан ҳисоб-китоб қилинганда 85 976 578 сўмни ташкил этишини
билдирган. Шунингдек, пеня қандай асосларга кўра вужудга келганлиги ва
айнан қайси муддатдан қайси кунгача ҳисобланганлиги ва бошқа шу каби пеня
ундирилиши лозимлиги кабилар алоҳида маълумот қилиб берилган бўлсада
лекин тушунарсиз ҳисобланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланмаганлиги ва
асослантирилмаганлиги, қарздорликни ундириш чорасини ўз вақтида
кўрилмай зарарни миқдорини кўпайишига кредиторнинг ўзи сабабчи
бўлганлиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, кредитор манфаатларини
эътиборга олиб даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни ҳамда 25 000 000 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан ҳисобидан даъвогар фойдасига 207 888 358
сўм асосий қарз, 25 000 000 сўм пеня жами 232 888 358 сўм ундиришни лозим
топади.
3
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 5 877 298,72 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатларини,
Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни ундириш лозим
бўлади. Даъвогар томонидан тўланган 376 452,74 сўм (даъвогар томонидан
даъво аризасида сўралган 570 024 сўм асосий қарз ва 18 252 613 сўм пеня ўзи
томонидан ҳисоб-китобларда хатоликка йўл қўйгани учун ўз тасдиғини
топмаганлиги сабабли) давлат божини зиммасида қолдиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326 ва 333-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007
йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
ААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 207 888 358 сўм асосий қарз,
25 000 000 сўм пеня,
5 877 298,72 сўм тўланган давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари жами
238 789 656,72 сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
АА томонидан тўланган 376 452,74 сўм давлат божи зиммасида
қолдирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда Наманган вилоят судига шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
4