Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/540 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "TIMUCHIN AGRO FAYZ" фермер хўжалиги
Source ID 1008805 Claim ID 2761702 PDF Hash 3e3c6aeca43cfe2d... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
онуннинг 118-моддаси онуннинг 118 law
онуннинг 119-моддаси онуннинг 119 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 17 январь 4-1103-2201/ААА-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг раислигида, судья ѐрдамчиси Ш.А.Усмановнинг котиблигида, даъвогар "АААА" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчисининг жавобгар "ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.616.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, тарафлардан жавобгар "ББББ" масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Эргашев, ишончли вакили У.Давлатов (ишончнома асосида)лар иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "АААА" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.616.000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар "АААА" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси судга ѐзма илтимоснома тақдим этиб, даъвони қўллабқувватлаб, ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "ББББ" масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Эргашев, ишончли вакили У.Давлатовлар судга ѐзма фикрнома тақдим этиб, даъвони тан олиб, қарздорликни қисқа муддатларда тўлаб беришини билдирди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар тараф вкилининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган хужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш хужжатларида кўринишича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2101/612-сонли иқтисодий иш юзасидан 2021 йил 01 июлда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан "АААА" масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона банкрот деб эътироф этилган. Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 4-1101-2101/612-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 17 декабрдаги ажримига асосан корхона тугатиш бошқарувчиси этиб Усмонов Босит Мансурович тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтиши; қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 118-моддасига мувофиқ тасарруф этишга; ходимлар билан, шу жумладан қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаларини тугатишга; қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг 119-моддасида белгиланган тартибда рад этишга; тугатишга доир иш юритиш билан боғлиқ бўлган жорий харажатларни молиялаштириш учун кредиторларнинг йиғилиши билан келишувга мувофиқ кредитлар олишга; қарздор томонидан тузилган битимларни, агар қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этишга; давлат хизматларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланишга; олдиндан тўловларни амалга оширмасдан қарздорларнинг кўчмас мулкига оид кадастр ҳужжатларини тайѐрлашни, қайта тайѐрлашни ва давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширишга; қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган, давлат солиқ хизмати органлари учун очиқ бўлган ҳисоботлардан, текшириш далолатномаларидан ва иши билан боғлиқ бошқа материаллардан фойдаланишга; қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ѐки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйишга. Мазкур талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда фойдаланилишга ҳақли бўлиши; Тугатиш бошқарувчиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги: қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши; кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши; қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши; қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши; кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиши; қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ѐки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши ҳуқуқига эгалиги; қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириши шартлиги Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкинлиги; Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши назарда тутилган. Тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулкни ҳамда дебиторларини аниқлаш юзасидан амалга оширган ишлари натижасида "АААА" масъулияти чекланган жамиятининг "ББББ" масъулияти чекланган жамияти билан ўзаро товар айланмаси натижасида 2.616.000 сўм дебиторлик ҳақдорлиги вужудга келганлиги аниқланган. "ББББ" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йил 29 декабрдаги 43-сонли ишончнома ҳамда шу кундаги 299-сонли ҳисоб-фактурага асосан 2.616.000 сўмлик товар "АААА" масъулияти чекланган жамиятидан қабул қилиб олинган бўлиб, ушбу товарлар учун тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида даъвогар олдида қарз бўлиб қолган. Даъвогар "АААА" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан жавобгар "ББББ" масъулияти чекланган жамиятига қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 21 ноябрдаги 80-сонли талабнома асосида мурожаат қилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Суд муҳокамаси жараѐнида жавобгар "ББББ" масъулияти чекланган жамияти судга ѐзма фикрнома тақдим этиб, даъво талабларини тан олиши ҳамда қисқа муддатларда тўлаб беришини билдирган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаби иш хужжатлари шунингдек, тасдиқланган банк айланмаси асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.616.000 сўм қарздорлик ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклаш лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 732, 735моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлнтирилсин. Жавобгар "ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "АААА" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 2.616.000 сўм қарздорлик; Республика бджетига 300.000 сўм давлат божи; Олий суд депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: М.М.Якубов