← Назад
Решение #671570 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 69 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| аролик кодекси | 108 | — | code_article | |
| амда ФК | 363 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 279 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOSHKENT
VILOYAT SUDI
ТАШКЕНТСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
100059, Toshkent sh,SH.Rustaveli ko`chasi, 93
100059, г.Ташкент, ул.Ш.Руставели, 93
Tel:(+99871) 253-24-18 Fax: 0 (71)253-26-02 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
Ўртачирчиқ тумани
2023 йил 23 январь
4-1104-2202/2342 –
сонли иш
Биринчи инстанция
судида ишни кўрган судья
Т.Салимов
судида маърузачи судья
И.Юсупов
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанцияси, судья И.Юсуповнинг
раислигида, ҳайъат аъзолари - судьялар Н.Худояров ҳамда
У.Сайдахмедовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ж.Абдурахмоновнинг котиблигида, даъвогар раҳбари П.Ф.Ли,
даъвогар вакили У.Алиев (2022 йил 23 сентябрдаги
11-сонли ишончнома асосида), жавобгарлар: Ўртачирчиқ туман
ҳокимлиги вакили С.Тулаганов (2023 йил 23 январдаги 1-сонли
ишончномага асосан), Тошкент вилоят ҳокимлиги вакили
Ё.Қаюмов
(2022
йил
19
февралдаги
1/YQ-5-917-сонли
ишончномага асосан) иштирокида мазкур иқтисодий иш
бўйича қабул қилинган Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан
даъвогар “MONTAJ TA’MIR XIZMATI” хусусий корхонаси
томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни
Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги биносида очиқ сайёр суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризасига кўра, “MONTAJ TA’MIR XIZMATI”
хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар ёки ХК деб
юритилади)
Ўртачирчиқ
туман
ҳокимлигининг
оғзаки
топшириғи билан Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи,
Мурувват кўчасидаги 15 ва 9-сонли кўп қаватли уйларнинг том
қисмини профнастил билан шартномасиз таъмирлаш ишлари
олиб борилганлиги қайд этилган.
Даъвогарнинг важларида Ўртачирчиқ тумани, Шоликор
маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15 ва 9-сонли кўп қаватли
уйларнинг том қисмини таъмирлаш учун 194 906 351 сўмлик
1
бажарилганлиги
лекин,
жавобгар
томонидан
бажарилган
ишлар
бўйича
қарздорлик
тўлаб
берилмаганлигини баён қилиниб, жавобгарлар Ўртачирчиқ
тумани ҳокимлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳисобидан
194 906 351 сўм ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суднинг ажримлари билан ишга
Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, Тошкент вилояти
ҳокимлиги капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи хизмати
инжиниринг
компанияси,
“CONSTRUCTION
MEASURING
COMPANY”
масъулияти
чекланган
жамияти,
“Parkent
Ecspertiza” масъулияти чекланган жамияти, Тошкент вилояти
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Кўп
хонадонли уйларни, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда
иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг
компанияси” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти
ҳудудий филиали низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида
ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад
этилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар
Тошкент вилоят судига апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, унда даъвогар томонидан Тошкент вилояти ҳамда
Ўртачирчиқ туман ҳокимининг уйларни том қисмини
таъмирлаш бўйича оғзаки топшириқ ёки вазифалари тўлиқ
бажарилганлигини, лекин туман ҳокимлиги томонидан иш
бажариб берилгандан сўнг қарздорлик тўлаб бериш вақтида
шартнома йўқ деб пайсалга солиб келганлигини, ишни
бажариш жараёнида бирор маротаба ишни тўхтатмаганлигини,
бир неча бор шартнома имзолаш сўралган вақтда ишларни
тезроқ якунлашни шартнома билан тегишли тўловлар амалга
оширилишини билдириб келганлигини, тарафлар ўртасида
ёзишмаларда ҳам бу ўз тасдиғини топганлигини, туман
ҳокимлиги
ишлар
бажарилмаганлик
важини
асос
қилмаганлигини баён қилиб, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаси бузилганлиги сабабли биринчи
инстанция суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорни
бекор қилишни, даъво ариза талабларини қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини
қўллаб-қувватлаб биринчи инстанция суди томонидан ҳал
қилув қарорини қабул қилиш вақтида моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаси бузилганлигини, даъвогар томонидан уйларнинг
том қисмидаги таъмирлаш ишлари ўз ҳоҳишига кўра амалга
2
давомида
Ўртачирчиқ
туман
ҳокимлигига
берилган
топшириқлар ижроси бўйича вилоят ва туман ҳокимлиги
томонидан Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват
кўчасидаги
15
ва
9-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаб бериш
бўйича
берилган
оғзаки
топшириғига
асосан
ишлар
бажарилганлигини, бажарилган ишлар вилоят ва туман
ҳокимлигининг
тегишли
хатлари
билан
ўз
тасдиғини
топганлигини лекин, туман молия бўлими тарафлар ўртасида
шартнома имзоланмаганлик важи билан тўловларни амалга
ошириб берилмаганлигини, бажариладиган ишларни лойиҳасметаси ишлаб чиқилиб экспертиза хулосаси олинганлиги, кўп
қаватли
уйларда
яшовчилар
уйларнинг
том
қисмини
таъмирлаш ишларини молиялаштиришни сўраб Тошкент
вилояти ҳокимлига мурожаат қилинганлигини, Тошкент
вилояти ҳокимлигининг туман ҳокимлигига йўллаган хатига
кўра мазкур ишларни амалга ошириш ХК билан муҳокама
қилиниб, ижобий ҳал этилиши сўралганлигини, бироқ
бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича Ўртачирчиқ туман
ҳокимлиги ва ХК ўртасида шартнома тузилмаганлигини,
даъвогар томонидан ишлар бажарилиб уй жой қурилиш ва
таъмирлаш
ишлари
бўйича
қабул
қилиш
комиссияси
далолатномаси тузилганлигини, бажарилган ишлар бўйича
(Форма-2), бажарилган ишларнинг нарҳи бўйича ҳисобварақфактура (Форма-3)лар тузилиб тегишли тартибда туман
ҳокимлигига бир неча бор топширилганлигини, лекин туман
ҳокимлиги бажарилган ишлар ҳақини тўлаб беришдан бош
тортиб,
жорий
таъмирлаш
ишларида
сарфланган
харажатларини ҳозирги кунга қадар тўланмай келаётганлиги
кўрсатиб ўтиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор
қабул қилиб даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги вакили ХК
томонидан Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват
кўчасидаги
15
ва
9-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш
ишлари бажарилганлигини, бу туман ҳокимлигининг тегишли
хатларида ҳам кўрсатиб ўтилганлигини, лекин бугунги кунда
қарздорликни тўлаб бериш учун ҳуқуқий асос йўқлигини,
вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам низони хал этиш учун бир
неча бор кўрсатма хатлари туширилганлигини билдириб,
масалани судга ҳавола қилишини ҳамда Ўртачирчиқ тумани
ҳокимлиги томонидан бажарилган ишларни тўлаб бериш учун
ҳуқуқий асос йўқлигини билдирди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги вакили ХК томонидан вилоят
ҳокимлигига қилинган мурожаатлари бўйича тегишли жавоб
3
ҳокимлиги томонидан кўп қаватли уйларни таъмирлаш ишлари
учун сарфланган маблағларни ўрнатилган тартибда туман
маҳаллий бюджетининг орттириб қолинган маблағлари
доирасида ёки бошқа манбалардан қоплаб бериш мумкинлиги
кўрсатиб ўтилганлигини, топшириқ ва ишлар туман доирасида
амалга оширилганлиги сабабли низони судга ҳавола қилишини
билдирди.
Тошкент вилояти Ғазначилик бошқармаси, Тошкент
вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш бўйича ягона буюртмачи
хизмати инжиниринг компанияси, “Сonstruction Мeasuring
Сompany” масъулияти чекланган жамияти, “Parkent Ecspertiza"
масъулияти чекланган жамияти, Тошкент вилояти уй-жой
коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Кўп хонадонли
уйларни, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик
таъминоти
объектларини
қуриш
бўйича
инжиниринг
компанияси” давлат унитар корхонаси Тошкент вилояти
ҳудудий филиали суд мажлисининг ўтказиш вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд
мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати суд мажлисини учинчи шахслар
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг
тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ҳамда апелляция
шикоятида келтирилган важларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилишни ва даъво аризаси талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 68-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПК 69-моддасининг биринчи қисмига кўра, далиллар
ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Админстрацияси раҳбари бошчилигида ўтказилган 13-сон
4
(2021 йил 12 май 02-РА 1-8017) баёни 21-банд иловасида
Агробанк томонидан кўп қаватли уй-жойлар ҳамда коммунал
соҳани яхшилаш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини
ташкил
қилиш
мақсадида
10 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағларини 36 ой
муддатга
ажратилиши
тавсия
қилинган
бўлиб,
Халқ
депутатлари Ўртачирчиқ туман кенгаши томонидан кўриб
чиқилиб, “Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти
объектларини
қуриш
бўйича
инжиниринг
компанияси”
ДУКнинг Тошкент вилояти филиали билан келишилган ҳолда
амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги белгиланган.
Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилоят
ҳокимлиги
томонидан
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2021
йил
18-19-март кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида
берилган топшириқлари бўйича коммунал соҳани яхшилаш,
ободонлаштириш, кўп қаватли уйларнинг том қисмини
таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини ташкил қилиш
мақсадида Ўртачирчиқ тумани бўйича манзилли дастур ишлаб
чиқилган.
Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват
кўчасидаги
15 ва 9-сон кўп қаватли уй яшовчилари мазкур уйнинг том
қисмини таъмирлаб беришни сўраб 2021 йил 29 июлда ариза
билан Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилоят
ҳокимлигига мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатларни инобатга олиб Ўртачирчиқ туман
ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан ХКга
мурожаат этилиб Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15
ва 9-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаб
беришни сўралган.
Бажариладиган ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари
ишлаб чиқилиб “Parkent Ecspertiza” масъулияти чекланган
жамиятининг
2021 йил 29 августдаги 29/08/2022-1-сонли экспертиза
хулосаси олинган.
Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилоят
ҳокимлигининг оғзаки топшириғига асосан Ўртачирчиқ
тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15 ва 9сонли кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш ишлари
даъвогар томонидан олиб борилган.
Ўртачирчиқ тумани, Шоликор маҳалласи, Мурувват
кўчасидаги
15 ва 9-сонли кўп қаватли уйларда яшовчилар мазкур уйни
томини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли
5
ҳокимлигига
2021
йилнинг
10 сентябрида мурожаат қилган.
Тошкент вилоят ҳокимлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги
БМ-5-4293-сонли
хатида
Ўртачирчиқ
тумани,
Шоликор
маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15 ва 9-сонли кўп қаватли уйжойларнинг том қисмини таъмирлаш ишлари учун сарфланган
маблағларни
ўрнатилган
тартибда,
туман
маҳаллий
бюджетининг орттириб қолинган маблағлари доирасида ёки
бошқа мағбалардан қоплаб берилиши сўралган.
Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 5
майдаги ВМ-5-2756-сонли хати билан ҳам Ўртачирчиқ тумани,
Шоликор маҳалласи, Мурувват кўчасидаги 15 ва 9-сон кўп
қаватли уйнинг том қисмини профнастил қопламаси билан
мукаммал таъмирланган бўлиб, мазкур ишларни амалга
оширган қурувчи ташкилот ХК билан муҳокама қилиб ижобий
ҳал этиш кўрсатилган.
Бироқ, бажарилиши лозим бўлган ишлар бўйича
Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги ва ХК ўртасида пудрат
шартномаси тузилиши лозим бўлса-да, аммо шартнома
тузилмаган ҳолда ишлар бажарилган, бажарилган ишларни
далолатномалари (Ф-2, Ф-3) тузилиб, ишлар тегишли тартибда
туман ҳокимлигига талабнома билан бирга бир неча бор
топширилган бўлса-да, аммо Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги
шартнома
тузмасдан
ишлар
бажарилганлиги
сабабли,
бажарилган ишларнинг пулини бугунги кунга қадар тўлаб
берилмаганлиги кўрсатиб ўтилган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида
тарафлар ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятни белгиловчи
шартнома тузилмаган деб тўғри хулосага келган бўлса-да,
аммо
шартномавий
муносабатга
киришилганлигини
тасдиқловчи бошқа далиллар мавжуд эмас деб нотўғри
хулосага келган.
Ваҳоланки, Тошкент вилоят ҳокимлиги, Ўртачирчиқ
туман ҳокимлиги ҳамда Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги молия
бўлимларининг иш ҳужжатларидаги мавжуд ўзаро ҳамда
ХКнинг мурожаатларга белгиланган тартибда юборилган
жавоб хатларида ишлар бажарилмаганлиги ёки бажарилган
ишлар сифатсиз бажарилганлиги, бажарилган ишларнинг
қийматига эътирози бор эканлиги баён қилмаган балки, туман
маҳаллий бюджетидан ёки унинг орттирилган маблағлардан
ушбу харажатларни қоплаш назарда тутилмаганлигини,
маҳаллий бюджетдан тўлаб бериш имкони йўқлигини ҳамда
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
амалга оширилиши мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилган.
6
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Ўзбекистон
Республикасининг
“Хўжалик
юритувчи субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги
103-сонли Қарорининг 3-бандига кўра, Қонуннинг 11-моддаси
ва Фуқаролик кодексининг 108-моддасига кўра, хўжалик
шартномалари ёзма шаклда тузилади. Шартноманинг ёзма
шаклига риоя этмаслик (оғзаки келишув) унинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди (қонунда кўрсатилган ҳоллар
бундан мустасно). Бироқ, судлар шартноманинг ёзма шаклига
риоя этмаслик оқибатида низо келиб чиққан тақдирда,
тарафларни
битимнинг
тузилганлиги,
мазмуни
ва
бажарилганлигини
гувоҳларнинг
кўрсатмалари
билан
тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум этса-да, ёзма ва бошқа далиллар
билан тасдиқлаш ҳуқуқини сақлаб қолишига эътибор берилиши
ҳамда ФКнинг 363-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
шартномани тузишга хизмат қилган барча ҳолатлар, жумладан,
шартнома тузиш олдидан олиб борилган мунозаралар,
ёзишмалар, ўзаро муносабатларда шаклланган амалиёт, иш
муомаласи одатлари, тарафларнинг ўзларини тутишларини
ўрганишлари ва баҳо бериш лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Иқтисодий
судлар
томонидан
қурилиш
пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2016
йил 23 декабрдаги 306-сонли Қарори (бундан буён матнда
Пленум қарори деб юритилади) 2.2.-бандининг иккинчи хат
бошисига кўра, агар ишни кўриш жараёнида шартномада
бундай шартларнинг мавжуд эмаслиги аниқланса, суд низо
юзасидан қурилиш ишларини бажаришда расмийлаштирилган
ҳужжатлар
асосида
қарор
қабул
қилади
ва
унинг
асослантирувчи қисмида қурилиш пудрати шартномаси
тузилмаганлигини кўрсатиб ўтади.
Демак, мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида гарчанд
шартнома имзоланмаган бўлса-да, лекин суд мажлисида
тарафлар вакилларининг берган кўрсатмалари ва иш
ҳужжатларидаги мавжуд далилларга кўра ХК томонидан туман
ҳокимлигининг иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ ХК томонидан
мажбуриятлар лозим даражада бажарилган.
Мазкур Пленум қарорининг 5-бандига кўра, ФКнинг 108
ва
109-моддалари мазмунига кўра, қурилиш пудрати шартномаси
оддий ёзма шаклда тузилади ва ушбу шаклга риоя қилмаслик
7
битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини
гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан
маҳрум қилади. Бунда, агар қурилиш пудрати шартномаси ёзма
шаклда
тузилмаган
бўлса,
тарафлар
битимнинг
тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини ёзма ёхуд
бошқа далиллар билан тасдиқлашлари мумкин.
Шунга кўра, қурилиш ишларини бажариш билан боғлиқ
низони ҳал этишда тарафлар қурилиш пудрати шартномасини
оддий ёзма шаклда тузмаган ҳолда ҳуқуқий муносабатга
киришганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3бандида белгиланган қоидаларни қўллашлари лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
Кодексининг
(бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига
кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида
имзоланган шартномадан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг
236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, ХК томонидан
бажарилган ишларга оид ҳужжатлар туман ҳокимлигига тўлиқ
тақдим этилган ҳамда туман ХУЖМШ ва маҳалла иштирокида
бажарилган ишлар тасдиқланган бўлса-да, аммо бажарилган
ишлар туман ҳокимлиги томонидан қабул қилиб олинмаган ва
бажарилган ишлар бўйича қарздорлик тўлаб берилмаган.
ИПКнинг 278-моддасига кўра апелляция инстанцияси
суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга, ҳал қилув қарорини ўзгартиришга, ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни
тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан
қолдиришга, ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал
қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун
юборишга ҳақли.
ИПКнинг 279-моддасига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун қуйидагилар
асос
бўлади: иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган
8
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, даъвогар томонидан тарафлар
ўртасида шартнома мавжуд бўлмаса-да, иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
мажбуриятлар лозим даражада бажарилганлиги, туман
ҳокимлиги
томонидан
мажбуриятлар
лозим
даражада
бажарилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ҳамда жавобгар Ўртачирчиқ тумани
ҳокимлиги ҳисобидан даъвогар “MONTAJ TA’MIR XIZMATI”
хусусий корхонаси фойдасига 194 906 351 сўм асосий қарз
ундиришни ва даъвонинг Тошкент вилоят ҳокимлигига
нисбатан қисми рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига асосан, талабларидан келиб чиқиб,
судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд
харажатларини биринчи инстанция ва апелляция шикояти
учун жавобгар Ўртачирчиқ туман ҳокимлиги зиммасига
юклашни ҳамда ихтиёрий тўланган давлатбожи ва почта
харажатларини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69, 118, 278-279моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Даъвогар
“MONTAJ
TA’MIR
XIZMATI”
хусусий
корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
8 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Иш юзасидан янги қарор қабул қилинсин.
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги ҳисобидан
даъвогар “MONTAJ TA’MIR XIZMATI” хусусий корхонаси
фойдасига 194 906 351 сўм асосий қарз, 2 923 595,26 сўм
давлат божи ҳамда 48 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг Тошкент вилоят ҳокимлигига нисбатан қисми
рад этилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга
киради.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибда Олий
9
судга кассация шикояти берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи судья:
(имзо)
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
У.Сайдахмедов
(имзо)
Н.Худояров
нусхаси аслига тўғри______________И.Юсупов
10
И.Юсупов