Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/6 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот АЖ Ответчик / Подсудимый Эзгулик Элчиси масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025828 Claim ID 3097979 PDF Hash ea5875b6c7d6fe0c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 468-моддаси ушбу Кодекс 468 code_article
Кодекснинг 474-моддаси Кодекс 474 code_article
Кодекснинг 333-моддаси Кодекс 333 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 январь Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/6-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “Эзгулик элчиси” масъулияти чекланган жамиятидан 4.881.040 сўм асосий қарз ва 2.733.382 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Жўраев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Эзгулик элчиси” масъулияти чекланган жамиятидан 4.881.040 сўм асосий қарз ва 2.733.382 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Жўраев тушунтириш бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар истеъмол қилинган газдан бўлган қарздорлик тўланмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисига мувофиқ, мазкур низони жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “Эзгулик элчиси” масъулияти чекланган жамияти (Истеъмолчи) ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали (Етказиб берувчи) ўртасида 2022 йил 07 апрелда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 7/6-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартларига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газ етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар билан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 4.881.040 сўмни ташкил этиши аниқланди. Қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, Абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, 478-моддасида агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилиши белгиланган, Кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган такдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб белгиланган. Шунга қарамасдан жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан даъвогар олдида 4.881.040 сўмлик қарздорликка йўл қўйган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Шу сабабли, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 4.881.040 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топди. Шунингдек, даъво аризасида шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгардан 2.733.382 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.6-бандида шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, жавобгар муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топган бўлсада, даъвогар томонидан шартнома шартларига зид равишда тўлов муддати кечиктирилган кунлар учун кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда пеня ҳисоблаганлиги аниқланди. Шу боис даъвогар томонидан талаб қилинган 2.733.382 сўм пенянинг 2.440.520 сўм қисми асосли, 292.862 сўм қисми асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига асосан суд неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу сабабли суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг истеъмол қилинган табиий газ тўловини ўз вақтида тўланмаслик сабабларини ўрганиб, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, 2.440.520 сўм пеняни 488.104 сўмга қаноатлантиришни, пеня ундириш талабини қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар “Эзгулик элчиси” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 4.881.040 сўм асосий қарз ва 488.104 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 263, 326, 333, 474, 478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Эзгулик элчиси” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 4.881.040 сўм асосий қарз ва 488.104 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятидан Республика бюджетига 12.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “Эзгулик элчиси” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 288.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин. О.Эргашев