← Назад
Решение #671590 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 январь
4-1901-2201/4496-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, даъвогар вакили – Қ.Тангиров (2023 йил 5 январдаги 21сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “TURONBANK”
акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгарлар – “SURXON YUK
TASHISH” масъулияти чекланган жамияти, “OYBEK AVTOTRANS”
масъулияти чекланган жамияти ва “SURXON BUNYODKOR LOYIHA”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “TURONBANK”
акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SURXON YUK
TASHISH” масъулияти чекланган жамияти ва “OYBEK AVTOTRANS”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 514584000 сўм
кредит қарзи, 77646000 сўм кредит фоизи, 6093000 сўм жарима, жами
598323000 сўм ундириб, ундирувни “SURXON YUK TASHISH” масъулияти
чекланган жамияти, “OYBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамияти
ва “SURXON BUNYODKOR LOYIHA” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли гаров мулкига келишув далолатномаларида кўрсатилган
ликвидли баҳода қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгарлар
суд
мажлисида
ўз
вакилларининг
иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар судга даъво аризаси киритилгандан кейин қисман
тўловни амалга оширганлигини билдириб, судга бу ҳақдаги
маълумотномани тақдим этиб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради.
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил 29
сентябрда №199-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур
шартномасига кўра, банк томонидан жавобгарга 60 ой муддатга йиллик 18
фоиз устама тўлаш шарти билан “20 дона Дамас русумли автомашиналар
сотиб олиш, кредит ҳужжатларини расмийлаштириш ва газ ўрнатиш
ҳаражатлари” учун 1300000000 сўм миқдоридаги кредит маблағини
ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги
тузилган бўлиб, кредит шартномасининг узилмас қисми сифатида бўлган
иловасини ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида 2018 йил 30 сентябрда гаров
шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра, жавобгар “OYBEK AVTOTRANS”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2015 йилда ишлаб чиқарилган
давлат рақами 75/970 КАА бўлган автомашина, 2011 йилда ишлаб
чиқарилган давлат рақами 75/933 DAA бўлган автомашина, жавобгар
“SURXON BUNYODKOR LOYIHA” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/199 QAA бўлган
автомашина, жавобгар “SURXON YUK TASHISH” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/037
ТАА бўлган автомашина гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, 2018 йил 5 октябрдаги тузилган 06-сонли кафиллик
шартномасига асосан жавобгар “OYBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган
жамиятининг 1300000000 сўмлик кафиллиги олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк)
иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 279-моддаси биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФКнинг 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим
даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар
жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида
кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, башарти,
кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил
кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу
жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни
тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар
жавоб берадилар.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномасида кўрсатилган кредитни
қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини лозим
даражада бажармаган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32моддасининг биринчи қисмида тўлов талабномаси акцептини асоссиз
равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг
бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош
тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим
этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо)
учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни
рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2, 4-бандларида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб суд, ундирилиши сўралган 6093000
сўм жаримани 2020000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги жавобгарнинг
487500000 сўм кредит қарзи, 72749000 сўм кредит фоизи қарзи мавжуд.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдоси бошланадиган
вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси суд қарори билан белгиланмайди. Шунга
кўра, агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди
савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи
қисмида ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада
кўрсатилган нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш
бериши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли
Қарорининг 23-бандида тушунтириш берилган.
Шунга кўра суд, гаров мулки ипотека шартномасида кўрсатилган
нарх бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш беришни лозим
деб топди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, жавобгарлар “SURXON YUK TASHISH”
масъулияти чекланган жамияти ва “OYBEK AVTOTRANS” масъулияти
чекланган жамиятидан солидар тартибда 487500000 сўм кредит қарзи,
72749000 сўм кредит фоизи, 2020000 сўм жарима ундириб, ундирувни
жавобгар “OYBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
2015 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/970 КАА бўлган
автомашина, 2011 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/933 DAA
бўлган автомашина, жавобгар “SURXON BUNYODKOR LOYIHA” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақами 75/199 QAA бўлган автомашина, жавобгар “SURXON YUK TASHISH”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган
давлат рақами 75/037 ТАА бўлган автомашинага қаратишни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24000 сўм почта
харажатини, республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгардан 11966460 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қарор
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар – “SURXON YUK TASHISH” масъулияти чекланган
жамияти ва “OYBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамиятидан
“TURONBANK” акциядорлик тижорат банкига солидар тартибда 487500000
сўм кредит қарзи, 72749000 сўм кредит фоизи, 2020000 сўм жарима
ундирилсин.
Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда жавобгар
“OYBEK AVTOTRANS” масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2015
йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/970 КАА бўлган автомашина,
2011 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами 75/933 DAA бўлган
автомашина, жавобгар “SURXON BUNYODKOR LOYIHA” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган давлат
рақами 75/199 QAA бўлган автомашина, жавобгар “SURXON YUK TASHISH”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган
давлат рақами 75/037 ТАА бўлган автомашинага қаратилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SURXON YUK TASHISH” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “TURONBANK” акциядорлик тижорат банкига 24000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгар “SURXON YUK TASHISH”
масъулияти чекланган жамиятидан 11966460 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев