← Назад
Решение #671607 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 январь 4-1405-2202/3783-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судья Ф.Юлдашевнинг раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Жабборовнинг котиблигида, аризачи ХХХнинг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, Тойлоқ
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, аризачи
вакили Б.Воҳидов, жавобгар вакили О.Файзиев (ишончнома асосида) иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ
бошқармаси ариза билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги низомга асосан жавобгар ЖЖЖга нисбатан 12989273,3 сўм
миқдорда молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Б.Вохидов ариза талабини
қувватлаб, суддан жавобгарга нисбатан молиявий жарима қўллашни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили О.Файзиев ариза талаблари
бўйича барча қарздорликлар бартараф этилганлигини баён қилиб, суддан аризани рад
этишни сўради.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган маълумотига кўра
(13-27/148хдфу грифи остида), ЖЖЖнинг 2022 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига ташқи
савдо шартномалари бўйича амалга оширилган хисоб-китобларга кўра, жавобгар
томонидан қайд этилган 23148,4 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.
Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ушбу муддати ўтган
дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки унга ҳисобланган 12989273,3 сўм жаримани
ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчининг шахсий кабинетига
юборилиб, дебитор қарздорлик талабнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида
бартараф қилиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи
савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш
тартиби тўғрисида”ги низомнинг 27-бандига мувофиқ, ҳисобланган молиявий
жаримани қўллаш юзасидан судга мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирилган.
Бироқ, корхона томонидан дебитор қарздорлик бартараф қилинмаган ҳамда жарима
ихтиёрий равишда тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг
27-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига
йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган
импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк
куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:180 кунгача кечикканда тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365
кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш
(импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг
миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима
тўлайдилар, - деб белгиланган.
ЖЖЖнинг чет элдаги ҳамкорлари билан тузилган контракт бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик 2022 йил 17 августда вужудга келган бўлиб, 23148,4 АҚШ
долларининг 5 фоиз, яъни 1157,4 АҚШ долларининг (Марказий банкнинг 2022 йил 24
ноябрдаги расмий курси бўйича 1 АҚШ доллари 11 222,61 сўмни ташкил этади)
сўмдаги қиймати, яъни 12989273,3 сўм ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 28бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда
валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
- жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда – аризани
қаноатлантириш рад этилади деб белгиланган.
Жавобгар томонидан қарздорлик мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар
суд муҳокамасида судга тақдим қилинди. “Миллийбанк” АЖ Самарқанд филиалининг
2022 йил 28 декабрдаги маълумотномасида, ЖЖЖнинг импорт контрактлари бўйича
қарздорлик мавжуд эмаслиги маълум қилинган.
Шунга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда
кўрилишида жавобгарнинг айбини инобатга олган ҳолда, олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни, “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг
9-моддасига асосан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, иш бўйича
давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179, 222 - моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар ЖЖЖга
нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Жавобгар ЖЖЖдан аризачи Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармаси
фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан ўн кунлик муддатда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Ф.Юлдашев