Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2302/35 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый BARQAROR BIZNES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1009491 Claim ID 3100556 PDF Hash cae2325c7a49240b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy BUSTAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 е-mail: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 январь 4-1703-2302/35-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар BARQAROR BIZNES масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили У.Маматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси Бўстон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, BARQAROR BIZNES масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўрсатма бериб, солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган BARQAROR BIZNES масъулияти чекланган жамияти кўрсатган манзилда мавжуд эмаслиги сабабли банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялари тўхтатилганлигини, ҳозирда корхона томонидан талабнома бўйича ҳисоботдаги камчиликлар бартараф этилганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал қилишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд, аризачининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини рад этишликни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619сонли “Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига кўра тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш, жумладан уларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш фақатгина суд томонидан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, BARQAROR BIZNES масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган хисоботларда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ бўйича тафовут аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Бироқ, Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан 2023 йил 23 январда берилган маълумотномада солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган BARQAROR BIZNES масъулияти чекланган жамияти томонидан талабномага жавоб берилиб, камчиликлар бартараф этилганлиги сабабли корхонани банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялари фаоллаштирилганлиги ҳақида маълум қилинган. Суд, BARQAROR BIZNES масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақалари бўйича операциялари фаоллаштирилганлиги сабабли даъвони рад қилишни лозим топади. Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170, 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризаси рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов