Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/3 Дата решения 23.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение O'zbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligining Texnik jihatdan tartibga solish, standartlashtirish, sertifikatlashtirish va metrologiya sohasida davlat nazorati Departamenti Ответчик / Подсудимый "EURO STROY 003" хусусий корхонаси
Source ID 1025943 Claim ID 3098151 PDF Hash 36aed93273d209bf... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 212-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 212 law
исми ва 213-моддасининг 1-қисми исми ва 213 1 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 23 январь 4-1802-2301/3-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг, жавобгар – «ЕURO STROY 003» хусусий корхонасига нисбадан 10.257.075 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Н.Ҳикматов (2023 йил 18 янврадаги 47-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Э.Хуррамов (ҳисобчи, ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – «EURO STROY 003» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 10.257.075 сўм миқдорида молиявий жарима қуллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз сўзида даъвони қўллаб қувватлаб уни тўлиқ қаноатлантиришни, ушбу ҳуқубузарлик юзасидан жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ҳам қарори мавжулигини баён қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг аризаси талаби тўғри эканлигини, ариза талабига эътирози йўқлигини, ҳақиқатан ҳам Хитой давлатидан келтирилган махсулотлар сифатсиз бўлганлигини билдириб ўтди. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, эшитиб ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-6240-сон “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармоннинг 12-бандида2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида содир этилган жиноятлар учун а) маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда — реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима кўлланиши белгиланган. кўра, даъвогар Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти текишириш ўтказилгандан сўнг 2022 йил давомида умумий миқдори 4950 дона умумий қиймати 20.514.150 сўмлик 3 турдаги сифатсиз электротехника махсулотлари реализация қилинган. Хусусан текшириш жароёнида Хитой давлатида ишлаб чиқарилган жавобгар томонидан импорт қилинган 3 турдаги электротехника махсулотлари (қоғоз картон қутига қадоқланган “Лампочки электрические светодиодные” 3 W LED, “LED” савдо белгиси остидаги 24 V (300 ma) шифт учун мўлжалланган шишали ёритгич, қоғоз картон қутига қадоқланган “Светильник пластмассовый галоген” 5 V (6 W) LED лампа ва “JING HAI” савдо белгиси остидаги 3 W (240 ma) светодиодли электр лампадан олинган намуналар “UNITEST” МЧЖ синов лабораториясининг 2022 йил 01 декабрдаги №2022120101-К-ЭП-сонли синов баённомасига асосан ГОСТ IEC 60598-1-2017 норматив ҳужжатининг 4.13.1банди (механик мустаҳкамлик), 8.2.1, 8.2.6-банди (электр токи уришидан ҳимоя қилиш), 9.2-банди (қаршилик ва электр мустаҳкамлик изолияцияси), 10.2-банди (қобиқнинг ҳимоя даражаси) талабларига номувофиқ, шунингдек, ушбу маҳсулотлар ёрлиқланиши бўйича UzTR.389-010:2016 умумий техник регламент, ЎзДСТ 2899:2014, ЎзДСТ 3017:2015, ГОСТ IEC 60598-1-2017, ГОСТ МЭК 60335-12008 норматив ҳужжатларининг талабларига мувофиқлиги сезги аъзолари орқали (ташки кўрикдан ўтказиш, тамғалаш, қадоқлаш ва сақлаш) текширилганда UzTR.389-010:2016 умумий техник регламентининг 13-банди, ЎзДСТ 2899:2014 давлат стандартининг 3.5.1, 3.5.5-банди, ЎзДСТ 3017:2015 давлат стандартининг 4.3.1, 4.3.2, 4.3.3-банди, ГОСТ IEC 60598-1-2017 норматив ҳужжатининг 3.1,3.2-банди, ГОСТ МЭК 60335-1-2008 норматив ҳужжатининг 7.1-банди талабига жавоб бермаслиги аниқланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси 9-қисмига асосан маҳсулот, атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки хавфсизлигини, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар давлат бошқаруви органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиши учун мажбурийлиги белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Шу сабабли даъво талабининг жавобгардан 10.257.075 сўм молиявий жарима қўллаш қисми асосли ҳисобланади. ИПКнинг 73-моддаси биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 12 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг қарорига асосан «ЕURO STROY 003» хусусий корхонасининг ҳисобчиси Э.Хуррамовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 212-моддаси 1-қисми ва 213-моддасининг 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан жарима жазоси қўлланилган. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғриси”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Баён этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантириб, жавобгар «ЕURO STROY 003» хусусий корхонасига нисбатан 10.257. 075 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни ва жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар - Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар - «ЕURO STROY 003» хусусий корхонасига нисбатан 10.257.075 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси даъвогар - Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти зиммасига юклатилсин. Жавобгар «ЕURO STROY 003» хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаменти томонидан олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья А.Сафаров