← Назад
Решение #671650 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| Кодекс | 474 | — | code_article | |
| Кодекс | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 23 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/3-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “Бек нур Зарафшон”
хусусий корхонасидан 4.928.025 сўм асосий қарз ва 1.774.089 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Б.Жўраев
(ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “Бек нур Зарафшон” хусусий корхонасидан
4.928.025 сўм асосий қарз ва 1.774.089 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Б.Жўраев тушунтириш
бериб, даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар томонидан суд
мажлиси кунига қадар истеъмол қилинган газдан бўлган қарздорлик
тўланмаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисига мувофиқ, мазкур низони жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, “Бек нур
Зарафшон” хусусий корхонаси (Истеъмолчи) ва “Ҳудудгаз Жиззах” газ
таъминоти филиали (Етказиб берувчи) ўртасида 2022 йил 17 февралда табиий
газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида
7/12-сонли шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, “Етказиб берувчи” ўз зиммасига газ
тармоқлари орқали “Истеъмолчи”нинг келишилган буюртманомаси бўйича
табиий газ етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса ўз зиммасига ушбу шартноманинг
1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда газни қабул қилиш ҳамда тўловларни
белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларига илова қилинган ҳужжатлар билан жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлиги 4.928.025 сўмни ташкил этиши аниқланди.
Қарздорликни тўлаш бўйича даъвогар томонидан юборилган талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак, ушбу Кодекснинг 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (Истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, Абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Кодекснинг
474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, 478-моддасида агар
қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у
мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланилиши
белгиланган, Кодекснинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган такдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб
беради деб белгиланган.
Шунга қарамасдан жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан даъвогар олдида 4.928.025 сўмлик қарздорликка йўл
қўйган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиғини топган.
Шу сабабли, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 4.928.025 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топди.
Шунингдек, даъво аризасида шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 8.6-бандига асосан 1.774.089 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра,
неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
4-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига асосан суд неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама қилиб,
жавобгарнинг истеъмол қилинган табиий газ тўловини ўз вақтида тўланмаслик
сабабларини ўрганиб, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
талаб қилинаётган 1.774.089 сўм пеняни 354.817 сўмга қаноатлантиришни, пеня
ундириш талабини қолган қисмини рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, ушбу модданинг олтинчи
қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормаларини қўллаб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар жавобгар “Бек нур Зарафшон” хусусий
корхонасидан даъвогар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига
4.928.025 сўм асосий қарз ва 354.817 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳаражатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 263, 326, 333, 474, 478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 170, 176, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Бек нур Зарафшон” хусусий корхонасидан даъвогар
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фойдасига 4.928.025 сўм асосий
қарз ва 354.817 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Бек нур Зарафшон” хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судига аппеляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Судья
О.Эргашев