← Назад
Решение #671722 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 241 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 23 январь
4-1802-2301/2-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судья А.Сафаровнинг
раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, жавобгар
"KITOB AGROSERVIS MTP" МЧЖ вакили К.Улугов (ҳисобчи) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
«O`ZAGROSERVIS» акционерлик жамиятиманфаатида "Китоб агросервис МТП"
МЧЖдан 11.799.060 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда 24.000 сўм почта
ҳаражатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд
мажлисида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-Саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда – Палата) «O`ZAGROSERVIS» акционерлик жамияти(бундан
буён матнда – даъвогар) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, "Китоб агросервис МТП" МЧЖ (бундан буён матнда –
жавобгар)дан 11.799.060 сўм муддати ўтган асосий қарз ҳамда 24.000 сўм почта
ҳаражатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳозирда ташкилотни
раҳбари йўқлигини, вилоят бошқарма моддий жавобгарликни унга
юклаганлигини, қарздорлик ҳақиқатан мавжудлигини, даъвогарнинг даъво
талаби тўғри эканлигини билдириб, ишни қонун доирасида кўришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида Палата
ва даъвогар вакили иштирок этишмади. Палата даъво аризасида ишни вакил
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида
тегишли равишда хабардор қилинган тараф иктисодий суднинг мажлисига
келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишни келмаган
тараф вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «O`ZAGROSERVIS» акционерлик жамияти,
"Asia Diesel Service" МЧЖ ва "Китоб агросервис МТП" МЧЖ ўртасида 2021 йил
15 декабрда 154-сонли қарздорликни ўтказиш тўғрисида уч томонлама келишув
тузилиб, 11.779.060 сўм миқдорида асосий қарз тўлаш мажбурияти "Китоб
агросервис МТП" МЧЖга ўтган.
Жавобгарга юборилган 2022 йил 01 июндаги талабнома оқибатсиз
қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш учун
даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)
8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари қарздорликни учинчи
шахсга ўтказиш тўғрисидаги келишувдан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 241-моддасига кўра шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла
ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан
бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига
юклатилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг
12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун жавоб беради.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат божи ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда юкланади.
Қайд қилинганларга кўра суд, даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11.799.060 сўм асосий қарз ва 24.000
сўм почта харажати ундиришни, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 186-188 -моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
"Китоб агросервис МТП" МЧЖ ҳисобидан «O`ZAGROSERVIS» акционерлик
жамиятифойдасига 11.799.060 сўм асосий қарз ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
"Китоб агросервис МТП" МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
шикояти бериши (протест келтириши) мумкин.
А.Сафаров