← Назад
Решение #671786 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ИПК | 215 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 217 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 336 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
JOMBOY TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
JAMBAYINTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
140400, Jomboy sh., Toshkent ko‘chasi, 35-uy
140400, Jambay city. Tashkentstreet, 35
Tel/faks: (0-355) 701-20-42,
Web-sayt: www.oliysud.uzEl.pochta: i.jomboy@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жомбой тумани
2023 йил 23 январь
4-1404-2201/2885-сонли иш
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Э.Турсунова
раислигида, судья ёрдамчиси И.Яхёев котиблигида, аризачи ХХХХнинг
жавобгар ХХХХга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 11791909,5
сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини аризачи
вакили ХХХХ(ишончнома асосида)иштирокида Жомбой туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи ХХХХ Жомбой туманлараро иқтисодий судига мурожат
қилиб, жавобгар ХХХХга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг14.05.2020 йилдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 11791909,5
сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Аризада баён этилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан тақдим этилган маълумотига кўра, қўшилган қиймат солиғи
тўловчилар тоифасига кирувчи ХХХХ ва Туркия давлатининг AYPEK
AMBALAJ SANAYI VE TICARET LTD STIўртасида ташқи савдо шартномаси
имзоланган бўлиб,2022 йил 01 ноябрь ҳолатига жами10 500 АҚШ доллори
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги аниқланган. Шу сабабли,
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли Қарори
талабларидан келиб чиқиб, яъни мазкур Қарорнинг Низомида валюта
тушуми туширилиши белгиланган муддатлардан180 кун кечиктирилган
ҳолларда
келиб
тушмаган
валюта
маблағи
суммасининг10
эквивалентида,180 кундан 365 кунга кечиктирилган ҳолларда қўшимча 20
фоиз эквивалентда жарима тўланиши қайд этилганлиги, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил21 апрелдаги ПҚ-5087-сонли
Қарорининг10-бандига мувофиқ, молиявий жарима суммалари икки
бараварига камайтирилганлиги боис, жавобгарга жами бўлиб 10 500 АҚШ
доллари қийматига тенг миқдорида, бу талабнома юборилган кундаги
Марказий банкнинг расмий курси бўйича ҳисобланиб, жами 11791909,5сўм
миқдорида молиявий жарима қўллаш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ўз кўрсатмасида
аризадаги важларни такрорлаб, бугунги кунда ҳам ўзгариш
бўлмаганлигини билдириб,
жавобгарга нисбатан11791909,5 сўм
миқдорида молиявий жарима қўллашни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида жавобгар вакили иштироки
таъминланмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170
моддаси 3-бандига асосан, Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб
белгиланган.
Суд аризачи вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг маълумотига кўра, (“13-27/171 XDFU”
гирфи остида), қўшилган қиймат солиғи тўловчилар тоифасига кирувчи
ХХХХнинг 01.08.2022 йил ҳолатига ташқи савдо шартномалари бўйича
муддати ўтган 10 500 АҚШ доллари миқдорида дебиторлик қарзи
мавжудлигини асос қилиб, унга нисбатан юқорида қайд этилган Низомга
асосан 11791909,5 сўм жарима қўллашни сўраган.
Низомнинг 4-боб 23 бандига кўра, товарларни республикага олиб
кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига
расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматларни
кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати
импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180
календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар
Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар
доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот
тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида
Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда — импорт
контрактларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим.
Низомнинг 24 бандига кўра эса, экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан
— «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси
расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан —
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан
бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Бунда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган
ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир
юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб
бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади.
Низомнинг 27-бандига кўра, чет элдан хорижий валютадаги тушум
тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек,
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт
қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60
банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари
ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг20 фоизига тенг миқдорда;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин
муомалага
чиқариш
(импорт)”
божхона
режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини
такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги №ПҚ-5087-сонли Қарорининг10бандининг1-қисмида, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий
валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни
бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки
бараварга камайтирилсин деб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгарнинг чет эл
корхоналари билан тузилган импорт шартномаси бўйича 01.08.2022 йил
ҳолатида жами10 500АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги
юзага келган.
ХХХХ томонидан жавобгарга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторинги олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-банди талаблари асосида, 26.11.2022 йилда 11791909,5
сумлик жаримани ихтиёрий равишда бартараф этиш мақсадида22-109731сонли талабнома юборилган.
Мазкур талабнома бўйича молиявий жарима ихтиёрий тўлаб
берилмаган, ҳамда дибетор қарздорлик бартараф этилмаган.
Жарима ихтиёрий равишда бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги
сабабли, аризачи томонидан жавобгарга нисбатан судга ариза тақдим
этилиб, унда 180 кун давомида ундирилмаган муддати ўтган жами 10
500АҚШ доллари учун, 10 фоизи миқдорида, талабнома юборилган кундаги
Марказий банкнинг расмий курси (1 АҚШ доллори учун
11
230,39 сўм) бўйича ҳисоблаб, 11791909,5сўм молиявий жарима қўллаш
сўралган.
Низомнинг 28-бандига кўра, аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда —
аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик
миқдорига мутаносиб равишда рад этилади деб белгиланган.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш
мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
Суд, ишдаги далилларни ўрганиб чиқиб, ариза талаблари ўз исботини
топди деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 215-моддасига асосан, ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат
қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Мазкур кодекснинг 217-моддасига кўра, молиявий санкцияларни
кўллаш ҳуқуқий таъсир чораларига киради.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 9моддаси 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
қилинган.
Бундай ҳолатда суд, иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, тарафнинг
кўрсатмаларини тинглаб, ХХХХнинг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ХХХХ томонидан импорт шартномаси бўйича10 500 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлигини инобатга
олиб, жавобгарга ушбу муддати ўтган дебитор қарздорликни 10 фоиз
миқдорида, яъни Марказий банкнинг курсида 11791909,5 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашни, қўлланилган 11791909,5 сўм молиявий
жарима суммасини ундиришни ХХХХ зиммасига юклашни, аризачи ва
жавобгардан давлат божи ундирмасликни, жавобгардан аризачи фойдасига
24 000 сўм миқдорида почта харажати ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларгакўра,
ЎзбекистонРеспубликасиИқтисодийпроцессуалкодексининг 118, 215,217,
176-179,186-моддаларига асосланиб, суд
Қарор қилди :
Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХХга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг2020
йил14 майдаги
283-сонли қарори
билан
тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
Низом”га асосан 11791909,5 сўм жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган
тартибда ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
Жавобгар ХХХХ ҳисобидан аризачи ХХХХ фойдасига 24 000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг почта
харажатларини ундириш қисми бўйича ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар биринчи инстанция
судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан Жомбой
туманлараро иқтисодий суди орқали Самарқанд вилоят судининг
апелляция судлов ҳайъатига апелляция шикояти беришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
336-моддаси 5-қисмига мувофиқ, ундирувчи судга ижро варақасини
электрон ҳужжат тарзида давлат ижрочисига
юбориш тўғрисида
илтимоснома бериш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан, ташқи
савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг
тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога
қаратилмайди;
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида — иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича
кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари
ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий
ижро бюроси томонидан);
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси
асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Судья
Н.Э.Турсунова