Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2303-2202/762 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Гулайым Рухия" фермер хожалыгы Ответчик / Подсудимый "UBAYDULLAEV BATIRBAY" фермер хожалыгы
Source ID 1008239 Claim ID 3053343 PDF Hash c070c8670478768a... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2303-2202/762-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.И.Давлетов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – У.Н.Сабиров Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Т.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 20 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили юрисконсульт Ж.Мусулманов (2023 йил 6 январдаги 5-сонли ишончнома асосида), даъвогар вакили А.Утарбаева (раҳбар), адвокат Н.Исметуллаев (2022 йил 6 январдаги 00454-сонли ордер асосида), жавобгар вакили Б.Убайдуллаев (раҳбар) ва бош юрисконсульт У.Таджимуратов (2023 йил 20 январдаги 7-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг (даъвогар “Гулайым Рухия” фермер хўжалиги манфаатида) жавобгар “UBAYDULLAEV BATIRBAY" фермер хўжалиги ҳисобидан 252 351 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори устидан Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қорақалпоғистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Гулайым Рухия” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, “UBAYDULLAEV BATIRBAY" фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 252 351 000 сўм ундиришни сўраган. Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанция судининг қароридан норози бўлиб, Кенгаш томонидан тақдим этилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди ўз қарорида даъвогар уруғлик ғалла етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳисобланмаслиги ва Қанликўл тумани, “Қосжап” ОФЙ худудида 2022 йил ҳосили учун уруғлиқ буғдойни фақат жавобгар етиштирганлигини кўрсатганлиги, суднинг ушбу хулосалари билан келишиб бўлмаслиги, чунки даъво аризасида даъвогар томонидан уруғлик буғдой учун пул маблағлари сўралмаганлиги, балки топширилган буғдойнинг ҳақи сўралганлиги, апелляция инстанцияси судининг даъвогар 2022 йил ҳосилидан уруғлик буғдой етиштириш мақсадида ўтказилган танловда иштирок этмаганлиги ҳақидаги хулосалари ҳам асоссизлиги, чунки даъвогарни танлов ўтказилиши ҳақида ҳеч ким хабардор қилмаганлиги, даъвогар томонидан экилган уруғлик буғдойнинг сертификати мавжудлиги, бундан ташқари апелляция инстанцияси суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли қарорининг 8-бандида берилган тушунтиришларни инобатга олмасдан, ноқонуний қарор қабул қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида Кенгаш ва даъвогар вакили кассация шикоятида билдирилган важларни қувватлаб, суд муҳокамаси бошқа кунга қолдирилганидан сўнг жавобгарга топширилган буғдой бўйича ҳисобкитоблар қайтадан амалга оширилганлиги, шунга кўра жавобгарга 225 470 000 сўмлик буғдой топширилганлиги, ўз навбатида жавобгар томонидан жами 70 009 804 сўмлик уруғлик буғдой, минерал ўғитлар берилганлиги ва техника хизматлари кўрсатилганлиги, натижада бугунги кундаги ҳақдорлик 155 461 098 сўмни ташкил этаётганлиги, жавобгар тақдим қилган 2021 йил 16 сентябрдаги шартнома бўйича ғалла ўриш юзасидан тузилган далолатномага кўра даъвогарнинг дизель ёқилғисидан 7 500 000 сўм қарздорлиги ва 2022 йил 1 августдаги даъвогарнинг жавобгар олдида 60 500 000 сўм қарздорлиги ҳақидаги солиштириш далолатномаси ҳамда ҳисобфактурадаги имзо ва улардаги муҳр фермер хўжалигига тегишли эмаслигини билдиришиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар вакили суд муҳокамаси бошқа кунга қолдирилганидан сўнг жавобгар томонидан ҳам қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилганлиги, хусусан Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 4-2303-2202/1093-сонли иши бўйича 2022 йил 24 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан жавобгар фойдасига даъвогардан шартноманинг 4.2-бандига асосан 19 347 671,9 сўм жарима ундирилганлиги, даъвогар ишчисининг мажбурий ижро бюросидаги қарздорлиги бўйича нақд пул шаклида даъвогар раҳбарига 23 126 095 сўм берилганлиги, 2021 йил 16 сентябрдаги шартнома бўйича аванс маблағлари ҳисобидан даъвогарга 70 000 000 сўмлик маҳсулотлар берилганлиги, даъвогар томонидан топширилган 51 тонна буғдойнинг қиймати 153 000 000 сўмни ташкил этганлиги, шартноманинг 2.3-бандига асосан буғдойни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар (сушка)га 1 150 828 сўм ҳисобланганлиги, даъвогарга 68 000 000 сўмлик (комбайн, сув таъминоти билан боғлиқ) агротехник хизматлар кўрсатилганлиги, шунга кўра якуний ҳисоб-китоблар бўйича даъвогарнинг жавобгар олдида 9 276 923 сўм қарзи мавжудлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан шикоятни қисман қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, 2021 йил 21 июнда даъвогар (хўжалик) ва жавобгар (тайёрловчи) ўртасида ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 38-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар 20 гектар ер майдонига ғалла экиб, жавобгарга 2022 йил ҳосилидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш, жавобгар эса даъвогарни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш, 3.4-бандига кўра, харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 1 ноябрига қадар тўлиқ амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартномада даъвогар жавобгарга “Алексеевич” навли 50 тонна жами қиймати 247 500 000 сўмлик буғдой ҳамда “Алексеевич” навли 5000 кг уруғлик буғдойни топшириши кераклиги қайд этилган. Шартноманинг 7.2-бандида шартнома ҳамда унга киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар хўжалик жойлашган туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган. Бироқ, мазкур шартнома қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтмаган. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 2021 йил 16 сентябрда 2234-сонли фьючерс шартномаси тузилган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 340 225 000 сўмлик “Антонина” навли буғдой топшириш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгар томонидан 2021 йил 21 июндаги шартнома юзасидан мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаган деб ҳисоблаб, жавобгардан 252 351 000 сўм миқдоридаги топширилган буғдойнинг қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2.2-бандига мувофиқ хўжалик ўз зиммасига тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлаш, маҳсулотни қуритиш ва тозалаш бўйича хизматлар кўрсатилган тақдирда келишилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш каби мажбуриятларни олган. Шартномаларнинг 3.3-бандида топширилган маҳсулот учун ҳисобкитоб ПК–10 (уруғлик донга ПК–10А) шакл бўйича қабул қилиш квитанциялари ва тарафлар ўртасида тузиладиган оралиқ далолатномаларга асосан хўжаликнинг ҳисоб-рақамига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қуйи инстанция судлари қайд қилинган талабларга риоя қилмаган. Хусусан, биринчи инстанция суди 2022 йил 20, 29 ва 30 июнда ҳамда 2022 йил 1 июлда маҳсулотни қабул қилиш юзасидан тузилган юк хатига кўра, жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган маҳсулотлар қабул қилиб олинганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 252 351 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланганлигини қайд этган бўлса-да, даъвогарнинг жавобгарга қанча миқдорда уруғлик буғдой ва қанча миқдорда товар буғдой топширилганлигини ўрганмаган. Шунингдек, иш ҳужжатларида биринчи инстанция судига тақдим этилган 2021 йил 16 сентябрдаги шартнома бўйича жавобгар томонидан жами қиймати 70 009 803,84 сўмлик буғдой экиш учун уруғлик, минерал ўғитлар берилганлиги ва техника хизматлари кўрсатилганлиги ҳақида тарафлар ўртасида электрон тарзда тасдиқланган 2022 йил 26 июндаги 37-сонли ҳисоб-фактура мавжуд бўлиб, ушбу ҳужжатга биринчи инстанция суди томонидан баҳо берилмасдан, иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган. Қолаверса, биринчи инстанция суди жавобгарнинг шартнома бўйича даъвогардан ҳақдорлиги хусусидаги важларига баҳо бермаган. Жавобгардан ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олмаган. Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган моддий ҳуқуқ нормалари бузилишини бартараф этмасдан, тарафлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга аниқлик киритмаган ҳолда, даъвогарнинг 2021 йил 21 июндаги шартнома бўйича даъво талаблари асоссизлиги ҳақида барвақт хулосага келган. Ваҳоланки, ИПК 276-моддасининг иккинчи қисмида апелляция инстанцияси суди янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкинлиги ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шартлиги белгиланган. Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 3-бандида қарор қачонки, унда иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар баён этилган ва тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги хулосаларини тасдиқловчи далиллар келтирилган бўлса, асослантирилган ҳисобланиши юзасидан тушунтиришлар берилган. Баён этилганлардан кўринадики, ишни кўришда қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган ҳолда, асослантирилмаган қарорлар қабул қилинган. Қолаверса, кассация инстанцияси судининг суд муҳокамаси жараёнида даъвогар вакили томонидан жавобгарнинг 155 461 098 сўм қарздорлиги ҳақидаги солиштириш далолатномаси ҳамда жавобгар вакили 2021 йил 16 сентябрдаги шартнома бўйича ғалла ўриш юзасидан тузилган далолатномага кўра даъвогарнинг дизель ёқилғисидан 7 500 000 сўм қарздорлиги ва 2022 йил 1 августдаги даъвогарнинг жавобгар олдида 60 500 000 сўм қарздорлиги ҳақидаги солиштириш далолатномаси тақдим этилди. Суд муҳокамасида даъвогар раҳбари А.Утарбаева ушбу солиштириш далолатномасини имзоламаганлигини ва улар сохталаштирилганлигини билдирди. Мазкур ҳолатда, тарафлар томонидан тақдим этилган ушбу ҳужжатлар биринчи ва апелляция инстанция судлари учун низони ҳал этишда текшириш предмети бўлмаган ва ушбу далиллар кассация инстанцияси суди учун янги далил ҳисобланади. Ваҳоланки, ИПКнинг 299-моддасига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. 6 Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни тўлиқ аниқлаши, тарафларнинг ўзаро ҳисоб-китобларига аниқлик киритиши, уларнинг барча важлари ва ишдаги далилларни муҳокама қилиб ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек қонунда белгиланган тартибда суд харажатларини, шу жумладан, ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ харажатларни тақсимлаш масаласини ҳал қилиши лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Қўнғирот туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов Ш. Мирзахакимов