← Назад
Решение #671825 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| илишда даъвогар ИПК | 149 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу ёзувдаги хато ИПК | 191 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2219/9805-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Н.С.Хамидов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - А.А.Нарзуллаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 20 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили С.Исмаилов (2023 йил 4 январдаги СХ-07/03-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили - И.Носиров (2023 йил 4 январдаги 1-01-23НТ-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят
ҳудудий бошқармаси (“O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамияти манфаатида)нинг
жавобгар “Navoiy-tola” масъулияти чекланган жамиятидан 397 795 549,94 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“O’zpaxtasanoat” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Navoiy-tola” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил 1 октябрда UZPAXTA/T-10-сонли
хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра, жавобгар пахта толаси маҳсулотларини пахта
тозалаш корхоналаридан сақлаш жойига ташиб келиш, харидорларга ташиб бериш,
пахта толасини суғурталаш, сақлаш учун қабул қилиш, юклаб жўнатиш ва сақлаб
бериш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
(бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 397 795 549,94 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 22 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 397 795 549,94 сўм асосий қарз ва 21 600 сўм почта харажати, шунингдек
республика бюджетига 7 955 911 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 23 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув
қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 397 795 549,984 сўм асосий қарз
ундириш қисми 212 789 091,59 сўмга, жавобгардан республика бюджетига
7 955 911 сўм давлат божи ундириш қисми 4 255 781,81 сўмга ўзгартирилufн. Даъво
талабининг 185 006 458,35 сўм ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасида 2018 йил 1 октябрда
тузилган UZPAXTA/T-10-сонли шартномага асосан 1 507 731 933,03 сўмлик ишлар
бажарилганлиги, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъво аризасини
қабул қилишда даъвогар ИПК 149-моддаси иккинчи қисмининг 5-бандида
белгиланган шаклда бермаганлиги, яъни даъво талабини тасдиқловчи ҳужжатлар
кўрсатилмаган бўлса-да, асоссиз равишда даъво аризасини белгиланган шаклда деб
топганлиги, даъво талабини тасдиқловчи ҳужжатлар жавобгарга жўнатилмаган
бўлса-да, бу ҳақда суд ажримида кўрсатилмаганлиги ва асослантирилмаганлиги,
даъво аризасини қайтармасдан асоссиз равишда иш юритишга қабул қилганлиги,
даъвогар томонидан тақдим этилган бир томонлама солиштирма далолатнома асос
қилиб олинганлиги, биринчи инстанция суди бир томонлама солиштирмадаги
маълумотларни кўчириб олганлиги, апелляция инстанцияси судининг 2022 йил
16 июндаги суд муҳокамасини бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги ажрими
нусхасига гербли муҳр қўйилмаганлиги, 2022 йил 16 июндаги суд мажлисида судья
Ғ.Машкуров қатнашмаган бўлса-да, ажримда мазкур судья қатнашганлиги
кўрсатилганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан жавобгарнинг ишончли
вакили И.Носировга 2017 йил ва 2018 йил қарздорликлар бўйича солиштирма
далолатнома тузиш бўйича топшириқ берилганлиги ноқонуний ва ваколат
доирасидан чиқиб кетган деб ҳисоблаши, чунки даъвогар 2018 йил 1 октябрда
UZPAXTA/T-10-сонли шартнома асосида вужудга келган қарздорлик бўйича даъво
киритганлиги ва давлат божи тўлаганлиги, шу сабабли судлар даъвогар томонидан
даъво қилинаётган 2018 йил 1 октябрдаги UZPAXTA/T-10-сонли шартномага
тааллуқли ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли деб ҳисоблаши, даъвогар билан
келиша олмаслигини, даъвогар билан ҳар қандай солиштирма далолатнома тузиш
келишув деб баҳоланиши сабабли ҳар қандай солиштирма далолатнома тузишдан
бош тортишини, тарафлар томонидан тасдиқланган солиштирма далолатнома
тузилиши даъвогар томонидан ўз даъвосини тасдиқловчи ҳужжатларни судга
ва жавобгарга тақдим этиш ва исботлаш мажбуриятидан озод этмаслиги, 2022 йил
14 июнда ўтказилган суд мажлиси ҳақидаги ажрим жавобгарга берилмаганлиги,
апелляция инстанцияси суди 2018 йил 1 октябрда тузилган UZPAXTA/T-10-сонли
шартнома асосида бажарилган ишлар ва тўланган маблағ тўғрисида маълумот
олишдан бош тортганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да,
ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
3
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг фикрларини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари хизмат кўрсатиш
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил
1 октябрда UZPAXTA/T-10-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб,
унга кўра жавобгар пахта толаси маҳсулотларини пахта тозалаш корхоналаридан
сақлаш жойига ташиб келиш, харидорларга ташиб бериш, пахта толасини
суғурталаш, сақлаш учун қабул қилиш, юклаб жўнатиш ва сақлаб бериш
мажбуриятини олган.
Даъво аризасида 2017 йил январь ойидан 2021 йил декабрь ойига қадар
жавобгар томонидан 7 233 006 618,22 сўм қийматидаги хизматлар кўрсатилганлиги,
даъвогар томонидан 7 630 802 168,16 сўм, яъни 397 795 549,94 сўм ортиқча пул
маблағлари
тўланганлиги,
бироқ ортиқча
тўланган пул маблағлари
қайтарилмаганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 2 февралда
ШМ-07/148-сонли талабнома юборилиб, кўрсатилган хизматлар учун қарздорликни
тўлаш сўралганлиги, аммо қарздорлик қопланмаганлиги кўрсатилган.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги
397 795 549,94 сўмни ташкил этганлиги ҳақида нотўғри хулосага келиб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириб, асоссиз қарор қабул қилган.
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган даъвогар томонидан имзоланган
солиштириш
далолатномасида
жавобгарнинг
даъвогар
олдидаги
397 795 549,94 сўмлик, шу жумладан дивидендлар бўйича 185 006 458,35 сўмлик
қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган. Бироқ, апелляция шикоятига жавобгар
томонидан
илова
қилинган
Навоий
вилояти
иқтисодий
судининг
2103-1701/102-сонли иш бўйича қабул қилинган 2017 йил 3 августдаги ҳал қилув
қарорига кўра, юқорида кўрсатилган 185 006 458,35 сўмлик дивидендларни
ҳисоблашга асос бўлган жавобгар таъсисчиларининг 2015 йил 10 ноябрдаги 2-сонли
навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Шу боис, апелляция инстанцияси суди даъвогар томонидан даъво суммасига
185 006 458,35 сўмлик дивидендлар суммаси асоссиз равишда киритилганлиги
ва биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг 397 795 549,984 сўм асосий қарз
ундириш қисмини 212 789 091,59 (397 795 549,984 – 185 006 458,35) сўмга
ўзгартиришни, даъво талабининг 185 006 458,35 сўм ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Судлов ҳайъати, жавобгар томонидан келтирилган важларни, шу жумладан
212 789 091,59 сўм қарздорлик сунъий қарздорлик эканлиги ва рад қилиниши
лозимлиги тўғрисидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки жавобгар вакили
жавобгар билан “Жиззах минтақавий пахта терминали” МЧЖ ўртасида тузилган
2019 йил 1 ноябрдаги 8-ТХК-сонли транспорт хизмат кўрсатиш шартномасига кўра
даъвогарнинг рухсати билан пахта толалари Жиззах вилояти пахта тозалаш
заводларидан “Жиззах минтақавий пахта терминали” МЧЖга жавобгарнинг
транспорти орқали олиб келинганлиги, ушбу хизмат ҳақини даъвогар “Жиззах
минтақавий пахта терминали” МЧЖга ўтказиб бериши лозим бўлганлиги,
кейинчалик “Жиззах минтақавий пахта терминали” МЧЖ олган маблағларни
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериши керак бўлса-да, даъвогар ушбу
маблағларни тўғридан-тўғри жавобгарга ўтказиб берганлиги, натижада
жавобгарнинг даъвогар олдида 212 789 091,59 сўм миқдорда қарздорлиги вужудга
келганлигини баён қилган.
Ушбу қарздорликни уч томонлама қарзни ўтказиш шартномасига мувофиқ
қоплаш режалаштирилган бўлса-да, бугунги кунда бундай шартнома тузилмаган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан судга тақдим этилган банк ҳисоб
рақамидаги айланма маблағлари тўғрисидаги маълумотларга кўра, даъвогар
томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига тарафлар ўртасида тузилган
UZPAXTA/T-10-сонли шартномага асосан 2017 йил 5 декабрдан 2022 йил
30 январгача “Агробанк” АТБ Тошкент шаҳар филиалидаги ҳисоб рақамидан
4 051 000 000 сўм ва ТИФ “Миллий банк” Яшнобод филиалидаги ҳисоб рақамидан
516 000 000 сўм пул маблағлари ўтказилган.
Жавобгарнинг
шартнома
асосида
1 507 731 933,03
сўм
ишлар
бажарилганлиги ҳақидаги важи ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам ушбу ишлар жавобгар
томонидан бажарилганлиги ва даъвогар томонидан тан олинганлиги солиштирма
далолатнома билан тасдиқланган.
Суд мажлисида жавобгардан солиштирма далолатномадаги даъвогарнинг
тўловлари ва жавобгар томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ миқдори тўғри
ҳисобланганлиги сўралганда, солиштирма далолатномада кўрсатилган суммаларда
хатолик мавжуд эмаслиги ва унинг тўғри тузилганлигини тасдиқлаб, даъвогарнинг
ҳаракати билан сунъий қарздорлик вужудга келганлигини баён қилди.
Демак, даъвогарнинг даъво аризасида кўрсатилганидек, жавобгар
даъвогарнинг тизим корхонаси бўлганлиги, кўрсатилиши лозим бўлган хизматлар
учун олдиндан тўловлар даъвогар томонидан амалга ошириб борилганлиги,
2021 йил 31 декабрь ҳолатига тарафлар ўртасида қарздорлик юзага келганлиги иш
ҳужжатлари билан тасдиқланган.
Жавобгарнинг апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 16 июндаги суд
муҳокамасини кейинга қолдириш тўғрисидаги ажримида судьяларнинг фамилияси
нотўғри кўрсатилганлиги ҳақидаги важларини асоссиз деб ҳисоблайди, чунки ушбу
ажрим нусхасини тарафларга юборишда ёзувдаги хатога йўл қўйилиб, судья
Б.Кеунимжаева ўрнига судья Ғ.Машкуровнинг фамилияси кўрсатилган. Ушбу
ёзувдаги хато ИПКнинг 191-моддасига мувофиқ бартараф этилган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди ҳал
қилув қарорини ўзгартириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Жавобгар томонидан кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Navoiy-tola” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
23 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов