Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5011 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бўка туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Лакоматив Бунёдкор кармана масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025437 Claim ID 2995078 PDF Hash 1fee3be4054b7704... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 14-моддаси аролик Кодекси 14 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 20.01.2022 йил Навоий шаҳри хххх-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар ххххнинг, жавобгар ххххдан 117.064.311 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Курбонов котиблигида даъвогарнинг вакили Ж.Хаитов (ишончнома асосида)лар иштирокида ВКА режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар хххх судга даъво билан мурожаат қилиб жавобгар ххххдан 117.064.311 сўм зарар ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Бўка туман ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги 4 К 776 “Қорабоғ-Янги турмуш-Янги чавласай” автомобил йўалигининг “Мирзабек” МФЙ ҳудудидан ўтган 4+100 км.дан 7+100 кв.гача бўлган ҳудудда сув қувури ўтказган. Жавобгарга даъвогар томонидан ушбу йўл ѐқасида тегишли ишларни олиб бориш учун техник шарт берилмаган. Бироқ, жавобгар томонидан сув қувури ўтказилишидан олдин ушбу техник шартни олган ҳолда тегишли ишларни амалга ошириши лозим бўлган. Бажариладиган ишлар даъвогардан ташқари бошқа масъул идоралар билан келишилган бўлсада даъвогар билан ўзаро келишилмаган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва аввалги суд мажлисларида жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Тегишли техник шартни олмасдан жавобгар томонидан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича зарар етказганлик ҳолати бўйича даъвогар томонидан талабномалар берилиб етказилган зарарни тўлаш сўралган. Ушбу ҳолат суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси ва даъво аризага илова қилинган далиллар билан тасдиқланади. Аммо, жавобгар даъвогарнинг талабномаларини жавобсиз қолдириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 14-моддаси 1қисмига кўра агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин, 2-қисмига кўра зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар) тушунилади. Жавобгар томонидан қайта тиклаш ишлари амалга оширилмагандан сўнг даъвогар бузилган ҳудудни қайта ишлаш учун қилиниши мумкин бўлган харажатларни ҳисоблаб чиққан. Унга кўра Бўка туман ҳудудидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги 4 К 776 “Қорабоғ-Янги турмуш-Янги чавласай” автомобил йўалигининг “Мирзабек” МФЙ ҳудудидан ўтган 4+100 км.дан 7+100 кв.гача бўлган ҳудудда жавобгар томонидан ўтказилган сув қувури жойлашган ҳудудни қайта тиклаш яъни стандарт талабларига жавоб берадиган ҳолатга келтириш учун 117.064.311 сўмлик харажат қилиниши лозимлиги белгиланган. Бироқ, суд даъвогарнинг ушбу ҳисоб китоби билан келиша олмайди. Чунки, иш ҳужжатларига илова қилинган ишларни топшириш қабул қилиш далолатномаси (Ф-5)да зарар суммаси кўрсатилган бўлсада далолатнома бир томонлама яъни хххх ходими А.Ғаниев томонидан тузилган бўлиб, мансаб мавқеи ва исми шарифи кўрсатилмаган шахс томонидан текширилганлиги ҳақида ѐзув мавжуд. Ушбу далолатномада йўл узунлиги, қилиниши лозим бўлган харажатлар, ишчиларга кетадиган харажатлар, автотранспорт воситасида бажариладиган ишлар ҳажми ҳамда пудратчига бериладиган 18,86 фоиз устама ва ҚҚС ўз аксини топган бўлсада ушбу келгусида бажариладиган ишлар ҳажмининг лойиҳа смета ҳужжатлари судга тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 19-бандиа 1-хатбошига кўра зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ѐки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, молмулк йўқолиши ѐки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. Шунингдек, келгусида бажарилиши лозим бўлган харажатлар даъвогар томонидан бир томонлама қилинган бўлиб ушбу харажатлар тегишли ваколатга ва малака эга бўлган учинчи ташкилотларнинг хулосалари билан тасдиқланмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68моддаси 1-қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад қилинсин. 2. Даъвогар ххххдан республика бюджетига 2.341.287 сўм давлат божи ундирилсин. 3. Даъвогар ххххдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди фойдасига 75.000 сўм ВКА харажати ундирилсин. 4. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 5. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов