← Назад
Решение #671830 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 353 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law | |
| ФКнинг | 354 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
20.01.2022 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/ххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххх манфаатида, жавобгар
ххххга нисбатан мулкни гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
даъво аризасини Ж.Курбонов котиблигида тарафлар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгар ххххга нисбатан мулкни гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Тарафлар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок
этишмади.
Суд, тарафлар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд
мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига
юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 22.11.2021 йилда
66-2021-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра
даъвогар жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш ҳамда 5 йилда қайтариш
шарти билан 800.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг
сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни
қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб
жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгар шартноманинг 1.1-бандига кўра хххх бўлган маиший савдо
мажмуасини 01.06.2022 йилга қадар ўз номига расмийлаштириб, 10 календар
кунда гаровга қўйиш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу
мажбурият бажарилмай келинган.
ФКнинг 353-моддаси 1-қисмига кўра икки ѐки бир неча шахснинг
фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ѐки
бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади.
Даъвогар мажбурият юклаш сўралаѐтган даъво талаби аслида тарафлар
ўз ҳоҳиш иродалари билан қилишлиги лозим бўлган ҳатти ҳаракат бўлиб,
тарафлар ушбу ҳоҳиш иродаларини шартнома тузиш орқали эътироф
этишликлари лозим.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши
гаров ҳисобланади.
Жавобгар томонидан кредит таъминоти учун тегишли мулкни гаровга
қўймаѐтганлиги унга ушбу мажбуриятни юклаш орқали эмас балки қонунда
кўрсатилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш усулларидан фойдаланган ҳолда даъвогар
судга тегишли даъво билан мурожаат қилиши лозим.
ФКнинг 354-моддаси 2-қисмига кўра шартнома тузишга мажбур
қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа
қонунда ѐки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни,
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни
лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад қилинсин
2. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси хххх республика бюджетига
3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
3. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
4. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов