Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3824 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZAGROSERVIS" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "TOYLOQ AGROSERVIS MTP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024628 Claim ID 3097275 PDF Hash cc32395b8b7f9add... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 313-моддаси нинг 313 law
ФКнинг 315-моддаси ФКнинг 315 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 20 январ 4-1405-2201/3824-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида, жавобгар ХХХдан 7 319 325 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакили Т.А. (2023 йил 11 январдаги 06-01/104-12-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Д. (ҳисобчисиишончномасиз)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, А Н И Қ Л А Д И: Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар, жавобгар ва «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖ ўртасида 2021 йил 15 декабр куни 129-сонли уч томонлама шартнома имзоланганлиги, шартномага асосан жавобгарнинг 7 319 325 сўм қарзини тўлаб беришни даъвогарга топшириш, даъвогар қарзини қабул қилиб олиш ва «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖга тўлаб беришни ўз зиммасига олганлиги, ушбу қарздорлик даъвогар томонидан «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖга тўлаб берилганлиги ва жавобгар даъвогарга 7 319 325 сўм қарздор бўлиб қолганлиги, бироқ ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 7 319 325 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 30 декабрдаги ажрими билан ишга «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида учинчи шахс «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖ вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида, учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни Палата ва учинчи шахс «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖ вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Т.А. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили А.Д. ўз тушунтиришида, даъво аризаси юзасидан эъирози йўқлигини, ҳақиқатдан ҳам даъвогар «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖ олдидаги 7 319 325 сўм қарздорликни тўлаб берганлигини ва даъвогар олдида ушбу қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу қарздорликни яқин кунларда тўлаб беришини баён қилиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, тарафлар вакилларининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ – “Топширувчи”, ХХХ – “Кабул қилувчи” ва «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖ – “Қарз берувчи” ўртасида 2021 йил 15 декабрдаги “Қарз берувчиликни ўтказиш ҳақидаги талабни қабул қилиш тўғрисида” 129-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 313-моддасига кўра, мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. Шартноманинг 1.-бандига кўра, “Топширувчи” 7 319 325 сўм миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари учун эхтиёт қисмлар етказиб беришдан ҳосил бўлган қарздорликни тўлаб беришни “Қабул қилувчи”га топширади ҳамда “Қабул қилувчи” қарзни “Қарз берувчи”га тўлаб бериш бўйича мажбурият олган. “Топширувчи”нинг 7 319 325 сўм миқдоридаги қишлоқ хўжалиги техникалари учун эхтиёт қисмлар етказиб беришдан ҳосил бўлган қарздорлиги “Қарз берувчи”га “Кабул қилувчи” томонидан тўлаб берилган. ФКнинг 315-моддасига кўра, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади. Даъвогар томонидан тўланган пул маблағларини кайтариб бериш тўғрисида жавобгарга 2022 йил 01 июндаги 08-03/104-388-сонли талабнома юборилган бўлсада, жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан жавобгарнинг «ASIA DIESEL SERVICE» МЧЖ олдидаги 7 319 325 сўм қарздорлиги тўлаб берилганлигини, натижада жавобгар даъвогарга 7 319 325 сўм қарздор бўлиб қолганлигини, бироқ ушбу қарздорликни даъвогарга тўлаб берилмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 7 319 325 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 7 319 325 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 7 319 325 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХдан: - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов