Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3373 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Қишлоқ қурилиш банк Ответчик / Подсудимый Давронбек ила Диёрбек масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024913 Claim ID 3092063 PDF Hash 4b67ecd9ccac562c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 130-моддаси ИПКнинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ушбу Кодекс 131-моддаси ушбу Кодекс 131 code_article
мазкур кодекс 132-моддаси мазкур кодекс 132 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 20 январь 4-1304-2201/3373-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамиятидан 303.617.400 сўм кредит асосий қарзи ва 5.157.500 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни гаров мулки қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Ш.Маматқулов (ишончномага асосан), жавобгар вакили З.Туронов (раҳбар) иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ (бундан кейинги матнларда “даъвогар деб юритилади”) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар деб юритилади”)дан 303.617.400 сўм кредит асосий қарзи ва 5.157.500 сўм кредит фоизини ундириш, ундирувни жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мебеллар уйи биноси ҳамда қурилиши тугалланмаган бино иншоотларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатма бериб, жавобгар билан тарафлар ўртасидаги низо юзасидан келишув битими тузилганлигини билдириб, тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб, даъвогар билан низо юзасидан келишув битими тузилганлигини билдириб, тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси мазкур иқтисодий ишни “Палата” вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни Палатанинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамиятидан 303.617.400 сўм кредит асосий қарзи ва 5.157.500 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мебеллар уйи биноси ҳамда қурилиши тугалланмаган бино иншоотларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан даъвогар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ ва жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 20 январда келишув битими тузилган. ИПКнинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Шунга кўра, тарафлар вакиллари мазкур даъво аризаси юзасидан тарафлар ўзаро келишувга эришганлигини билдириб, 2023 йил 20 январдаги тарафлар ўртасида имзоланган келишув битимини судга тақдим этиб, ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Келишув битими ёзма шаклда тузилган бўлиб, тарафлар томонидан тасдиқланган. Тарафлар ўртасида 2023 йил 10 январда тузилган келишув битими шартларига кўра, жавобгар даъвогар олдида 2023 йил 20 январ ҳолатига кредитнинг асосий қарз қисмидан 303.617.400 сўм ва 5.157.500 сўм кредит фоиз қарздорлиги мавжудлигини тан олиши, даъвогар даъво талабида муддати келмаган 228.207.100 сўм кредит асосий қарзни ундириш талабидан воз кечиши, жавобгар қолган 75.410.300 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 5.157.500 сўм кредит фоизини 3 ой муддатга яъни, 20.04.2023 йилга қадар бўлиб тўлашга келишилилганлиги, кредит шартномасига мувофиқ, кредитни қайтаришнинг муддати 27.10.2024 йилгача этиб белгиланганлиги сабабли, келгусида кредит ва унга ҳисобланадиган фоиз тўловларини кредит шартномасининг 1-иловасидаги “Кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш графиги”га асосан тўлаб боришга келишилганлиги, жавобгар томонидан кредит шартномасининг 1-иловасидаги “Кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш графиги бўйича тўловлар муддати келгусида бир маротаба кечиктирилган тақдирда, мазкур келишув битими ўз кучини йўқотиб, ундирув жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” МЧЖ масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровдаги мол-мулкка қаратишга келишилганлиги, мазкур иқтисодий иш юзасидан барча суд харажатларини жавобгар ўз зиммасига олганлигига келишилган. ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига асосан келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса иш юритиш тугатилади, ушбу Кодекс 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин, 132-моддасига кўра, келишув битими ёзма шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан имзоланади, 133-моддасига кўра эса, суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. Шунингдек, мазкур кодекс 132-моддасининг тўртинчи қисмига кўра келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин. Бундай ҳолатда, суд, келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани муҳокама қилиб, тузилган келишув битими учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига хилоф эмаслигини, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида жавобгар суд харажатларини зиммасига олганлигини инобатга олиб келишув битимини тасдиқлашни, мазкур низо бўйича иш юритишни тугатишни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 131-133, 195-моддаларига асосланиб, суд ажрим қилди: Даъвогар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамиятидан 303.617.400 сўм кредит асосий қарзи ва 5.157.500 сўм кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаров мулки қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1304-2201/3373-сонли иқтисодий иш бўйича “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ (даъвогар) ва “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ўртасида 2023 йил 20 январда тузилган қуйидаги мазмундаги келишув битими тасдиқлансин: 1. “Жавобгар” “Даъвогар” олдида 2023 йил 20 январ ҳолатига ушбу олинган кредитнинг асосий қисмидан 303.617.400 сўм ва 5.157.500 сўм кредит фоиз қарздорлиги мавжудлигини тан олади. 2. “Даъвогар” даъво талабида муддати келмаган 228.207.100 сўм кредит асосий қарзни ундириш талабидан воз кечади. 3. “Жавобгар” қолган 75.410.300 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 5.157.500 сўм кредит фоизини 3 ой муддатга яъни, 20.04.2023 йилга қадар бўлиб тўлашга келишилди. 3. Кредит шартномасига мувофиқ, кредитни қайтаришнинг муддати 27.10.2024 йилгача этиб белгиланганлиги сабабли, келгусида кредит ва унга ҳисобланадиган фоиз тўловларини кредит шартномасининг 1-иловасидаги “Кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш графиги”га асосан тўлаб боришга келишилди. 4. “Жавобгар” томонидан кредит шартномасининг 1-иловасидаги “Кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини қайтариш графиги” бўйича тўловлар муддати келгусида бир маротаба кечиктирилган тақдирда, мазкур келишув битими ўз кучини йўқотиб, ундирув “жавобгар” “DAVRONBEK ILA DIYOR” МЧЖ масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровдаги биноларга қаратишга келишилди. 5. Ушбу келишув битими бўйича чиқариладиган барча суд харажатларини жавобгар ўз зиммасига олади. 6. Ушбу келишув битими томонларнинг тўла розилиги асосида тузилган бўлиб, ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Келишув битими суд томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради. 6. Ушбу келишув битимида келишилган шартлар тарафлардан бирининг айби билан бажарилмаган тақдирда иккинчи тарафнинг талаби суд орқали қондирилиши мумкин. 7. “Даъвогар” “Жавобгар” номидан имзоловчи вакиллар ушбу келишув битимини имзолаш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқлайдилар. 8. Келишув битими уч нусхада тузилиб, томонларга бир нусхадан берилади ва учинчи нусхаси тасдиқлаш учун судга тақдим этилади. Жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 6.175.498 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “DAVRONBEK ILA DIYOR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ фойдасига 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 4-1304-2201/3373-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья И.Қурбанов