← Назад
Решение #671866 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2203/4167-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – У.С.Ҳомидов
Апелляция шикоятини қайтарган
судья – А.Ибрагимова
Кассация инстанциясида
маърузачи судья – Б.Н.Сайфуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(кассация инстанцияси судида иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 20 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “ZUBAIIR KELAJAK” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар “Янгийўл Савдо Комплекси” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
2 436 442 105,2 сўм асосий қарз, 1 218 221 052,6 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 12 декабрдаги
ажрими устидан “Янгийўл Савдо Комплекси” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти шикояти ва унга илова қилинган
ҳужжатлар асосида ишни Олий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси
“ZUBAIIR KELAJAK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида “Янгийўл Савдо Комплекси” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2 436 442 105,2 сўм асосий қарз, 1 218 221 052,6 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 571 697 100 сўм асосий қарз, 204 260 626 сўм пеня,
24 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 73 093 263,15 сўм давлат
божи ундириш белгиланган. Шунингдек, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад қилинган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан жавобгарнинг давлат божи тўловини
кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб,
апелляция шикояти қайтарилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг
ажримини бекор қилиб, апелляция шикоятини суднинг иш юритувига қабул
қилиш сўралган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тратибда хабардор
қилинган бўлса-да, тарафлар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни тарафлар
вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар 2023 йил 19 январда Олий судга ариза тақдим этиб, Тошкент
вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қайтадан апелляция
шикояти берилганлигини инобатга олиб, кассация шикоятидан воз кечишини
маълум қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидан воз кечиш ҳақидаги
аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топади.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация шикояти берган шахс
ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга
ҳақли.
Шунингдек, ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан
кассация шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, кассация
инстанцияси суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
Шунинг учун судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар
томонидан тўланган почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Янгийўл Савдо Комплекси” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти бўйича иш юритишни тугатилсин.
Суд харажатлари “Янгийўл Савдо Комплекси” масъулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов
__________