Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2201/3822 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "ILONSOY LOMANN PARRANDA" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "DEVELOPMENT GROUP IMPEKS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025537 Claim ID 3097272 PDF Hash 44a6fa74869aac0b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 420-моддаси ФКнинг 420 law
ушбу Кодекснинг 242-моддаси ушбу Кодекс 242 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 11-моддаси ФК 11 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Тойлоқ тумани 2023 йил 20 январ 4-1405-2201/3822-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ХХХдан 63 405 000 сўм асосий қарз ва 31 702 500 сўм пеняни ундириб бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар вакили С.Ш. (2022 йил 28 ноябрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, АНИҚЛАДИ : Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 28 февралда 25Д-Р-сонли шартнома тузилганлиги, ушбу шартномага асосан жавобгар даъвогарга шартнома қийматининг 100 фоиз тўлов суммасини олдиндан аванс сифатида тўлаб бериши кераклиги, даъвогар жавобгарга 225 000 000 сўмга тенг 5 000 дона 95 кунлик тирик товуқларни етказиб бериши кўрсатилганлиги, даъвогар жавобгарга жами 108 405 000 сўмга тенг 2409 дона 95 кунлик тирик товуқларни етказиб берганлиги, жавобгар 45 000 000 сўмлик тўловларни амалга оширганлиги ва 63 405 000 сўм қарздор бўлиб қолганлиги, жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаш бўйича бир неча маротаба огоҳлантириш хатлари юборилганлиги, бироқ ушбу огоҳлантириш хатлари эътиборсиз қолдирилганлиги, шартноманинг 4.2-бандида тўлов муддати ечиктирилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз пеня тўлаши назарда тутилганлиги, тўловлар 260 кунга кечиктирилганлиги, пенянинг миқдори 31 702 500 сўмни ташкил этганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 63 405 000 сўм асосий қарз ва 31 702 500 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосланиб, ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили С.Ш. ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогарнинг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ишдаги хужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Сотувчи) ва ХХХ (Сотиб олувчи) ўртасида 2022 йил 28 февралда 25 Д-Р-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг умумий суммаси 225 000 000 сўмни ташкил этган. ФКнинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра “Сотувчи” “Сотиб олувчи”га 95 кунлик тирик товуқларни “Сотиб олувчи”га сотиш, 2.1-бандига кўра, “Сотиб олувчи” шартнома имзоланган кундан бошлаб 3 банк куни ичида шартнома суммасини олдиндан 100 фоиз миқдорда тўлаб бериш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 28 февралдаги 160-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 108 405 000 сўмлик 95 кунлик тирик товуқлар сотилган ва жавобгар томонидан ишончномага асосан қабул қилиб олиниб, томонлар ўртасида ҳисоб-фактуралар имзоланган. ФКнинг 420-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномасида сотувчи товарни топширишидан олдин сотиб олувчи унинг ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш (олдиндан ҳақ тўлаш) мажбурияти назарда тутилган ҳолларда, сотиб олувчи товар ҳақини шартномада назарда тутилган муддатда, агар шартномада бундай муддат назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 242-моддасига мувофиқ белгиланган муддатда тўлаши лозим. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогардан 108 405 000 сўмлик 95 кунлик тирик товуқлар қабул қилиб олинган бўлсада, шартнома шартлари тўлиқ бажарилмасдан, қабул қилиб олинган 95 кунлик тирик товуқлар учун 2022 йил 11 майдаги 34-сонли тўлов топшириқномасига асосан 45 000 000 сўм қисми тўлаб берилиб, қолган 63 405 000 сўм қисми тўланмасдан қолган. Натижада жавобгар даъвогардан 63 405 000 сўм қарздор бўлиб қолган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда, суд жавобгардан жами 108 405 000 сўмлик 95 кунлик тирик товуқлар қабул қилиб олганлигини, бу эса томонлар ўртасида имзоланган ҳисобфактураси билан ўз исботини топганлигини, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган 95 кунлик тирик товуқлар учун 45 000 000 сўм қисми тўланиб, қолган 63 405 000 сўм қисми тўланмасдан қолганлигини, натижада жавобгар даъвогардан 63 405 000 сўм қарздор бўлиб қолганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 63 405 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни лозим деб топади. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида, тўловлар кечиктирилганда сотиб олувчи ҳар бир кечиктирилган кунига кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган. Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан тўловлар 260 кунга кечиктирилганлиги сабабли 63 405 000 сўм х 0,4 фоиз = 253 620 сўм х 260 кун = 65 941 200 сўм ҳисоблаб, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда, яъни 31 702 500 сўмга ҳисоблаб, жавобгардан ушбу пеня суммасини ундиришни сўраган. Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 63 405 000 сўм қарзини бугунги кунга қадар тўлаб бермаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд мажлисида ишдаги хужжатлардан аниқланишича, даъвогар ўз вақтида ушбу қарздорликни ундириб олиш бўйича чораларни кўрмаган, шунингдек жавобгар томонидан ушбу сотиб олинган маҳсулот учун тўловларнинг 45 000 000 сўм қисми тўлаб берилган. Мазкур ҳолатда суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, шунингдек карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 12 681 000 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 12 681 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 19 021 500 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 63 405 000 сўм асосий қарз ва 12 681 000 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг 19 021 500 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 1 902 150 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 330, 333, 386 ва 420-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 63 405 000 сўм асосий қарз ва 12 681 000 сўм пеня ҳамда 1 902 150 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 19 021 500 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ф.К.Мажидов