← Назад
Решение #671947 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| амда | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 20 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2201/3348-сонли иш
раислигида, А.Исожонов котиблигида, даъвогар “SANGZOR TEKSTIL”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Нурзод Абдукаримов”
фермер хўжалигидан 17.653.300 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили
Ў.Пирназаров (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.Нурлибоев
(раҳбар)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “SANGZOR TEKSTIL”
масъулияти чекланган жамияти (бундлан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Нурзод Абдукаримов” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда
“жавобгар” деб юритилади)дан 17.653.300 сўм асосий қарзни ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
2023 йил 19 январда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар
ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб,
тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таьминламади ёки суд
мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида судга илтимоснома
тақдим қилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун
чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча
босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
3
107-моддаси 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 19 январдаги медиатив
келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал
қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга
кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат
божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи
ундирмасликни, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда олдиндан
тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига олганлигини инобатга олиб
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим
қ и л д и:
Даъвогар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Нурзод Абдукаримов” фермер хўжалигидан
17.653.300 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даьво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи
қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур
иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин.
Жавобгар “Нурзод Абдукаримов” фермер хўжалигидан даьвогар
“SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
О.Эргашев