Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2201/3334 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SANGZOR-TEKSTIL масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый UROLBEK JUMAKULOV фермер хўжалиги
Source ID 1024529 Claim ID 3085168 PDF Hash 1e693a2d15b70fbe... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 130-моддаси нинг 130 law
ИПКнинг 131-моддаси ИПКнинг 131 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
амда 18-моддаси амда 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 20 январь Дўстлик шаҳри 4-1304-2201/3334-сонли иш раислигида, А.Исожонов котиблигида, даъвогар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Уролбек Жумакулов” фермер хўжалигидан 472.938.700 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Б.Тўраев (раҳбар)нинг иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъвогар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундлан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Уролбек Жумакулов” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 472.938.700 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2023 йил 19 январда тузилган медиатив келишувни судга тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кўрсатма бериб, тарафлар ўртасида медиатив келишувга эришилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таьминламади ёки суд мажлисини ўзининг иштирокисиз ўтказиш тўғрисида судга илтимоснома тақдим қилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилинши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, суд ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда - ИПК)нинг 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПКнинг 131-моддаси биринчи қисмига биноан эса тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3 107-моддаси 5 -бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган 2023 йил 19 январдаги медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозим. Бироқ, суд мазкур иқтисодий иш суд томонидан давлат божи тўловисиз иш юритувига қабул қилинганлиги сабабли давлат божи ундирмасликни, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувда олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар зиммасига олганлигини инобатга олиб жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 195-моддаларини қўллаб, суд ажрим қ и л д и: Даъвогар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Уролбек Жумакулов” фермер хўжалигидан 472.938.700 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даьво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 2-банди ҳамда 18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра, мазкур иқтисодий иш бўйича давлат божи ундирилмаслиги инобатга олинсин. Жавобгар “Уролбек Жумакулов” фермер хўжалигидан даьвогар “SANGZOR TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. О.Эргашев