Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2102/2037 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзсаноатқурилишбанк АТБ Андижон вилоят минтақавий филиали Ответчик / Подсудимый Ўзагросуғурта акционерлик жамияти
Source ID 1008791 Claim ID 3097327 PDF Hash 1d5270dc3f1abf45... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 915-моддаси ФКнинг 915 law
бандида ФКнинг 955-моддаси бандида ФК 955 law
идаги шартлар ФК 955-моддаси идаги шартлар ФК 955 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2102/2037-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Абдурахманов Апелляция инстанццияси судида маърузачи судья Т.Атабоев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ш.Мирзахакимов О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент шаҳри 2023 йил 20 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров, С.Рахмонов, А.Абдуллаев, Б.Убайдуллаевдан иборат таркибда, М.Мирзалиевнинг котиблигида, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Андижон вилояти филиали вакили Б.Хашимов (2023 йил 17 январдаги 14-сонли ишончнома) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Ўзсаноатқурилишбанки” акциядорлик тижорат банки манфаатида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 апрелдаги қарори устидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг берган протестини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа режимида ўтазилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади “Ўзсаноатқурилишбанки” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда банк ёки даъвогар деб юритилади) ва Насриддинов Шоҳжаҳон Зуҳриддин ўғли (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) ўртасида 2018 йил 2 июлда кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага асосан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида банк қарздорга қўй сотиб олиш мақсадида 36 ой муддатга 24 950 000 сўм миқдорида йиллик 7 фоиз устама тўлаш шарти билан кредит маблағларини ажратиш, қарздор эса кредит маблағларини шартномада белгиланган муддатларда қайтариш, фоизларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усули сифатида банк (суғурта қилдирувчи), қарздор (кредит олувчи) ва “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб юритилади) иштирокида 2018 йил 29 ноябрда “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган микрокредит маблағлари қайтарилиши юзасидан тадбиркорлик хавфини комплекс суғурта қилиш” ҳақида 2018/080-сонли суғурта шартномаси тузилиб, 2018 йил 27 декабрда 0281737-серияли суғурта полиси берилган. Кредит шартномасига мувофиқ банк томонидан мажбуриятлар бажарилиб, қарздорга 24 950 000 сўм миқдорда кредит маблағлари ажратилган. Бироқ, қарздор ўз мажбуриятларини бажармасдан, ажратилган кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни белгиланган муддатларда қайтармасдан келган. Шу сабабли банк Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига қарздордан кредит қарздорлигини ундириш юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2019 йил 22 августдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан даъвогарга 28 303 400 сўм кредит қарздорлиги ундирилиб, даъвогарга ижро хужжати берилган. Суднинг мазкур ҳал қилув қарори юзасидан Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Бироқ, қарздорнинг мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимининг 2020 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан иш юритиш тамомланиб, ижро ҳужжати даъвогарга қайтарилган. Суғурта шартномасининг 3.1-бандида кредит олувчи (қарздор)нинг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағларининг қайтарилмаслиги (кредит фоизлар бундан мустасно) юзасидан суғурталовчининг суғурта пули доирасида жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ходисаси ҳисобланиши кўрсатилган. Шунга кўра, суғурта ҳодисаси юзага келган деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган ва жавобгардан 24 950 000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаби қаноатлантирилган. Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 10 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб, даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Кассация инстанцияси судининг 2022 йил 25 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 10 декабрдаги қарори бекор қилиниб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан ишни такроран кассация тартибида кўриб чиқиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация протести келтирилган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестда келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини билдириб, протестни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протестида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, протестни қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари мулкий суғурта шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 915-моддасига мувофиқ мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 3.1-бандида кредит олувчининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит маблағларини қайтармаслиги (кредит фоизи бундан мустасно) юзасидан суғурталовчининг суғурта пули доирасида жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланиши деб белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлиги сабабли Банк олдида 24 950 000 сўм кредит қарздорлиги вужудга келган. Шунинг учун Палата Банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, қарздордан қарзни ундиришни сўраган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2019 йил 22 августдаги ҳал қилув қарори билан Банкнинг даъвоси қаноатлантирилиб, қарздордан Банк фойдасига кредит қарздорлиги ундирилган. Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақаси асосида Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими томонидан белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари амалга оширилган ва давлат ижрочисининг 2020 йил 6 ноябрдаги қарори билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ижро иш юритиш тамомланган ва ижро ҳужжати Банкка қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суғурта соҳасидаги муносабатларини тартибга солувчи қонун хужжатлари нормаларини судлар томонидан қўлланилишининг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 22-бандида агар суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, агар суғурта шартномаси хўжалик шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилганида, агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса, суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундириш чораларни кўриши зарурлиги ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина кредитор суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эгалиги, қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши ҳақида тушунтириш берилган. Апелляция инстанция судининг қарорида суғурта шартномасининг 3.2-бандига биноан, шартнома бўйича кредит олувчи (қарздор) кредитлаш тартиби ва йўриқномасига риоя қилмасдан кредитдан мақсадсиз фойдаланиб кредитни ўз муддатида тўлиқ ёки қисман қайтарилмаслиги бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари юзага келмаслиги, 7.1-бандининг “в” кичик бандига асосан кредит олувчи (қарздор) тарафидан эхтиётсизлик ёки қасддан қилинган ҳатти-харакат ёки ҳаракатсизлиги натижасида кредит маблағларининг қайтарилмаган ҳолларда суғурталовчининг мажбуриятлари вужудга келмаслиги белгиланганлиги, ФК 953-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиниши, қарздор тарафдан эхтиётсизлик ёки қасддан қилинган ҳатти-харакат ёки ҳаракатсизлиги (кредит маблағлари эвазига сотиб олинган мулклар тўловга қобилиятсиз даврида қарздор томонидан сотилиб, сотишдан тушган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилмасдан балки, бошқа мақсадларда сарфлаб юборилганлик ҳолатлари) натижасида вужудга келганлиги сабабли бу ҳолатни суғурта ҳодисаси деб ҳисобламасликни баён қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топиши кўрсатилган. Кассация инстанцияси судининг қарорида Марказий банк Андижон вилоят бошқармаси ва даъвогар ходимлари иштирокида 2021 йил 22 ноябрда тузилган маълумотномада қарздор кредит маблағларини мақсадли ишлатганлиги, бироқ, 2018 йил 3 июлдан 2021 йил 15 ноябрга қадар асосий қарз ва фоизлар юзасидан умуман тўловларни амалга оширмаганлиги, қарздорнинг 2021 йил 15 ноябрь ҳолатига банк олдида жами 24 950 000 сўм қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилганлиги, суғурта шартномаси тузилган вақтда, яъни 2018 йил 29 ноябрда қарздор тўловга қобилиятсиз бўлганлиги, қарздор томонидан 2018 йил 3 июлдан 2021 йил 15 ноябрга қадар асосий қарз ва фоизлар бўйича умуман тўлов амалга оширилмаганлиги, унинг кредитни олганидан сўнг уни қайтариш бўйича чораларни кўрмаганлиги ҳаракатсизлигини тасдиқлашлиги, суғурта шартномаси 3.3-бандининг а-кичик бандида суғурта шартномаси тузилган кунда кредит олувчи тўловга қобилиятсиз бўлса, 3-кичик бандида кредит олувчининг кредит маблағлари олганидан сўнг ҳаракатсизлиги-суғурталовчининг суғурта жавобгарлигига олиб келмаслиги белгиланганлиги, суғурта шартномасининг 3.2-бандида шартнома бўйича кредит олувчи (қарздор) кредитлаш тартиби ва йўриқномасига риоя қилмасдан кредитдан мақсадсиз фойдаланиб, уни ўз муддатида тўлиқ ёки қисман қайтарилмаслиги бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари юзага келмаслиги, 7.1-бандининг в-кичик бандида эса, кредит олувчи (қарздор) тарафидан эҳтиётсизлик ёки қасддан қилинган ҳатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги натижасида кредит маблағларининг қайтарилмаган ҳолларда суғурталовчининг мажбуриятлари вужудга келмаслиги белгиланганлиги кўрсатилиб, суд қарорлари бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Биринчидан, ФК 953-моддасининг биринчи қисмида агар суғурта ҳодисаси суғурта қилдирувчи, наф олувчи ёки суғурталанган шахснинг қасд қилиши оқибатида юз берган бўлса, суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Мазкур ҳолатда, суғурта шартномаси бўйича Банк суғурта қилдирувчи ҳисобланади ва унинг (Банкнинг) қасд қилиши оқибатида суғурта ҳодисаси юз бермаган. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 15-бандида ФКнинг 955-моддасида белгиланган асосларга кўра суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни рад этиши мумкинлиги белгиланган. ФК 955-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни қуйидаги ҳолларда рад этишга ҳақли, чунончи: суғурта шартномасининг амал қилиши суғурта ҳодисаси юз бергунга қадар, шу жумладан ушбу Кодекснинг 948 ва 950-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича бекор қилинганда; суғурта шартномаси ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган асослар бўйича ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганда; суғурталовчи ушбу Кодекснинг 951-954-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича суғурта товонини ёки суғурта пули тўлашдан озод қилинганда; суғурталовчи ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган асослар бўйича суғурта шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ёхуд суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта ҳодисаси ҳолатларини текшириб кўришга ёки етказилган зарар миқдорини аниқлашга тўсқинлик қилгани туфайли суғурта шартномасини бекор қилиш тўғрисида даъво қўзғатганида. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. Суғурта шартномасининг 3.2 ҳамда 7.1-бандининг “в” кичик бандида келтирилган, яъни шартнома бўйича кредит олувчи (қарздор) кредитлаш тартиби ва йўриқномасига риоя қилмасдан кредитдан мақсадсиз фойдаланиб кредитни ўз муддатида тўлиқ ёки қисман қайтарилмаслиги ҳамда кредит олувчи (қарздор) тарафидан эҳтиётсизлик ёки қасддан қилинган ҳатти-харакат ёки ҳаракатсизлиги натижасида кредит маблағларининг қайтарилмаганлиги суғурталовчининг мажбуриятлари вужудга келмаслиги ҳақидаги шартлар ФК 955-моддасининг биринчи қисмида белгиланган суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳолатларга кирмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарори 15.2-бандида агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиш фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилиши, қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунинг учун, апелляция ва кассация инстанцияси судларининг хулосаси асоссиздир. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган ва қонуний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 10 декабрдаги қарорини ва кассация инстанцияси судининг 8 2022 йил 25 апрелдаги қарорини бекор қилишни, биринчи инстанция судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни, апелляция инстанцияси судига апелляция шикоятини тақдим этишда олдиндан тўланган суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни, жавобгардан ишни кассация инстанцияси судида кўриб чиқилганлиги учун республика бюджетига 249 500 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 21 600 сўм почта харажати, ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 142 500 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга асосланиб, ИПКнинг 301, 302, 303, 1 305 -моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 10 декабрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 25 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 27 августдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилсин. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 249 500 сўм давлат божи, “Ўзсаноатқурилишбанки” акциядорлик тижорат банки фойдасига 21 600 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 142 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалар берилсин. Андижон вилоят судининг 2021 йил 10 декабрдаги ва Узбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 25 апрелдаги ижро варақалар бўйича ундирув бекор қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги протести қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислиқ қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: Р.Хайдаров С.Рахмонов Б.Убайдуллаев А.Абдуллаев