Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2201/3257 Дата решения 20.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қишлоқ қурилиш банк АТБ Ответчик / Подсудимый Ruxshona-Bonu-Millennium масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024963 Claim ID 3088853 PDF Hash 1d78043283d0da5e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
мазкур Кодекснинг 237-моддаси мазкур Кодекс 237 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
аролик кодекси 744-моддаси аролик кодекси 744 code_article
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 20 январь 4-1104-2201/3257-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили О.Маматжанов (судга тақдим этган ишончномаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида) иштирокида, даъвогар-ХХХ “ХХХ" АТБ манфаатида жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ" АТБ фойдасига 100 373 449,51 сўм асосий қарздорлик ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар-ХХХ “ХХХ" АТБ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ" АТБ фойдасига 100 373 449,51 сўм асосий қарздорлик ва суд харажатларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкга қаратишни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни ХХХ вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар ХХХ вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, суд муҳокамаси кунига қадар жавобгар кредит қарздорлиги бўйича фоиз тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаганлигини айтиб, кредит фоиз қарздорлиги кредит шартномаси шартларига ва унга илова қилинган жадвалга асосан тщлиы равишда тўланмаганлигини таъкидлаб ҳамда ушбу ҳақдаги Банк маълумотномасини судга тақдим этиб, даъво талабини қисман қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар шахснинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириши ва судга тақдим қилган иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар-“ХХХ” АТБ (кейинги ўринларда “Банк” деб юритилади) ва жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 15 июль №57-сонли куни кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан Банк-даъвогар, қарздорга-жавобгарга 60 ой муддатга, 24 ой имтиёзли даври ва йиллик 14 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан, 2026 йил 14 июлга қадар, икки дона Howo русумли юк автомашинасини ҳамда маиший техникалар сотиб олиш учун Қарз олувчига 2 000 000 000 (Икки миллиард) сўм миқдорида кредит ажратишга томонлар ўзаро келишишган. Шартноманинг шартларига кўра, даъвогар Банк ўз мажбуриятларини бажарганлиги аниқланди. Кредитни қайтариш таъминоти сифатида гаровга олувчи Банк, қарздор ўртасида 2021 йил 5 август куни Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, 80-даҳа, 18-уйда жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариал идорасида расмий рўйхат реестрида №202102017004194-сон рақам билан қайд этилган Гаров шартномаси тузилган. Мазкур гаров 2 кўрсатилган, яъни жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Sinotruk HOWO ZZ3257N3847A русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 201107011777, давлат рақами белгиси 10 726DCA автотраснпорт ваоситаси гаровга тақдим этилган. Даъвогарнинг даъво аризасида, жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг даъвогар Банк олдидаги кредит суммасини қайтариш бўйича кредит фоизларидан қарздорлиги 2022 йил 25 октябрь ҳолатига жами 100 373 449,51 сўмни ташкил этишлиги кўрсатилган. Суд муҳокамаси куни ҳолатига, даъвогар-“ХХХ” АТБ Бекобод банк хизматлари марказининг 2023 йил 20 январдаги №01/08-71-сонли судга тақдим этган маълумотномасига асоан, жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг кредит фоизларидан қарздорлигини қисман 12 000 000 сўмга сўндирилган бўлиб, қолган 88 373 449,51 фоиз қарздорлиги мавжуд бўлиб, жавобгар томонидан тўлиқ равишда кредит фоизлар тўловини амалга оширилмаган. Кредит шартномасининг 4.2-банди, “а” кичик бандига кўра, Қарз олувчи-“ХХХ” масъулияти чекланган жамияти кредитдан фойдаланишда кредитлашнинг мақсадлилик, қайтаришлик, тўловлилик, таъминотлилик ва муддатлилик тамойилларига риоя қилиш, ушбу банднинг “в” кичик бандига асосан эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўловлар жадвалига мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган бўлсада, бироқ қарз олувчи суд муҳокамаси куни ҳолатига, яъни Банкнинг 2023 йил 20 январдаги №01/08-71-сонли маълумотномасига кўра жавобгарнинг даъвогар банк олдидаги муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги 88 373 449,51 сўмни ташкил этишилиги суд муҳокамасида аниқланди. Кредит шартномасининг 4.3-банди, “г” кичик бандига кўра, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредитни қайтариш тўловлар жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида, Банк судга мурожаат қилиш орқали кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорликни ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Қолаверса, жавобгарнинг даъвогар Банк олдида юзага келган кредит қарздорликларини судгача ҳал этиш учун, яъни даъвогар Банк жавобгарни кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлаш юзасидан бир неча бор оғзаки ва кредит шартномаси шартларига мувофиқ равишда ёзма равишда талабномалар ҳамда огохлантирилишига қарамасдан, жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари(муддатлилик, қайтаришлилик, тўловлилик)ни тегишли тартибда бажармасдан келганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Шу боис, жавобгар кредит шартномасининг “Кредитни қайтариш графигига” асосан кредит асосий қарзини ва ҳисобланган фоиз тўловларини келишилган тўлов графигида кўрсатилган муддатларда тўламай келганлиги суд муҳокамасида аниқланди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 744-моддасига 3 кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. Амалдаги “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинг 26моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 4бандига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги кўрсатилган. Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ХХХ” АТБ фойдасига 88 373 449,51 сўм кредит фоизи қарздорлигини ундириш ҳуқуқини, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш талабини асосли деб ҳисоблайди. Юқоридагилардан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасидаги даъво талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклатишни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 281, 333, 744-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: 4 АТБ фойдасига 88 373 449,51 сўм кредит фоизи қарздорлги ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Шунингдек, ундирув тарафлар ўртасида тузилган Гаров шартномасига асосан, гаровга қўйилган, жавобгар-“ХХХ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Sinotruk HOWO ZZ3257N3847A русумли, 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 201107011777, давлат рақами белгиси 10 726DCA автотраснпорт ваоситасига қаратилсин ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон-онлайн аукцион савдосида сотиш йўли билан амалга оширилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талаби рад қилинсин. Жавобгар “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 2 007 468,99 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи, судья Х.Н.Равшанов 5