← Назад
Решение #672040 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
ххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххх манфаатида, жавобгар
ххххдан 681.020 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундирувини гаровга
қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Курбонов
котиблигида даъвогарнинг вакили хххх (16.11.2022 йилдаги хххх-сонли
ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгар ххххдан 681.020 АҚШ доллари кредит қарздорлиги ундирувини
гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Суд мажлисига қадар хххх Кармана туман филиали томонидан судга
тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилиб, ушбу
медиатив келишувни инобатга олиб даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар билан
ўзаро медиатив келишув тузилмаганлиги, медиатив келишувдаги АТ
“Агробанк” ходими Э.Шакаровнинг имзоси эмаслиги, балки унга номаълум
бўлган шахс томонидан имзоланганлиги, Э.Шакаров бугунги кунда
Қашқадарѐ вилоятида хизмат сафарида эканлиги, Э.Шакаров томонидан
аввал тузилган медиатив келишув нусхаларини судга тақдим қилиб, ушбу
келишувни инобатга олмасликни ҳамда даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси жойи ва вақти кўрсатилган ишни кўришни
бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ажрим даъвода ва шартномада кўрсатилган
манзилга юборилган бўлсада у бугунги суд мажлиси жойи ва вақти бўйича
огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, жавобгар тегишли равишда суд мажлиси жойи ва вақти бўйича
огоҳлантирилганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини
эшитиб, хххх Кармана туман филиали томонидан судга тақдим қилинган
медиатив келишув қонун талабларига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли уни
инобатга олмасликни, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган
қисмини қанаоатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 16.12.2020 йилда
443-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар
жавобгарга йиллик 8 фоиз устама тўлаш ҳамда 5 йил муддатда қадар
қайтариш шарти билан 1.000.000 АҚШ доллари кредит ажратиш, жавобгар
эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга
ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Кейинчалик ушбу
шартномага ўзгартириш киритилиб, кредитни қайтариш муддати 24.06.2026
йилга қадар узайтирилган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб
жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган.
Бирок, ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит
суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК”
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида
қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 29.12.2020 йилда
гаров шартномаси тузилиб, 24.06.2021 йилда ушбу гаров шартномасига
қўшимча келишув битимлари тузилган. Шартномага кўра жавобгарга
тегишли бўлган кадастр рақами 21:03:02:02:16:2467 бўлган, умумий майдони
10.843,15 кв.м, қурилиш майдони 2.004,85 кв.м, умумий майдони 301,53
кв.м., фойдали майдони 1.228,25 кв.м. бўлган Кармана тумани, Уйрот МФЙ
ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни гаровга қўйган.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга молмулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши
гаров ҳисобланади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 681.018,87
АҚШ долларини кредит қарздорлиги ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъвогар
вакили томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан тасдиқланади.
Иш кўрилиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
1 АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан расмий курси 11.285,00 сўмни
ташкил қилган. Ушбу курсдан келиб чиқилса жавобгарнинг даъвогар олдида
иш кўрилаѐтган кундаги қарзи 681.018,87 АҚШ доллари х 11.285,00 сўм =
7.685.297.947,95 сўмни ташкил қилади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини қанаоатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
2. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 7.685.297.947,95 сўм
кредит қарздорлиги ундируви жавобгарга тегишли бўлган кадастр
рақами хххх бўлган, умумий майдони 10.843,15 кв.м, қурилиш майдони
2.004,85 кв.м, умумий майдони 301,53 кв.м., фойдали майдони 1.228,25
кв.м. бўлган Кармана тумани, Уйрот МФЙ ҳудудида жойлашган бино
ва иншоотларга қаратилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар ххххдан республика бюджетига 153.706.214 сўм давлат божи
ундирилсин.
5. Жавобгар ххххдан АТ «Агробанк» фойдасига 24.000 сўм тўланган
почта харажати ундирилсин.
6. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий
суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов