← Назад
Решение #672056 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 666 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv
qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy
Адрес: 111507, Уртачирчикский район,
пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А”
Tel: (+99870) 762-30-94
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 20 январь
4-1104-2201/3226-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Х.Н.Равшанов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар
вакиллари Х.Кулдашев (раҳбар, судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи
ҳужжати асосида) ва У.Шарипов (судга тақдим этган ишончномаси ва
шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида) иштирокида, даъвогар-“ХХХ"
масъулияти чекланган жамияти жавобгар “ХХХ" ДУК ҳисобидан 137 087
948 сўм асосий қарз, 68 543 974 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида,
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар-“ХХХ"
масъулияти
чекланган
жамияти
Ўртачирчиқ
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “ХХХ" ДУК ҳисобидан 137 087 948 сўм асосий қарз, 68 543 974 сўм
пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасини
тушунтириб, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 ноябрда тузилган №5/21сонли қурилиш пудрат шартномаси тузилганлигини, келишувга асосан
бажарилган ишлар учун жавобгарнинг даъвогар олдида 137 087 948 сўм
асосий қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, суд муҳокамаси кунига
қадар қурилиш пудрат шартномаси бўйича объект ва бажарилган ишлар
белгиланган тартибда қабул қилинганлигини таъкидлаб ушбу даъво
талабини қаноатлантириб беришни, даъво аризадаги жавобгардан
ундирилиши сўралган пеня ундириш қисмидан воз кечганлигини
билдириб, мазкур даъво талаби бўйича қонуний ва адолатли қарор қабул
қилишни сўради.
Жавобгар, ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган Тошкент вилояти молия бошқармаси ва Тошкент
1
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан
ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу
Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шунингдек, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги
ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш жилдида жавобгар ва учинчи шахсларнинг суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ушбу иқтисодий ишни жавобгар
ва учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилларини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш
даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда даъвогарнинг судга тақдим
этган аризасига (илтимосномасига) кўра, жавобгардан ундирилиши
сўралган пеня қисми бўйича иш юритишни тугатишни ва ушбу иқтисодий
ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгарнинг зиммасида
қолдиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига
асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки
лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи
2
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234моддасига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 666-моддасига
мувофиқ қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада
белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни
қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб
бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини
олади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, томонлар, яъни даъвогар-“ХХХ"
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар-“ХХХ" ДУК ўртасида 2021 йил
1 ноябрь куни №5/21-сонли “Пудрат шатномаси” (кейинги ўринларда
Шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ
даъвогар “Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги, “Нурафшон нонлари”
расталарини жорий таъмирлаш” бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларида кўзда
тутилган ва ажратилган лимит маблағлари доирасида ишларни бажариш
мажбуриятини, жавобгар-“ХХХ" ДУК эса қуриш ва таъмирлаш ишларини
олиб бориш учун қулай шароит яратиб бериш ҳамда бажарилган ишлар
бўйича объектни қабул қилиб олиш, пул тўлаш мажбуриятини олган.
Буюртмачи пудратчига шартнома бўйича ишлар умумий жорий
қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс ўтказиши, қолган 70 фоизини
босқичма-босқич бажарилган ишлар далолатномаларига кўра ўтказишга
томонлар ўзаро келишишган.
Шартноманинг умумий суммаси 137 087 948 сўмни ташкил қилган.
Шартноманинг 3.2-бандига асосан, аниқланган қурилишнинг давом этиш
вақти, яъни ишнинг бошланиши 01.11.2021 йил этиб, ишнинг тугаши
20.12.2021 йил этиб белгиланган.
Даъвогар-“ХХХ" масъулияти чекланган жамияти томонидан шартнома
шартларига мувофиқ ва иш ҳужжатларидаги маълумотларга, яъни 2021
йил 30 ноябрь ҳолатига икки томонлама тасдиқланган бажарилган ишлар
қиймати ҳақидаги №1сонли ҳисоб-фактурага асосан, ҳақиқатда 137 087 949
сўмга тенг қурилиш ишлари бажарилган.
3
Ушбу бажарилган ишларни, жавобгар-“ХХХ" ДУК томонидан 2021 йил
30 ноябрь ҳолатига икки томонлама тасдиқланган бажарилган ишлар
қиймати ҳақидаги №1сонли ҳисоб-фактурага асосан қабул қилиб олинган.
Аммо, тарафлар ўртасида тузилган “2021 йил 30 ноябрь ҳолатига икки
томонлама тасдиқланган бажарилган ишлар қиймати ҳақидаги №1сонли
ҳисоб-фактурага асосан, 137 087 948 сўм қарздорликка жавобгар йўл
қуйганлиги суд муҳокамасида аниқланди.
Бунда, Шартнома кўра, кўрсатилган қурилиш объектлари бўйича
бажарилган иш хизматларининг тўловларни тўланиши лозим бўлган
бўлсада, жавобгар шартнома бўйича бажарилган ишлар учун қарздорликка
йўл қуйганлиги аниқланганлиги боис, суд даъвогарнинг жавобгардан
асосий қарздорликни ундириш ҳуқуқини асосли деб ҳисоблайди.
Ушбулардан келиб чиқиб, суд суд муҳокамаси куни ҳолатига жавобгар“ХХХ" ДУКнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги даъво аризада кўрсатилган
137 087 948 сўмни ташкил этиши ўз исботини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш
учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогар-“ХХХ" масъулияти чекланган
жамияти жавобгар “ХХХ" ДУК ҳисобидан 137 087 948 сўм асосий
қарздорликни ундириш талаби ўз исботини топганлиги боис, даъвогарнинг
мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157моддасига биноан даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда
тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси, 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул
қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 111моддаси 5-қисмига мувофиқ, иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир
шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар
бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.
Даъвогар даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган 68 543
974 сўм пеня ундириш талабидан воз кечганлигини билдириб ўзнинг ёзма
илтимосномасини судга тақдим этган.
4
Мазкур ҳолатда суд, суд даъвогарнинг ушбу воз кечиш ҳақидаги
аризасини қабул қилиши ва мазкур иш бўйича қисман иш юритишни
тугатишни лозим деб топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда,
суд даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарздорликни ундириш
талабини қаноатлантиришни ҳамда ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш
бўйича суд харажатларини қисман жавобар зиммасида қолдиришни, даъво
аризада жавобгардан ундирилиши сўралаган пеня қисми бўйича иш
юритишни тугатишни лозим деб топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
333, 666-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекснинг 110, 111, 118, 128, 157, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар-“ХХХ" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгардан
ундирилиши сўралган 68 543 974 сўм пенядан воз кечиш ҳақидаги аризаси
иш юритишга қабул қилинсин ва қаноатлантирилсин.
Даъвогар-“ХХХ" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгардан
ундирилиши сўралган 68 543 974 сўм пеня ундириш қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Даъвогарнинг жавобгардан асосий қарздорликни ундириш даъво
талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “ХХХ" ДУК ҳисобидан даъвогар-“ХХХ" масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 137 087 948 сўм асосий қарздорлик, 1 370 879,48 сўм
давлат божи ва 24 000 почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди
апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Н.Равшанов
5