← Назад
Решение #672144 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 157 | — | code_article | |
| тисодий процессуал Кодекси | 157 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
хххх-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар хххх манфаатида, жавобгар
ххххдан 1.071.718.470 сўм асосий қарз, 382.603.468,80 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида ҳамда даъвогарнинг
вакиллари хххх (04.04.2023 йилдаги хххх-сонли ишончнома асосида),
жавобгарнинг вакиллари хххх (12.01.2023 йилдаги х-сонли ишончнома
асосида)лар иштирокидаги суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар хххх манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ххххдан 1.071.718.470 сўм асосий қарз, 382.603.468,80 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили судга Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 157-моддаси тартибида
ариза билан мурожаат қилиб даъво техник хатолик туфайли нотўғри
киритилганлиги билдириб даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини
1.071.718.470 сўмдан 858.110.384 сўмга камайтиришни, даъвонинг пеня
ундириш қисмидан воз кечишни билдириб, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили қарздорлик
суммасини нотўғри ҳисобланганлиги, тўловлар амалга оширилганлигини
билдириб даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг фикрини
эшитиб, даъвогарнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
Кодексининг 157-моддаси тартибида берилган аризаси иш юритувга қабул
қилинганлигини инобатга олган ҳолда даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг 213.608.086 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни, даъвонинг 382.603.468,80 сўм пеня ундириш қисмини иш
юритишдан тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
зиммасига даъвонинг қаноатлантирилган қисмларига мутаносиб равишда
юклашни юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида хўжалик ичимлик
сувини етказиб бериш ва истеъмол қилиш шартномаси тузилган. Ушбу
шартномага кўра даъвогар томонидан жавобгарга хўжалик ичимлик суви
етказиб берилган. Жавобгар эса ушбу хўжалик ичимлик суви учун тўловларни
ўз вақтида амалга оширмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига кўра энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарнинг вакили қарздорлик суммаси
даъвогар томонидан нотўғри ҳисобланганлиги, баъзи счѐт фактуралар даъвогар
томонидан шартномада кўрсатилган миқдорда ва даражада хўжалик ичимлик
суви етказиб берилмаганлиги улар томонидан қабул қилинамаганлиги, шундай
бўлсада даъвогар қабул қилмаган счѐт фактураларни қарздорлик суммасига
қўшганлигини билдириб даъвони тўлиқ қаноатлантиришни рад қилишни
сўради. Бироқ, суд жавобгарнинг ушбу важи билан келиша олмайди.
Чунки, 2021 йилда даъвогар томонидан жавобгарга тақдим қилинган
жами 6 та 746.185.652,50 сўмлик счѐт фактураларни қабул қилиш рад этилган
бўлсада тарафлар ўртасида 01.01.2022 йил ҳолатида тузилган таққослаш
далолатномасида юқорида қайд қилинган 6 та счѐт фактурада кўрсатилган
746.185.652,50 сўмлик қарздорлик суммаси жавобгар томонидан тан олинган.
Жавобгар томонидан эътироз билдирилаѐтган қарздорлик суммаси ушбу счѐт
фактуралардан келиб чиққан.
Янги таҳрирдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунининг 13-моддаси 1-қисмига кўра пул, товар-моддий
бойликларни ва бошқа бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб
хизмат қиладиган ҳужжатлар, кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари,
шунингдек молиявий ва бошқа ҳисоботлар бухгалтерия ҳисоби субъектининг
раҳбари томонидан ѐки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи
858.110.384 сўмни ташкил қилган. Ушбу ҳолат даъво аризага илова қилинган
ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси
билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 6.2-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 194-сонли Қарорига кўра ҳар бир кечиктирилган кунлар учун
муддати ўтган карздорликнинг 0,4 фоиз миқдорида аммо 50 фоизидан ошмаган
миқдорда 382.603.468,80 сўм пеня ундиришни сўради. Аммо, даъвогар судга
ариза билан мурожаат қилиб даъвонинг ушбу қисмидан воз кечишини
билдирган.
Шу сабабли суд даъвонинг ушбу қисмини иш юритишдан тугатишни
лозим топди.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
даъвонинг 213.608.086 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни, даъвонинг 382.603.468,80 сўм пеня ундириш қисмини иш
юритишдан тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар
зиммасига даъвонинг қаноатлантирилган қисмларига мутаносиб равишда
юклашни юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ххххдан даъвогар хххх фойдасига 858.110.384 сўм асосий қарз,
24.000 сўм тўланган почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган 213.608.086 сўм асосий қарз ундириш қисмини
қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Даъвонинг 382.603.468,80 сўм пеня ундириш қисми иш юритишдан
тугатилсин.
5. Жавобгар ххххдан республика бюджетига 17.162.208 сўм давлат божи
ундирилсин.
6. Даъвогар ххххдан республика бюджетига 11.924.231 сўм давлат божи
ундирилсин.
7. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
8. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф бир ойлик муддатда Кармана
туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция
тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов