Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4494 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Angor tuman yo`llardan foydalanish unitar korxonasi Ответчик / Подсудимый "SIROJELBEK QURILISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023312 Claim ID 3089860 PDF Hash 6a1bea012f308fdc... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 130-моддаси ИПКнинг 130 law
ИПК 163-моддаси ИПК 163 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 19 январь 4-1901-2201/4494-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Ш.Баратов (2023 йил 5 январдаги 03-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Т.Абдурахмоновлар иштирокида, даъвогар – Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг, жавобгар – “SIROJ ELBEK QURILISH” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (кейинги ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SIROJ ELBEK QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 19516356 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд томонидан тарафларга келишув битими тузиш таклиф этилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан келишув битими тузганлигини баён қилиб, келишув битимини тасдиқлаб беришни, тўланган 24000 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасига қолдиришни сўради. Жавобгар вакили ҳам келишув битимини тасдиқлашни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни тугатишни лозим топди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида суднинг ташаббуси билан иш бўйича 2023 йил 19 январда келишув битими тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар даъвогар олдидаги 19516356 сўм қарзини, 2023 йил январь ойида 3903271 сўм, 2023 йил февраль ойида 3903271 сўм, 2023 йил март ойида 3903271 сўм, 2023 йил апрель ойида 3903271 сўм, 2023 йил май ойида 3903271 сўмдан тўлаб боришни ва суд харажатларини тўлашни ўз зиммасига олган. ИПКнинг 130-моддасига кўра суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. ИПК 163-моддасининг 8-бандига кўра судья тарафларни келиштириш чораларини кўради. ИПК 110-моддасининг 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги сабабли, келишув битимини тасдиқлашни ва иш юртишни тугатишни лозим топади. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органлирини рвиожлантириш жамғармасига 390327,12 сўм давлат божи ундиришни, даъвогар тўланган 24000 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни сўраганлиги сабабли, уни даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, а ж р и м қ и л д и: Даъвогар- Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва жавобгар- “SIROJ ELBEK QURILISH” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2023 йил 19 январда тузилган келишув битими ундаги шартлар асосида қуйидагича тасдиқлансин: Жавобгар “SIROJ ELBEK QURILISH” масъулияти чекланган жамияти даъвогар Ангор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси олдидаги 19516356 сўм қарзини, 2023 йил январь ойида 3903271 сўм, 2023 йил февраль ойида 3903271 сўм, 2023 йил март ойида 3903271 сўм, 2023 йил апрель ойида 3903271 сўм, 2023 йил май ойида 3903271 сўмдан тўлаб боришни ва суд харажатларини тўлашни ўз зиммасига олади. 4-1901-2201/4494-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Жавобгар “SIROJ ELBEK QURILISH” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органлирини рвиожлантириш жамғармасига 390327,12 сўм давлат божи ундирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судья Д.Жумаев