← Назад
Решение #672173 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| биринчи инстанция суди ФК | 116 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2229/40569-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Б.Абдурахимов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Р.У.Рашидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Т.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар
вакили адвокат А.Наврузов (2023 йил 18 январдаги ишончнома асосида)
ва Ж.Хайдаров (2023 йил 18 январдаги ишончнома асосида), жавобгар
вакили ҳуқуқшунос Н.Жуманиёзов (2022 йил 14 сентябрдаги 41-01-24/324-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Clean City” хусусий уй-жой
мулкдорлари ширкатининг жавобгар “Hududgazta`minot” акциядорлик
жамиятига нисбатан 2020 йил 1 июлдаги 29202-сонли шартномани ҳақиқий эмас
деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаган ҳолда, жавобгар
зиммасига даъвогардан ортиқча олинган 533 048 012,04 сўмни қайтариш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иш
бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарори устидан даъвогар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Hududgaz Poytaxt” акциядорлик жамиятининг газ таъминоти филиали
(бундан буён матнда жавобгар ёки етказиб берувчи деб юритилади) ва “Clean
City” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (бундан буён матнда даъвогар ёки
ширкат деб юритилади) ўртасида 2020 йил 1 июлда табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 29202-сонли
шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ етказиб берувчи газ
тармоқлари орқали ширкат (истеъмолчи)га келишилган буюртма бўйича табиий
газ етказиб бериш, ширкат эса шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмда
газни қабул қилиб олиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.4-бандига кўра, жавобгар 2020 йилда 880 000 м3 бўлган
ҳар бир 1 м3 учун 380 сўм ва умумий қиймати 334 400 000 сўмлик табиий газ
маҳсулотини чорак ва ойлар бўйича ширкатга етказиб бериш мажбуриятини
олган.
Даъвогар тарафлар ўртасида 2020 йил 1 июлда тузилган 29202-сонли
шартномани ширкат номидан фуқаро А.Абдиев имзолаганлиги, ширкат
иштирокчиларининг 2020 йил 3 августидаги баённомасига кўра ширкат раиси
А.Юлдашев ўз аризасига биноан 2020 йил 3 июлдан лавозимидан озод
қилинганлиги, 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика
миқёсида карантин чоралари кучайтирилганлиги сабабли йиғилишлар
ўтказилмаганлиги, шу боис ширкат раиси лавозимига А.Абдиев сайланганлиги,
жавобгар томонидан 2020 йил 1 июлдан 2022 йил 1 июлга қадар ширкатга газ
истеъмол қилганлиги учун жами 993 267 080 сўмлик 2 613 860,74 м3 табиий
ҳисоб-китоб қилинганлиги, бироқ ширкат томонидан қилинган ҳисоб-китобларга
кўра ушбу даврда ширкат 607 939 м3 табииий газ истеъмол қилганлиги ҳақидаги
важлар билан жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб,
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 114, 116-моддасига асосан тарафлар ўртасида тузилган
2020 йил 1 июлдаги 29202-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаган ҳолда, жавобгар зиммасига
даъвогардан ортиқча олинган 533 048 012,04 сўмни қайтариш мажбуриятини
юклашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилган. Тарафлар
ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатлари қўлланилган ҳолда, жавобгар зиммасига даъвогарга
533 048 012,04 сўмни қайтариш мажбурияти юклатилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги
қарор қабул қилинган. Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда тарафлар ўртасидаги низоли
шартнома ширкат номидан ширкат раислигига 2020 йил 3 августда сайланган
Абдиев акмал Нарзиллаевич томонидан имзоланганлиги, шартнома имзоланган
2020 йил 1 июлда А.Абдиев ширкат аъзоси ва унга тегишли уйларнинг мулкдори
ҳамда ширкат бошқаруви раиси бўлмаганлиги сабабли шартномани имзолашга
ҳақли бўлмаганлиги, апелляция инстанция судининг хулосалари билан келишиб
бўлмаслиги, чунки шартнома 2020 йил 1 июлда тузилганлиги ва А.Абдиев
ширкат бошқаруви раиси лавозимига икки кундан сўнг эмас, балки 2020 йил
3 августда ноқонуний сайланганлиги, бундан ташқари шартномани кейинчалик
ҳам ҳеч ким маъқулламаганлиги, мазкур шартнома А.Абдиев билан меҳнат
шартномаси бекор қилиниб, янги сайланган ширкат бошқаруви раиси томонидан
ширкат шартномаларининг инвентаризацияси натижасида аниқланганлиги,
низоли шартнома бўйича эса ноқонуний сайланган А.Абдиев жавобгар
томонидан тақдим қилинган ҳисоб-фактураларни қонунга хилоф равишда
3
тасдиқлаб келиб, ширкатнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришга олиб
келганлиги ва жавобгар томонидан пул маблағлари акцептсиз тарзда ечиб
олинганлиги, А.Абдиев низоли шартномани тузиш масаласини ширкат аъзолари
умумий йиғилишига киритмаганлиги ёки унинг ижроси бўйича ҳеч қандай
ҳисобот бермаганлиги, шу сабабли апелляция инстанцияси судининг низоли
шартнома ширкат томонидан маъқулланганлиги ҳақидаги хулосаларига қўшилиб
бўлмаслиги, биринчи инстанция суди ФКнинг 116-моддасини тўғри
қўллаганлиги, чунки мазкур шартнома қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим эканлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, А.Абдиев ширкатга тегишли уйнинг мулкдори
бўлмаганлиги сабабли унинг ширкат раиси этиб сайланиши қонун талабларига
зидлиги, шартномани ширкат номидан ҳеч ким маъқулламаганлиги, ширкатга
қарашли қозонхоналарга газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилмаганлиги, истеъмол
қилинган табиий газ учун жавобгар томонидан нотўғри ҳисоб-китоблар
қилинганлиги натижасида 533 млн. сўм ортиқча тўловлар амалга
оширилганлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни ва биринчи инстанция судининг қарорини ўз кучида қолдиришни
сўради.
Жавобгар вакили даъвогар табиий газдан фойдаланиш учун техник
шартлар олганлиги, газ ҳисоблаш ускунасини сотиб олиш ва ўрнатиш
ширкатнинг вазифаси ҳисобланиши, даъвогарнинг газ ҳисоблаш ускунаси
бўлмаганлиги учун ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган
“Табиий газдан фойдаланиш” Қоидалари асосида тўғри амалга оширилганлиги,
ҳозирда ҳам ҳисоб-китоблар ушбу шартнома асосида амалга ошириб
келанаётганлиги, табиий газдан бўлган қарздорлик суд қарорлари асосида
ундириб келинаётганлиги, апелляция инстанцияси суди томонидан қонуний
қарор қабул қилинганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 1 июлда табиий газ етказиб
бериш ва қабул қилиш тўғрисида 29202-сонли шартнома тузилган. Мазкур
шартномани ширкат номидан фуқаро А.Абдиев имзолаган ва ширкат муҳри
билан тасдиқланган.
Ширкат иштирокчиларининг 2020 йил 3 августдаги умумий йиғилиш
баённомасига кўра, республика миқёсида карантин чоралари кучайтирилганлиги
ҳамда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши
ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссиясининг
қарори билан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар йиғилишлар
ўтказилиши тақиқланганлиги муносабати билан ширкат аъзоларининг умумий
йиғилиши ўтказилмасдан, уларнинг сўрови орқали ширкат раиси А.Юлдашев
2020 йил 3 июлдан ўз аризасига асосан лавозимидан озод қилинган ва А.Абдиев
ширкат раиси лавозимига сайланган.
ФК 469-моддасига асосан энергия таъминоти шартномаси энергия билан
таъминловчи ташкилот тармоқларига қонунчиликда белгиланган тартибда
уланган энергия қурилмаси, шунингдек энергия истеъмолини ҳисобга олиш
ускуналари ва асбоблари мавжуд бўлган абонент билан тузилади.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергиядан турмушда
фойдаланадиган фуқаро абонент бўлган тақдирда, абонент тармоққа белгиланган
тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб у билан шартнома
тузилган ҳисобланади.
Энергия таъминоти шартномасининг муддати тугагач, тарафлардан бири
уни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза бермаса, у шартномада назарда
тутилган муддатга ва шартларда узайтирилган ҳисобланади. Шартнома янги
муддатга узайтирилганида унинг шартлари тарафлар келишувига биноан
ўзгартирилиши мумкин.
Агар тарафлардан бири шартноманинг амал қилиш муддати тугашидан
олдин янги шартнома тузиш ҳақида таклиф киритса, тарафларнинг ўзаро
муносабатлари янги шартнома тузилгунга қадар аввал тузилган шартнома билан
тартибга солиб турилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 12.3-бандида шартнома
муддати тугаганидан кейин агар томонлардан бири шартномани бекор қилиш
тўғрисида талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, шартнома кейинги йилга
узайтирилган ҳисобланади деб қайд этилган.
Шунингдек, шартноманинг ушбу бандида шартнома ___ йил 31 декабргача
бўлган муддатга тузилганлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида шартномани бекор қилиш юзасидан ўзаро мурожаатлар
бўлмаган. Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларига
кўра, ҳозирга қадар ҳам истеъмол қилинаётган табиий газ бўйича ўзаро ҳисобкитоблар айнан ушбу шартнома асосида амалга оширилган.
ФКнинг 132 – моддасига кўра, вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа
шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим
ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина
унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор
қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул
қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим
маъқулланган ҳисобланади.
Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик
маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида шартнома
тузилганидан сўнг орадан икки йил вақт ўтган бўлса-да, даъвогар томонидан
жавобгарга шартнома юзасидан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаган. Аксинча,
даъвогар жавобгар томонидан етказиб берилган табиий газни тўлиқ ҳажмда
қабул қилиб, газни истеъмол қилган ва тўловларни амалга ошириб келган.
Хусусан, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома бўйича етказиб
берилган газни қабул қилиш бўйича 2020 йил 1 декабрда, 2021 йил 1 февралда,
2021 йил 1 мартда, 2021 йил 1 майда, 2021 йил 1 августда, 2022 йил 1 июнда,
2022 йил 1 июлда далолатномалар тузилган.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 1 апрель ҳолатига тузилган ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасида даъвогар томонидан 816 234 700 сўм
миқдоридаги қарздорлик тан олинган.
Шунингдек, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
3 майдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга даъвогардан 163 69 6400 сўм қарз,
7 000 000 сўм пеня ундирилган ( 4-1001-2109/11304-сонли иш).
Бундан ташқари, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил
1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарга даъвогардан 386 150 835 сўм
қарз, 15 000 000 сўм пеня ундирилган. Мазкур иш бўйича суд муҳокамасида
даъвогар вакили А.Абдиев иштирок этиб, даъвога нисбатан эътирози йўқлигини
билдирган ( 4-1001-2003/18512-сонли иш).
Юқорида қайд этилган ҳолатлар даъвогар томонидан шартнома ижрога
қабул қилиниб, кейинчалик маъқуллаганлигидан далолат беради.
Қолаверса, шартномани имзолаган А.Абдиев кейинчалик ширкат раиси
этиб сайланган ва А.Абдиев томонидан амалга оширилган имзонинг асллиги
бўйича шубҳа мавжуд эмас.
Баён қилинганлардан кўринадики, кассация шикоятида билдирилган
важлар асоссиз бўлиб, апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ва даъвогарнинг битимни ҳақиқий эмас деб топиш
ва унинг ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини
ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича
текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун
аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён
қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
6
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
асосан ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатлари даъвогар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Олий
Хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли
қарорининг 29-бандида манфаатдор шахс томонидан битимни ҳақиқий эмас деб
топиш ва битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги
киритилган даъво судлар томонидан иккита мустақил талабдан иборат бўлган
даъво сифатида кўрилиши кераклиги, бундай даъволар бўйича давлат божи ҳар
бир талаб учун алоҳида тўланиши лозимлиги ҳақида берилган
тушунтиришлардан келиб чиқиб, даъвогардан республика бюджетига
6 830 480,12 сўм давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Clean City” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 18 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Clean City” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатидан республика
бюджетига 6 830 480,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
Ш. Мирзахакимов