Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/4072 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый Ш.Ш.Имронбек масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1023181 Claim ID 3007886 PDF Hash e691d22326d48c98... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 4-1901-2203/4072-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Н.Бекназаров (2022 йил 11 мартдаги 01-09/3303-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Ф.Мамасолиев (2022 йил 21 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар “SH-SH-IMRONBEK” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SH-SH-IMRONBEK” масъулияти чекланган жамиятидан 4997521000 сўм кредит қарзи ва 145256000 сўм кредит фоизи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъвонинг 4997521000 сўм кредит қарзи ва 145256000 сўм кредит фоизи ундириш талабини 449901,62 АҚШ доллари кредит қарзи, 10499,70 АҚШ доллари кредит фоизига ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорликни тўламаганлигини, суд кунига қадар қарздорлигини тўламаганлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. қарамасдан банк олдидаги қарздорликни тўлай олмаганликларини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш юзасидан тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, банк ва жавобгар (қарздор) ўртасида 2020 йил 30 декабрь куни 1651-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга Мева сабзавотларни сақлашга мўлжалланган 800 тонна сиғимдаги музлатгичли омборхона ташкил этиш мақсадида 450000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида банк ва жавобгар ўртасида 2020 йил 30 декабрда ипотека шартномаси расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарга тегишли бўлган Термиз тумани, Учқизил МФЙ, Сувчилар-2 кўчасида жойлашган “Музлатгичли омборхона, қоровулхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” бинолари ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда гаровга қўйилган. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 449901,62 АҚШ доллари кредит қарзи, 10499,70 АҚШ доллари кредит фоизи қарздорлиги юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд мажлисида аниқланишича, низо судда кўрилган кунда жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлигини тўламаган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 449901,62 АҚШ доллари кредит қарзи, 10499,70 АҚШ доллари кредит фоизи қарздорлигини ундириб, ундирувни жавобгарга тегишли Термиз тумани, Учқизил МФЙ, Сувчилар-2 кўчасида жойлашган “Музлатгичли омборхона, қоровулхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биноларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 103338089,15 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво қаноатлантирилсин. Даъвогар- “MIKROKREDITBANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар“SH-SH-IMRONBEK” масъулияти чекланган жамиятидан 449901,62 АҚШ доллари кредит қарзи, 10499,70 АҚШ доллари кредит фоизи қарздорлиги ундирилсин. Ундирув жавобгар- “SH-SH-IMRONBEK” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Термиз тумани, Учқизил МФЙ, Сувчилар-2 кўчасида жойлашган “Музлатгичли омборхона, қоровулхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биноларига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратилсин. Жавобгар- “SH-SH-IMRONBEK” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 103338089,15 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Раислик қилувчи, судя Д.Жумаев