← Назад
Решение #672188 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 10 | — | law | |
| ИПК | 231 | — | law | |
| ИПК | 230 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-11-2231/71-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Х.Шукуруллаев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ш.Т.Мирзахакимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида,
аризачи вакили Х.Махбубов (2022 йил 15 ноябрдаги 01/08-31-сонли
ишончнома асосида), қарздор вакили Д.Мусаев (2023 йил 17 январдаги
ишончнома 04/09-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи
“Tog‘-kon texnologiya” маъсулияти чекланган шерикчилиги доимий
муассасасининг қарздор “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига нисбатан
Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик
судининг 2022 йил 23 июнда 2022/06-002-сонли иш бўйича чиқарилган ҳал
қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш
тўғрисидаги аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 ноябрдаги ажрими устидан
аризачи томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат Палатаси ҳузуридаги ҳакамлик
судининг 2022/06-002-сонли иши бўйича 2022 йил 23 июнда қабул қилинган
ҳал қилув қарорига асосан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятидан “Tog‘-kon
texnologiya” маъсулияти чекланган шерикчилиги фойдасига (Қозоғистон
Республикаси) 4 393 685,22 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, транспорт
воситалари бўш туриб қолганлиги учун 489 882,52 АҚШ доллари миқдорида
тўлов, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун 632 864 АҚШ
доллари миқдорида жарима ва 848 661 АҚШ доллари миқдорида пеня, жами
7 213 753,74 АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ҳамда 72 137,53 АҚШ
доллари миқдорида ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган.
Кейинчалик, ҳакамлик судининг 2022 йил 25 июлдаги ажрими билан
юқорида қайд этилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги хатолик
тузатилиб, жами 7 213 753,74 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик
суммаси 6 365 092,74 АҚШ долларига тўғриланган.
Ушбу ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ўзбеккўмир” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) томонидан ихтиёрий
равишда ижро қилинмаганлиги сабабли “Tog‘-kon texnologiya” маъсулияти
чекланган шерикчилиги (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)нинг
доимий муассасаси ариза билан судга мурожаат қилиб, ҳакамлик судининг
ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни
сўраган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги ажрими билан аризачининг аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур ажримдан норози бўлиб, аризачи томонидан тақдим этилган
апелляция шикоятида ажримни бекор қилиб, аризани қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда суднинг
ҳакамлик суди ишни кўриш жараёнида Ўзбекистон Републикаси
қонунчилиги нормаларини қўпол равишда бузганлиги ҳақидаги хулосалари
нотўғрилиги, суд ишни кўришда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси
билан боғлиқ ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг
15-бандига асосланганлиги, ҳолбуки Пленум қарорининг ушбу нормаси агар
ҳакамлик судининг қароридан норози бўлган тарафлардан бири шикоят
келтиргандагина қўлланиши, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори устидан
икки тараф ҳам эътироз билдирмаганлиги, суд аризани кўриб чиқиш
жараёнида ҳакамлик судининг қарорини муҳокама қилиш ваколатига эга
бўлмаганлиги ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл
қўйганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида аризачи вакили апелляция шикоятида келтирилган
важларни қувватлаб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни
ва аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг асосий қарзни
ундириш ҳақидаги қисмига эътироз йўқлиги, бироқ ҳакамлик суди
томонидан неустойка асоссиз равишда ундирилганлиги, ҳакамлик судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиш юзасидан судга ариза билан мурожат
этилмаганлигини билдириб, ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат
асосий қарз ундириш ҳақидаги қисми бўйича ижро варақаси берилишини
сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция
шикоятини қаноатлантиришни лозим топади:
Аниқланишича, жавобгар (буюртмачи) ва аризачи (пудратчи)
ўртасида юк кўтариш қуввати 90 дан 140 тоннагача бўлган автосамосваллар
орқали юкларни йиғиш, юклаш, ташиш бўйича коплекс ишларни бажариш
юзасидан 2020 йил 13 августда GRT-133/2020-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 8.2-бандида шартномадан келиб чиқадиган
талаблар ва келишмовчиликлар, шартномани тузиш, ўзгартириш, бажариш,
бекор қилиш, амал қилишини тугатиш каби низолар Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат Палатаси ҳузуридаги ҳакамлик судида унинг
регламенти асосида кўриб чиқилиши белгиланган.
Аризачи Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
ҳакамлик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, шартнома бўйича
бажарилган 4 393 685,22 АҚШ доллари миқдоридаги ишларининг ҳақи
жавобгар томонидан тўлаб берилмаётганлиги, бундан ташқари жавобгарнинг
айби билан аризачининг тоғ транспорт воситалари ишламасдан бўш туриб
қолганлиги, ушбу бўш туриб қолинган давр учун 489 882,52 АҚШ доллари
миқдорида тўлов ҳисобланганлигини билдириб, жавобгардан бажарилган
ишлар учун 4 393 685,22 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, тўловлар
кечиктирилганлиги учун 632 864 АҚШ доллари миқдорида жарима
ва 848 661 АҚШ доллари миқдорида пеня, жами 2 330 186 АҚШ доллари
миқдорида неустойка, шунингдек тоғ транспорт воситалари бўш туриб
қолганлиги учун 489 882,52 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундириб
беришни сўраган.
Мазкур даъво аризаси Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатаси
ҳузуридаги ҳакамлик суди томонидан 2022 йил 23 июнда кўриб чиқилган
бўлиб, ҳакамлик судининг 2022/06-002-сонли иши бўйича 2022 йил
23 июнда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман
қаноатлантирилиб, жавобгардан аризачига 4 393 685,22 АҚШ доллари
миқдорида асосий қарз, тоғ транспорт воситалари бўш туриб қолганлиги
учун
489 882,52
АҚШ
доллари
миқдорида
тўлов,
тўловлар
кечиктирилганлиги учун 632 864 АҚШ доллари миқдорида жарима
ва 848 661 АҚШ доллари пеня, жами 7 213 753,74 АҚШ доллари миқдорида
қарздорлик ҳамда 72 137,53 АҚШ доллари миқдорида ҳакамлик йиғими
ундирилган.
Шунингдек, мазкур иш бўйича қабул қилинган ҳакамлик судининг
2022 йил 25 июлдаги ажрими билан 2022 йил 23 июндаги ҳал қилув қарори
матнидаги хатолик тузатилиб, жами 7 213 753,74 АҚШ доллари миқдоридаги
қарздорлик суммаси 6 365 092,74 АҚШ доллари деб тўғриланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8.3-бандида шартноманинг
амал қилиши ва бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси моддий
ҳуқуқ нормалари қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 231-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига
кўра, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро
этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори
ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган
бўлса, ўша тараф ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ҳакамлик судлари
тўғрисида”ги Қонун 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари
бузилган ҳолда чиқарилганлигини исботловчи далилларни тақдим этган
ҳоллардагина рад этади.
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 3-бандида агар шартномада айнан битта
мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня
кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга
олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса,
даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга
ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилганлиги, лекин ҳакамлик судининг ҳал
қилув қарори билан тўлов кечиктирилганлиги учун жавобгардан
неустойканинг иккала тури, яъни 632 864 АҚШ доллари миқдорида жарима
ва 848 661 АҚШ доллари миқдорида пеня ундирилганлиги, ваҳоланки
“Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун 10-моддасининг биринчи қисмига
кўра, ҳакамлик суди низоларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги
асосида ҳал қилиши, бироқ ҳакамлик суди низони кўриб чиқишда ва ҳал
қилув қарорини қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг
нормалари қўпол равишда бузганлиги тўғрисида хулосага келиб, ИПК
231-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосланиб, аризачининг
аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Чунки, ИПК 230-моддасининг бешинчи қисмида иқтисодий суд ишни
суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни
текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта
кўриб чиқишга ҳақли эмаслиги белгиланган бўлса-да, биринчи инстанция
суди процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйиб, ҳакамлик
судининг ҳал қилув қарорини мазмуман муҳокама этган.
Қолаверса, биринчи инстанция суди “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги
Қонун 10-моддасининг биринчи қисмини нотўғри талқин этган. Чунки,
ҳакамлик суди низони Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги асосида
ҳал қилган.
Бундан ташқари, ИПК 231-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида
иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш
учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик
муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша
тараф ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги
Қонун 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган
ҳолда чиқарилганлигини исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина
рад этиши белгиланган бўлиб, жавобгар томонидан бундай далиллар тақдим
этилмаган.
Баён этилганлардан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган. Бу эса ноқонуний суд
ҳужжатининг қабул қилинишига олиб келган.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг
иш
ҳолатларига
мувофиқ
эмаслиги,
моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал
қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш
5
учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан
кўрилади.
Мазкур модда учинчи қисмининг 2-бандига асосан апелляция
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан
берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни,
ажримни ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга ҳақли.
Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
ажримини бекор қилишни, янги қарор қабул қилган ҳолда, аризани
қаноатлантириб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро
этиш учун ижро варақаси беришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг
иккинчи қисмига асосан ариза ва апелляция шикояти тақдим этишда
тўланган суд харажатлари жавобгардан аризачи фойдасига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 232, 278-281-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор қилади:
“Tog‘-kon texnologiya” маъсулияти чекланган шерикчилиги доимий
муассасасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 22 ноябрдаги ажрими бекор қилинсин.
Янги қарор қабул қилинсин.
“Tog‘-kon texnologiya” маъсулияти чекланган шерикчилиги доимий
муассасасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Републикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ҳакамлик
судининг 2022/06-002-сонли иши бўйича 2022 йил 23 июнда қабул қилинган
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятидан “Tog‘-kon texnologiya” маъсулияти
чекланган шерикчилиги фойдасига 4 393 685,22 АҚШ доллари миқдорида
асосий қарз, тоғ транспорт воситалари бўш туриб қолганлиги учун
489 882,52 АҚШ доллари миқдорида тўлов, тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги учун 632 864 АҚШ доллари миқдорида жарима,
848 661 АҚШ доллари пеня, жами 6 365 092,74 АҚШ доллари ҳамда
72 137,53 АҚШ доллари миқдорида ҳакамлик йиғими ундириш ҳақидаги ҳал
қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси берилсин.
“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятидан “Tog‘-kon texnologiya”
маъсулияти чекланган шерикчилиги фойдасига 900 000 сўм давлат божи,
48 000 сўм почта харажатлари, жами 948 000 сўм ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан қонунда белгиланган тартибда кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
Ш. Мирзахакимов