← Назад
Решение #672192 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 914 | — | law | |
| онуннинг | 3 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ФКнинг | 953 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
Tel: (79) 223-50-79
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
2023 йил 19 январь
4-2101-2202/5115-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “Х” унитар корхонасининг жавобгар “О” акциядорлик жамиятидан
суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Х” унитар корхонаси “О” акциядорлик жамиятидан жами 353.840.971 сўм
суғурта товонини шундан 305.018.766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, ҳар ой
1.412.123,67 сўмдан тўлаш мажбуриятини юклашни ҳамда энг кам ойлик иш
ҳақининг 3 баробари миқдорида дафн этиш харажатларини ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабини ўзгартириш тўғрисида ариза
тақдим этиб, ҳар ой 1.412.123,67 сўмдан тўлаш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги талабни 48.012.205 сўм суғурта товони ундириш деб ўзгартиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво талабини ўзгартириш
тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида вилоят бандлик бош бошқармаси, гувоҳ
сифатида Қ.М. жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, содир бўлган суғурта ҳодисаси оқибатида жамиятга суғурта
товони тўлаб берилмаганлиги, жавобгарлик суғурта қилинганлиги, шартнома
тузилганлиги, ушбу ҳолатлар далиллар билан ўз тасдиғини топганлигини
билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан
олмасдан, суғурта ҳодисаси юз бермаганлиги, ходим маст ҳолатда бўлганлиги
ҳамда унга етказилган зарарни фуқаро тўлаб берганлиги, даъвогарга зарар
етказилмаганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради.
Суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган Қ.М. даъво талабини
қўллаб қувватлаб, юз берган суғурта ҳодисаси оқибатида турмуш ўртоғи вафот
этганлиги, ариза билан даъвогарга мурожаат қилганлиги, етказилган зарарни
ҳисоблаб чиқиб жавобгарга мурожаат этилганлиги, киритилган суғурта товони
суммаси бўйича эътирози йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахс суд мажлисида
иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига мувофиқ ишни
учунчи шахс вакили иштирокисиз, ишдаги ҳужжатларга асосан кўришни лозим
топади.
Суд, низо моҳияти юзасидан ишдаги мавжуд ҳужжатларини муҳокама
этиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ёзма далилларни
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни ишни
кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Тарафлар ўртасида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган ҳамда суғурта полиси берилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 914-моддасига кўра, суғурта фуқаро ёки юридик шахс (суғурта
қилдирувчи) суғурта ташкилоти (суғурталовчи) билан тузадиган мулкий ёки
шахсий суғурта шартномалари асосида амалга оширилади. Шахсий суғурта
шартномаси оммавий шартнома ҳисобланади. Қонунда кўрсатилган шахсларга
суғурта қилувчилар сифатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки молмулкини ёхуд ўзининг бошқа шахслар олдидаги фуқаролик жавобгарлигини ўз
ҳисобидан ёхуд манфаатдор шахслар ҳисобидан суғурта қилиш (мажбурий
суғурта) мажбурияти қонун билан юкланган ҳолларда суғурта ушбу бобнинг
қоидаларига мувофиқ шартномалар тузиш йўли билан амалга оширилади.
“Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун
деб юритилади) 6-моддасига кўра, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз
берганда иш берувчига ва (ёки) жабрланувчига ёхуд наф олувчига ходим ўз
меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши,
касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши
муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини иш
берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси
бўйича шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида
қоплаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил
24 июндаги 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик
жавобгарллигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари”га (кейинги ўринларда
Мажбурий суғурта қилиш қоидалари деб юритилади) кўра, иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси суғурталовчи
унинг бўйича суғурта ҳодисаси вужудга келганда келишилган тўлов (суғурта
мукофоти) юзасидан иш берувчига ва (ёки) жабрланганга ёхуд наф олувчига
меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллигига чалиниши ёки унинг меҳнат
мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда
шикастланганлиги муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига
етказилган зарарнинг ўрнини суғурта суммаси доирасида қоплаш
мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 2-бандига кўра,
суғурта пули ушбу шартнома бўйича 8.415.764.070 сўмни ташкил этиши,
3-бандига кўра, суғурта мукофоти эса 28.857.655 сўмни ташкил этиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан суғурта мукофоти 2021 йил 17 март куни жавобгарга
тўлаб берилган.
ҳудудида 2022 йил 13 февраль куни HOWO русумли юк машина ҳайдовчиси
автомашинани орқага ҳаракатлантираётган вақтда “Х” унитар корхонаси
ходимини уриб юборган. Натижада “Х” унитар корхонаси ходими вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Х” унитар корхонаси томонидан ишлаб
чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва саломатликка бошқа хил зарар етказиш
тўғрисида Н-1 шаклдаги далолатнома тузилган.
Қонуннинг 3-моддасига кўра, суғурта ҳодисаси иш берувчининг
фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал
қилиши даврида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача
тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик
жавобгарлиги вужудга келганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган факт
бўлиб ҳисобланади.
Даъвогар “Х” унитар корхонаси томонидан дастлаб 2022 йил 14 февралда
хабарнома киритилган ҳамда 2022 йил 5 августда суғурта товонини тўлаб
бериш бўйича барча тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат
қилинган.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамаси давомида аниқланишича, жавобгар
томонидан 2022 йил 26 сентябрдаги қарор билан Жиноят ишлари бўйича туман
судининг ҳукмида М.Қ.га етказилган моддий зарарлар фуқаро И.Қ. томонидан
қопланганлиги сабабли эътирози йўқлигини билдирганлиги важи билан
суғурта товони тўлаб берилмаган.
Мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 43-бандига кўра, мажбурий
суғурта қилиш бўйича суғурта товони жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига
қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида, унинг касбга оид
меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар
ойлик тўлов ёки касб касаллиги аниқлангунга қадар олган ўртача ойлик иш
ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган ҳар ойлик тўлов, марҳумнинг
ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин
етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли
шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов,
қонунчиликда белгиланган ҳолларда жабрланувчига ёки наф олувчига бир йўла
бериладиган нафақа тўлови, ходим вафот этган тақдирда мажбурий суғурта
қилиш шартномасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг
3 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги дафн этиш харажатлари, иш
берувчининг қўшимча харажатларини қонунчиликка мувофиқ компенсация
қилиш тарзида амалга оширилиши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар юз берган суғурта ҳодисаси бўйича буйруқ қабул
қилиб, унга кўра 305.018.766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, вафот этган
ходимнинг қизи вояга етгунга қадар ҳар ой 1.412.123,67 сўмдан суғурта товони
тўлаш белгиланган. Даъвогар ўзининг фуқарога етказилган, иш берувчи
сифатида тўлаб бериши керак зарарни, ўзининг жавобгарлигини суғурта
шартномаси орқали суғурта қилдирган ҳамда иш берувчининг ходим олдидаги
фуқаролик жавобгарлиги ушбу шартномага асосан суғурта ташкилотига ўтган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
11 февралдаги 60-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ходимларга уларнинг
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб
касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши
туфайли етказилган зарарни тўлаш” Қоидаларининг (кейинги ўринларда
Қоидалар деб юритилади) 26-бандига кўра, вафот этган боқувчининг
қарамоғида бўлган ва боқувчининг вафоти туфайли зарар тўловини олиш
ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар учун зарар миқдори вафот этган
шахснинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан унинг ўзига ва қарамоғидаги
меҳнатга лаёқатли аммо зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган
фуқароларга тўғри келадиган улушни чегириб ташлаган ҳолда белгиланади.
Зарар тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг ҳар бирига бериладиган
зарар тўловлари миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг кўрсатиб
ўтилган шахсларнинг ҳаммасига тўғри келадиган улуш уларнинг сонига
тақсимланади.
Қоидаларнинг 29-бандига кўра, боқувчиси вафот этганлиги муносабати
билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга иш берувчи вафот
этганннинг камида олтита ўртача йиллик иш ҳақининг ушбу шахслар сонига
бўлинган суммасида бир йўла бериладиган нафақа тўлаши белгиланган. Олтита
ўртача йиллик иш ҳақи миқдори мазкур Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларига
мувофиқ ҳисоблаб чиқилган вафот этганнинг ўртача ойлик иш ҳақи
(даромади)ни етмиш иккига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 49-бандига кўра, агар
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бир йилдан ортиқ муддат учун тўловни
назарда тутса, мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони
суғурталовчи томонидан иш берувчига тўланади.
Шунга кўра, амалдаги қонунчиликка мувофиқ даъвогар жавобгардан
305.018.766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, марҳумнинг ўртача ойлик иш
ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган
зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга
тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов яъни ҳар ой
1.412.123,67 сўмдан қизи вояга етгунга қадар жами 34 ойга кўпайтирганда ҳосил
бўлган 48.012.205 сўм ва ходим вафот этганлиги сабабли дафн этиш
харажатлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаридан кам бўлмаган
миқдорда суғурта ҳодисаси юз берган даврдаги базавий ҳисоблаш миқдоридан
келиб чиқадиган бўлсак 810.000 сўм дафн харажатлари учун жами
353.840.971 сўм миқдорида асосли равишда суғурта товони ҳисобланган.
Суд жавобгарнинг маст ҳолатда бўлганлиги, унинг турмуш ўртоғи М.Қ.
моддий зарар қопланганлиги учун эътирози йўқлигини билдирганлиги, зарар
тўлаб берилмаганлиги ҳамда наф олувчининг манфаати борлиги учун
фуқаролик суди судловига тегишли деб келтирган важлари билан келишмайди.
Чунки, ФКнинг 14-моддасига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган
шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар),
шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи
шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой
берилган фойда) тушунилади. Яъни даъвогар иш берувчи сифатида қилиши
лозим бўлган харажатлар ҳам зарар бўлиб ҳисобланади.
Шунингдек, ФКнинг 953-моддасига кўра, суғурталовчи суғурталанган
шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказганлик учун фуқаровий
жавобгарликни суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товонини тўлашдан,
агар зарар суғурталанувчи учун жавобгар шахснинг айби билан етказилган
бўлса, озод қилинмайди.
Фуқаро М.Қ. “HOWO” русумли юк машина ҳайдовчиси томонидан
етказилган зарар қопланганлиги учун ушбу ҳайдовчига нисбатан эътирози
йўқлигини билдирган. Бироқ, суд мажлисида гувоҳ сифатида иштирок этган
М.Қ. бахтсиз ҳодиса бўйича суғурта товони тўлаб бериш тўғрисида ариза билан
иш берувчига мурожаат қилганлиги ҳамда ҳисобланган суғурта товонининг
суммаси бўйича эътирози йўқлигини, даъво аризани қўллаб-қувватлашини
билдирган.
Даъвогар тарафлар ўртасида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш шартномаси шартлари жавобгар томонидан
бажарилмаганлиги сабабли даъво аризаси билан мурожаат қилган. Шунга кўра,
даъвогарнинг иш берувчи сифатида ўзининг фуқаролик жавобгарлиги жавобгар
“О” акциядорлик жамиятига ўтган. Ушбу ҳолатда жавобгар даъвогарга суғурта
товонини тўлаб бериши лозим бўлади. Мазкур ҳолатда ушбу тоифадаги иш
иқтисодий суднинг судловига киради.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Бинобарин, ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабларидан келиб чиқиб,
даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлиги, ҳақиқатда зарар етказилганлиги,
суғурта ҳодисаси мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни жавобгардан даъвогар фойдасига 305.018.766 сўм бир йўла
тўланадиган нафақа, марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг
ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин етказилган зарарнинг ўрни қопланишига
ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб
ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов яъни ҳар ой 1.412.123,67 сўмдан қизи вояга
етгунга қадар жами 34 ойга кўпайтирганда ҳосил бўлган 48.012.205 сўм ва
ходим вафот этганлиги сабабли дафн этиш харажатлари учун энг кам ойлик иш
ҳақининг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда суғурта ҳодисаси юз берган
даврдаги базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб дафн харажатлари учун
810.000 сўм, жами 353.840.971 сўм миқдорида суғурта товони ундиришни лозим
деб топади.
Шунингдек, даъво аризасида “О” акциядорлик жамияти вилоят филиали
ва “О” акциядорлик жамияти суғурта марказига нисбатан талаб билдирилмаган,
шунга кўра, уларни жавобгар деб ҳисобламасликни ҳамда муҳокама
қилмасликни лозим деб топади.
Даъвогар даъво талабига аниқлик киритиш тўғрисида ариза киритиб,
ходим вафот этганлиги сабабли дафн этиш харажатлари учун энг кам ойлик иш
ҳақининг 3 баробаридан кам бўлмаган миқдорда жавобгардан даъвогар
фойдасига ундириш сўралганлиги, кейинчалик даъвогар ундирилган суғурта
товонини амалдаги қонунчиликка мувофиқ наф олувчига тўлаб бериши назарда
тутилганлигини билдирган. Шунингдек, даъво аризасининг сўрайман
қисмининг бошида ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига суғурта товонини
ундириш сўралган.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига 7.076.819
сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 почта харажати
ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм
видеоконференцалоқа харажатларини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” акциядорлик жамиятидан даъвогар “Х” унитар корхонаси
фойдасига 305.018.766 сўм бир йўла тўланадиган нафақа, марҳумнинг ўртача
ойлик иш ҳақи миқдоридаги, унинг ўзига ва қарамоғида бўлган, лекин
етказилган зарарнинг ўрни қопланишига ҳақли бўлмаган, меҳнатга қобилиятли
шахсларга тўғри келадиган улуш чегириб ташланган ҳолдаги ҳар ойлик тўлов
учун 48.012.205 сўм ва ходим вафот этганлиги сабабли дафн этиш харажатлари
учун 810.000 сўм, жами 353.840.971 сўм суғурта товони ва олдиндан тўлаб
берилган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
“О” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 7.076.819 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар “О” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий
суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа харажатлари
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Навоий
вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Джумаев