← Назад
Решение #672199 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-30-22
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри 4-1901-2201/4419-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Ш.Алиқулов (2023 йил 6
январдаги 1/1-1-19-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар – АТБ “QISHLOQQURILISHBANK” манфаатида, жавобгарлар“SAODATBONU AZIZA TERMIZ” хусусий корхонаси ва “MIRAZIZ TERMIZ”
хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар – “QISHLOQ QURILISH
BANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда - даъвогар)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SAODATBONU
AZIZA TERMIZ” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда - жавобгар) ва
“MIRAZIZ TERMIZ” хусусий корхонасидан (кейинги ўринларда - қўшимча
жавобгар) солидар тартибда 2354000000 сўм асосий қарз ва 40629631 сўм
кредит фоизи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгарлар
суд
мажлисида
ўз
вакилларининг
иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб
қувватлаб, судга маълумотнома тақдим этиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд, иш юзасидан даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор)
ўртасида 2020 йил 18 сентябрда 7-сонли кредит шартномаси тузилган
бўлиб, шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 24 ой муддатга
йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан “Термиз шаҳар Мангузар
маҳалласида 2 та кўп қаватли уй қурилиш учун айланма маблағни
тўлдириш” мақсадида 10000000000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилган. Ушбу шартномага асосан кредитни қайтариш графиги
тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020
йил 18 сентябрда тузилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга
тегишли Термиз шаҳар Бахт кўчаси 22-манзилгоҳда жойлашган қурилиши
тугалланмаган 5 қаватли ертўлали меҳмонхона биноси ва унга
бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда
гаровга қўйилган.
Шу билан бирга, 2020 йил 18 сентябрдадаги 01-К-сонли кафиллик
шартномасига кўра қўшимча жавобгарнинг 2000000000 сўмлик
кафиллиги олинган.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш
жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган. Натижада
судга даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 2354000000 сўм асосий қарз
ва 40629631 сўм кредит фоизи қарздорлик юзага келган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда – ФК) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи
тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 293-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор кафиллик
билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотга
кўра жавобгарнинг бугунги кунда банк олдида 2354000000 сўм асосий
қарз ва 40629631 сўм кредит фоизи қарздорлиги мавжуд. Бу даъвогар
томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ўз тасдиғини топди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан (2000000000 сўм
чегарасида) солидар тартибда 2354000000 сўм асосий қарз ва 40629631
сўм кредит фоизини ундириб, ундирувни жавобгарга тегишли Термиз
шаҳар Бахт кўчаси 22-манзилгоҳда жойлашган қурилиши тугалланмаган 5
қаватли ертўлали меҳмонхона биносига ва унга бириктирилган ер
майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан биргаликда қаратишни лозим
топди.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини
муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармасига 47892592,62 сўм давлат
божи, даъвогар фойдасига иш бўйича тўланган 24000 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “QISHLOQQURILISHBANK” акциядорлик тижорат банки
манфаатида берган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгарлар- “SAODATBONU AZIZA TERMIZ” хусусий корхонаси ва
“MIRAZIZ TERMIZ” хусусий корхонасидан (2000000000 сўм чегарасида)
солидар тартибда 2354000000 сўм асосий қарз ва 40629631 сўм кредит
фоизи ҳамда 24000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув жавобгар- “SAODATBONU AZIZA TERMIZ” хусусий
корхонасига тегишли Термиз шаҳар Бахт кўчаси 22-манзилгоҳда
жойлашган қурилиши тугалланмаган 5 қаватли ертўлали меҳмонхона
биносига ва унга бириктирилган ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи
билан биргаликда қаратилсин.
Жавобгар- “SAODATBONU AZIZA TERMIZ” хусусий корхонасидан
Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 47892592,62 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев