← Назад
Решение #672202 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекс | 79 | — | code_article | |
| нинг | 327 | — | law | |
| планган иш материлалари МЖтК | 278 | — | law | |
| атиш рад этилган ва МЖтК | 79 | — | law | |
| аракатларида ЖК | 198 | — | law | |
| лмаганлиги сабабли ЖПК | 83 | — | law | |
| суд МЖтК | 278 | — | law | |
| атиш рад этилган ва МЖтК | 79 | — | law | |
| Бердирмуратовга нисбатан юритилган маъмурий иш МЖтК | 271 | — | law | |
| иш пайтига келиб ушбу Кодекс | 36 | — | code_article | |
| Бердимуратованинг аризаси ЖПК | 84 | — | law | |
| аракатларида ЖК | 228 | — | law | |
| исми ЖПК | 83 | — | law | |
| процессуал кодекси | 84 | — | code_article | |
| ужжати ИПК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2103-1902/691-сонли иқтисодий иш
Апелляция инстанциясида ишни кўришда
маърузачи судья – С.К.Жакеев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Навоий вилоят
судининг
ходими
Ж.Икромов,
даъвогар
вакили
–
Х.Бердиев
(2023 йил 19 январдаги 01-03/163-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Г.Бердимуратова (2022 йил 12 январдаги 12/01-22-сонли ишончнома асосида),
Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг
жавобгар “YORUG’ TONG” фермер хўжалигидан 268 617 250 сўм зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Навоий
вилоят
суди
иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатининг
2019 йил 4 декабрдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
ҳақидаги аризаси бўйича чиқарилган Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 октябрдаги ажрими устидан жавобгар
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаа қилиш бошқармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан 2019 йил 19 июлда
Навбаҳор тумани, “Ёш куч” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро
О.Эгамовнинг мурожаатини ўрганиш давомида, ўзини “YORUG’ TONG” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) раҳбари деб таништирган
Б.Бердимуратов тегишли тартибда рухсат олмасдан ноқонуний равишда 4 туп
диаметри 65, 100, 110 ва 132 см бўлган қимматли ёғочбоп чинор дарахтларига
ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказганлиги ҳолати бўйича далолатнома
тузилган. Мазкур далолатномада табиатга 268 617 250 сўм зарар етказилганлиги
кўрсатилган.
Даъвогарнинг 2019 йил 29 июлдаги қарори билан Б.Бердимуратов Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 79-моддасининг
биринчи қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шундан сўнг, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 268 617 250 сўм зарар ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2019 йил 12 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил 4 декабрдаги қарори билан ҳал
қилув қарори бекор қилиниб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор
қабул қилинган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 268 617 250 сўм зарар ва суд
харажатлари ундирилган.
Навоий вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2020 йил
28 январдаги ажрими билан жавобгарнинг 2019 йил 4 декабрдаги қарорини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 5 мартдаги ажрими билан
жавобгарнинг назорат шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқиш учун ўтказиш рад этилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 6 апрелдаги ажрими билан жавобгарнинг 2019 йил 4 декабрдаги қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 7 июндаги қарори билан жавобгарнинг кассация шикояти
қисман қаноатлантирилиб, Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 6 апрелдаги ажрими бекор қилинган. Жавобгарнинг
аризасини апелляция инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун иш Навоий
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 27 июлдаги ажрими билан жавобгарнинг 2019 йил 4 декабрдаги қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 18 ноябрдаги ажрими билан жавобгарнинг 2019 йил 4 декабрдаги
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 январдаги қарори билан 2021 йил 18 ноябрдаги ажрим
ўзгаришсиз қолдирилган.
Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 7 июндаги ажрими билан жавобгарнинг 2019 йил 4 декабрдаги қарорини
янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш
рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 3 августдаги қарори билан 2022 йил 7 июндаги ажрим
ўзгаришсиз қолдирилган.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 октябрдаги ажрими билан жавобгарнинг 2019 йил 4 декабрдаги
қарорни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Иш юзасидан чиқарилган суд ҳужжатидан норози бўлиб, жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ажримини бекор қилиб, суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб,
шикоятда 2019 йил 19 июлда даъвогар Навбаҳор тумани, “Ёш куч” маҳалла
фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро О.Эгамовнинг мурожаатини ўрганиш
жараёнида мазкур ҳудудда диаметри 65, 100, 110 ва 132 см бўлган 4 туп чинор
дарахтлари кесилганлигини аниқлаганлиги, аммо даъвогар бу дарахтлар ким
томонидан кесилганлигини аниқлаш ўрнига буни жавобгар раҳбари томонидан
кесилганлиги ҳақида нотўғри хулоса чиқарганлиги, аслида 2019 йил 19 июль куни
эрта тонгда номаълум шахслар жавобгар ҳудудидаги 2 туп ва фермер хўжалиги
яқинидаги 2 туп дарахтни кесиб ғойиб бўлганлиги, шундан сўнг даъвогар
ходимлари воқеа жойига соат 11:00да келиб қандайдир ҳужжатларни тузганлиги,
номаълум шахслар дарахтларни кесаётганлигини жавобгар раҳбарининг қўшниси
И.Санақулов ва унинг ўғли О.Эгамов кўрганлиги, шу куни соат 16:00да жавобгар
раҳбари воқеа жойига келганлиги, чунки у дарахт кесилган вақтда ўзи яшайдиган
Тошкент вилояти, Қибрай туманида бўлганлиги, даъвогар ходимлари бу ҳолатларни
тўлиқ ўрганмасдан, жавобгар раҳбари томонидан 4 туп дарахт кесиб ташланганлиги
ҳақида нотўғри хулосага келганлиги, ундан тушунтириш хати олишганлиги,
шунингдек тушунтириш хатини ўзлари сўзма-сўз айтиб турганлиги, жавобгар
раҳбари эса, улар айтгандек қилиб ёзиб берганлиги, яъни давлат инспектори
О.Аслоновнинг талабига биноан Б.Бердимуратов тегишли идораларга мурожаат
қилиб, дарахтларни кесиб ташланганлиги ҳақида тушунтириш хати ёзиб
берганлиги, 2019 йил 29 июлдаги даъвогар ходимлари фуқаро Эгамов билан тил
бириктирган ҳолда Б.Бердимуратовнинг имзоси бўлиши керак бўлган жойида
“галочка” қўйиб, уни имзо қўйишдан бош тортган деб қўйганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятдаги важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, Навоий вилоят иқтисодий судининг 2019 йил
4 декабрдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни ҳамда
даъвогар вакиллари ҳужжатларни сохталаштирилганлиги учун мазкур иш бўйича
хусусий ажрим чиқаришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятини ва хусусий ажрим
чиқариш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, Самарқанд
вилоят
суди
иқтисодий
ишлар
бўйича
судлов
ҳайъатининг
2022 йил 28 октябрдаги ажримини бекор қилишни, жавобгарнинг Навоий вилоят
иқтисодий судининг 2019 йил 4 декабрдаги қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни, Навоий вилоят иқтисодий
судининг 2019 йил 4 декабрдаги қарорини бекор қилишни, ишни апелляция
тартибида янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 327-моддасига кўра қонуний кучга кирган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асослар
қуйидагилардан иборат:
1) суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар;
2) экспертнинг била туриб ёлғон хулоса берганлиги, гувоҳнинг била туриб
ёлғон кўрсатувлар берганлиги, била туриб нотўғри таржима қилинганлиги суднинг
қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланган бўлса ва мазкур иш бўйича қонунга
хилоф ёки асосланмаган суд ҳужжати қабул қилинишига сабаб бўлган бўлса;
3) ишда иштирок этувчи шахснинг ёки унинг вакилининг ёхуд судьянинг
мазкур ишни кўриш чоғида содир этилган, суднинг қонуний кучга кирган ҳукми,
ажрими билан аниқланган жиноий қилмишлари;
4) иқтисодий суднинг, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, жиноят ишлари
бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг мазкур иш бўйича суд ҳужжатини қабул
қилишга асос бўлган суд ҳужжати ёхуд бошқа органнинг шундай ҳужжати бекор
қилинганлиги.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Навбаҳор туман маъмурий судининг
2019 йил 16 декабрдаги қарори билан даъвогарнинг 2019 йил 29 июлдаги маъмурий
жавобгарликка тортиш ва маъмурий жарима қўллаш ҳақидаги қарорлари бекор
қилинган ва ҳолат юзасидан Б.Бердимуратовнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг (бундан буён матнда – ЖК деб юритилади)
198-моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган жиноят аломатларига ҳуқуқий баҳо
бериш учун тўпланган иш материлалари МЖтКнинг 278-моддаси тартибида
Навбаҳор туман прокуратурасига юборилган.
Навбаҳор туман прокуратураси томонидан 2020 йил 17 январь куни
31/3-20-7-сонли хат билан маъмурий иш ҳужжжатлари терговга қадар текшириш
ўтказиш учун Навбаҳор туман ИИБга юборилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида гувоҳлар
О.Эгамов, Т.Исмоилов ва О.Аслоновдан тушунтириш хатлари олиниб,
Б.Бердимуратов билан даъвогар масъул шахслари ўртасида дарахтлар кесилган
вақтидаги суҳбат олиб борилганлиги, дарахтлар кўриниши ва бошқа ҳолатлар
тасвирланганлиги, суҳбатда Б.Бердимуратов дарахтларни кесиш учун тегишли
жойларга ариза билан мурожаат қилганлиги, барча ҳужжатлар унда борлиги ва
Навоий шаҳридаги идорасида эканлиги, дарахтлар қуриб қолганлиги учун
кесилганлигини айтганлиги, Б.Бердимуратов тушунтириш хати ёзаётганлиги
тасвирланган “DVD” дискни 2020 йил 31 мартда кўздан кечириш ва олиш ҳақида
баённома расмийлаштирилган.
Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2020 йил
2 апрель ва 18 майдаги қарорлари билан Б.Бердирмуратовнинг ҳаракатларида
Жиноят кодекси (бундан буён матнда ЖК деб юритилади) 198-моддасининг учинчи
қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Жиноят процессуал кодекси (бундан буён матнда – ЖПК деб
юритилади) 83-моддасининг биринчи бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад
этилган ва МЖтКнинг 79-моддаси биринчи қисмида маъмурий ҳуқуқбузарлик
аломатлари борлиги учун тўпланган ҳужжатлар юборилган.
Навбаҳор туман ИИБнинг 2020 йил 2 апрель ва 18 майдаги қарорлари
Навбаҳор туман прокуратураси томонидан 2020 йил 11 июнда бекор қилиниб,
материал бўйича қўшимча терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бориш
учун ҳужжатлар Навбаҳор туман ИИБга юборилган.
Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасининг 2020 йил 22 июндаги
қарори билан Б.Бердирмуратовнинг ҳаракатларида ЖК 198-моддасининг учинчи
қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли ЖПК
83-моддасининг иккинчи бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган ва
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб
юритилади) 79-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маъмурий
ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги учун тўпланган ҳужжатлар Навбаҳор туман
маъмурий судга юборилган.
Навбаҳор туман маъмурий судининг 2020 йил 21 июлдаги қарори билан
Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасининг 2020 йил 22 июндаги
қарори бекор қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни
тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарорининг 17-бандига, яъни ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида унинг ҳолатини
оғирлаштирадиган моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари
ёки жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, суд МЖтКнинг 278-моддаси асосида
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ҳужжатларни тегишли мансабдор шахс ёки
прокурорга юбориши кўрсатилганлигини асос қилиб, тўпланган ҳужжатлар
Навбаҳор туман прокуратурасига юборилган.
Навбаҳор туман прокуратураси томонидан тўпланган ҳужжатлар
2020 йил 27 августда Навбаҳор туман ИИБга юборилган.
Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2020 йил
7 сентябрь куни Б.Бердирмуратовнинг ҳаракатларида ЖК 198-моддасининг
учинчи қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли ЖПК
83-моддасининг иккинчи бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган ва
МЖтК 79-моддасининг биринчи қисмида акс эттирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик
аломатлари борлиги учун тўпланган ҳужжатлар Навбаҳор туман маъмурий судга
юборилган.
Навбаҳор туман маъмурий судининг 2020 йил 21 декабрдаги қарори билан
ҳуқуқбузарлик давом этаётган ҳуқуқбузарликлар сирасига кирмаслиги, шунингдек
ҳуқуққа хилоф ҳаракат 2020 йил 19 июль кунида тугалланганлиги сабабли
ҳуқуқбузар Б.Бердирмуратовга нисбатан юритилган маъмурий иш МЖтК
271-моддасининг еттинчи бандига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишни кўриб чиқиш пайтига келиб ушбу Кодекснинг 36-моддасида назарда тутилган
муддатлар ўтиб кетганлиги сабабли тугатилган.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг 2021 йил 29 мартдаги
ажрими билан Б.Бердимуратов ва Г.Бердимуратованинг суд ҳужжатини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2021 йил 28 апрелдаги ажрими билан 2021 йил 29 мартдаги
ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи суриштирувчисининг
2021 йил 24 сентябрдаги қарорига асосан Г.Бердимуратованинг аризаси ЖПК
84-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига асосан айблилик тўғрисидаги
масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.
Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчисининг
2022 йил 29 апрелдаги қарори билан Б.Бердимуратовнинг ҳаракатларида ЖК
198-моддасининг учинчи қисмида, фуқаро Т.Исмоиловнинг ҳаракатларида ЖК
228-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари
бўлмаганлиги сабабли ишнинг уларга нисбатан бўлган бир қисми ЖПК
83-моддаси биринчи қисмининг иккинчи бандига асосан тугатилган.
Мазкур қарорда терговга қадар текширув давомида тушунтириш бериб ўтган
Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
Навбаҳор инспекцияси ходимлари Т.Исмоилов ва бошқалар томонидан 4 туп чинор
дарахти Б.Бердимуратов томонидан кесилганлиги айтилаётган бўлса-да, ўтказилган
судга оид хатшунослик экспертизасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 293-сонли
хулосасида дарахтларнинг кесилиши бўйича 2019 йил 19 июлда тузилган
далолатномада Б.Бердимуратов номидан бажарилган имзо у томонидан эмас, балки
бошқа шахслар томонидан бажарилганлиги аниқланган бўлиб, ўз навбатида
дарахтларнинг Б.Бердимуратов томонидан кесилганлиги бўйича тузилган
далолатнома қалбакилаштирилганлиги ва ҳеч қандай қонуний ва исботловчи кучга
эга эмаслигидан далолат бериши, иш ҳужжатларида дарахтлар айнан
Б.Бердимуратов
томонидан
кесилганлиги
бирор-бир
далиллар
билан
тасдиқланмаганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, мазкур қарорда Б.Бердимуратов 4 туп чинорларни
кесганлиги ҳолати юзасидан олинган видео ва фото тасвирларнинг нусхалари
олиниб кўздан кечирилганлиги, кўздан кечириш давомида Б.Бердимуратовнинг
фермер хўжалиги ер майдонида 4 туп чинор дарахти кесилганлиги, ушбу ҳолатда
Б.Бердимуратов ушбу чинорларни кесаётганлиги, кесиш учун тегишли
ташкилотлардан рухсат олганлиги ҳақида айтган гаплари борлиги аниқланиб, ушбу
видеотасвирлар иш ҳужжатларига қўшилганлиги кўрсатиб ўтилган.
Яъни, Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта терговчисининг
2022 йил 29 апрелдаги қарори билан 2019 йил 19 июлда содир этилган
ҳуқуқбузарлик, яъни 4 туп дарахт айнан Б.Бердимуратов томонидан кесилганлиги
бирор-бир далиллар билан тасдиқланмаганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий
процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил
25 июлдаги 111-сонли қарорининг 6-бандида Ўзбекистон Республикаси
Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасида белгиланган асослар бўйича
шахснинг жиноят содир этилишида айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай
туриб жиноят ишини қўзғатиш рад этилган ёки жиноят иши тугатилган тақдирда,
иқтисодий суднинг ҳужжати ИПК 327-моддасининг 1-бандида назарда тутилган
асос бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, Навбаҳор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи катта
терговчисининг 2022 йил 29 апрелдаги қарорида кўрсатилган ҳолатлар Навоий
вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 4 декабрдаги
7
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ушбу
ҳолатларга эътибор бермасдан, аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
нотўғри хулосага келган.
Шу боис, судлов ҳайъати Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 28 октябрдаги ажримини бекор қилишни,
жавобгарнинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш ҳақидаги 2022 йил сентябрдаги аризасини қаноатлантиришни, Навоий
вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 4 декабрдаги
қарорини бекор қилишни ва иш апелляция тартибида кўриш учун Навоий вилоят
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборишни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 195, 301, 327,
332 ва 333-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қаноатлантирилсин.
Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 28 октябрдаги ажрими бекор қилинсин.
“YORUG’ TONG” фермер хўжалигининг қонуний кучга кирган суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақида 2022 йил
29 сентябрдаги аризаси қаноатлантирилсин.
Навоий вилоят иқтисодий суди апелляция инстанциясининг 2019 йил
4 декабрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш апелляция тартибида мазмунан кўриш учун Навоий вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Сайфуллаев
ҳайъат аъзолари:
Ш. Мирзахакимов
Р. Сагатов