← Назад
Решение #672203 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| онуни | 46 | — | law | |
| онуни | 54 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TОYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TОYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 19 январь
4-1405-2202/3744-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди, судья Ф.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Жаббаровнинг котиблигида, даъвогар ХХХ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг,
жавобгар Ургут туманидаги ЖЖЖ ва қўшимча жавобгарлар ЖЖЖЖ хамда
ЖЖЖЖЖларга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
Ш.Рахматов (2022 йил 18 январдаги 23-06/37-сонли ишончнома асосида) ва
жавобгар вакили О.Рузиқулов (2023 йил 16-январдаги 2-сонли ишончнома ва
43-сонли ордер асосида) иштирокида Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризасидан кўринишича, ХХХ Самарқанд филиали ва ЖЖЖ
ўртасида 2022 йил 9 февралда кредит шартномаси имзоланган, шартномага
асосан банк қарз олувчига наслли қорамол сотиб олиш учун 2 000 000 000 сўм,
18 ой муддатга 3 ой имтиёзли асосида йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти
билан кредит ажратиш, қарз олувчи эса олинган кредит маблағини ўз
муддатида фоизлари билан қайтариш мажбуриятини олган, кредитнинг
қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида гаров таъминоти сифатида
Самарқанд шахар Рудакий кўчаси 181-уйда жойлашган ЖЖЖЖЖни
2 000 000 000 сўмлик кафиллик шартномаси ва Самарқанд туман Қайнама
маҳалласи, «Мотрид агротехсервис» агрофирмасида жойлашган ЖЖЖЖга
тегишли, «Юқори самарали иссиқхона биноси» (ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи билан) ер майдони 90000 кв.м, умумий майдони 39586,09 кв.м, фойдали
майдони 39399,57 кв.м кадастр рақами 14:12:07:04:07:2204 бўлган биносини
банк ва мижоз ўртасида келишув далолатномасига асосан 2 500 000 000 сўмга
келишилган ва гаров таъминоти сифатида тақдим қилган, жавобгар томонидан
кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги, кредит
асосий қарзи ва фоизи белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги сабабли,
даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
1 333 334 000 сўм кредит асосий қарзи, 266 667 000 сўм график асосида муддати
ўтган қарзи, 91 954 000 сўм ҳисобланган фоизлардан қарзи, жами бўлиб, 1 691
955 000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундиришни, ундирувни жавобгар
ЖЖЖ томонидан гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни, гаровга қўйилган
мулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ш.Рахматов кўрсатма
бериб, умумий қарздорлик даъво тақдим қилинган кунда жами бўлиб, 1 691 955
000 сўмни ташкил қилганлиги, жавобгар томонидан қисман тўлоқ
қилинганлигини билдириб, жавобгарнинг хозирги қарздорлиги 1 066 667 000
сўм асосий қарздорлик ва 274 000 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари, жами бўлиб,
1 066 941 000 сўм қарздорликни ундириб беришни, ундирувни жавобгарга
тегишли гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ш.Рахматов кўрсатма
бериб, қарздорлик бўйича қисман тўлов қилинганлиги, хозирги вақтда
еорхонанинг молиявий ахволи яхўи эмаслигини билдириб, суддан қонуний
енгиллик сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни палата вакилининг
иштирокисиз, мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакили кўрсатмаларини таҳлил
этиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ Самарқанд филиали (кейинчалик банк) ва ЖЖЖ (кейинчалик
қарз олувчи) ўртасида 2022 йил 9 февраль куни 1-сонли кредит шартномаси
тузилган, шартномага асосан наслли қорамоллар сотиб олиш учун 2 000 000 000
сўм кредит маблағлари йиллик 21 % устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга
қайтарилиши лозимлиги белгиланган.
ХХХ (Гаровга олувчи) ва ЖЖЖ (Ипотека Қарздор) ўртасида 2022 йил 9
феврал куни кредитни қайтармаслик хавфини олдини олиш мақсадида
кафиллик шартномаси тузилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, банк кредит шартномаси шартларига кўра
тўлов топшириқномаларига асосан пул маблағларини ўтказиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида муддати ўтган
қарздорликнинг мавжудлиги ва кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни
муддатида тўламаслик, қарз олувчи томонидан шартнома шартларини
бажармаслик, қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашиши ва ёки
ҳисобварағи хатланган (арест) ҳолатлари мавжуд бўлиши ҳолатлари мавжуд
бўлганда банк кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин
қайтариб олиши мумкинлиги белгиланган.
ЖЖЖ томонидан кредит шартномасининг талаблари бажарилмасдан,
кредит ва кредит фоизларини қайтариш жадвалига амал қилинмаслиги
оқибатида 2022 йил 18 ноябрь ҳолатига жавобгар томонидан 1 333 334 000 сўм
кредит асосий қарз, 266 667 000 сўм график асосида муддати ўтган қарз, 91 954
000 сўм ҳисобланган фоизлардан қарз, жами бўлиб, 1 691 955 000 сўм
қарздорлик тўланмасдан, шартнома шартлари белгиланган муддатларда
бажарилмаган.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздор ЖЖЖ бир неча
маротаба ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор мажбуриятни тўлиқ
бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзини
қайтармаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Суд мажлиси кунига қадар жавобгар кредит қарздорлигини қисман
бартараф қилган. Даъвогар АТ «Халқ банк» томонидан тақдим қилинган
2023 йил 16 январдаги 10-03/-сонли маълумотномага кўра, жавобгарнинг 2023
йил 16 январь ҳолатига 1 066 667 000 сўм асосий қарздорлик ва 274 000 сўм
ҳисобланган фоиз тўловлари, жами бўлиб, 1 066 941 000 сўм қарздорлиги
мавжуд.
Ушбу Фуқаролик кодексининг 279-моддасига асосан қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратилиши мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров
тўғрисида шартнома тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши
шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади,
280-моддасига асосан гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас
мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 13/150-сонли
қарорининг 4-бандида кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан
бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий
равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки
шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу қарорнинг 23-бандида ундирувни гаров
нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг
номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.4-бандида, қарз
олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати
ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун
банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,3 фоиз миқдорида пеня
тўлаши, ҳисобланган жами пеня миқдори бажарилмаган ёки лозим даражада
бажарилмаган мажбуриятнинг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги
белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан пеня ундириш сўралган ва шартнома шартларига
мувофиқ, даъво талабининг жавобгардан пеня ундириш қисми асосли бўлиб, у
қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув
баҳосини белгилаб беришни сўраган.
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига асосан
ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш мажбурий ижро этиш чоралари
ҳисобланиши ва суд қарорларини мажбурий ижро этиш жараёнида мажбурий
ижро бюроси томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли
Қонуни билан гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги
бошланғич баҳосини белгилаш суднинг ваколатидан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 54-моддаси 4-қисмига
кўра, кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган
гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз
олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада
кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади.
Шу сабабли даъво аризасидаги кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
жавобгарнинг бошқа мол-мулкларидан ундириш ҳамда гаров мулкининг
кимошди савдосидаги бошланғич реализация баҳосини белгилаб бериш
тўғрисидаги талаблар рад қилинади.
Суд, иш ҳужжатлари орқали даъвогарнинг даъво талаби тасдиқланиши,
яъни ўзаро тузилган кредит шартномаси асосида банк томонидан ЖЖЖга
кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномаси шартлари қарз олувчи
томонидан тўлиқ бажарилмаганлиги, кредит қарзи график бўйича
тўланмаганлиги, бу эса шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланиши,
даъвогар томонидан муддати келмаган кредит фоизини ундириш тўғрисида
талаб билдирилганлиги, шунингдек, жавобгар томонидан қисман тўлов
қилинганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ЖЖЖдан даъвогар ХХХ фойдасига 1 066 667 000
сўм асосий қарздорлик ва 274 000 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари, жами бўлиб,
1 066 941 000 сўм қарздорликни ундиришни, ундирувни жавобгар ЖЖЖ
томонидан гаровга қўйилган мулкларга қаратишни, даъво талабининг гаровга
қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб бериш қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни, ишни судда кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113,118,176-180,186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЖЖЖдан даъвогар АТ «Халқ банк» фойдасига 1 066 667 000 сўм
асосий қарздорлик ва 274 000 сўм ҳисобланган фоиз тўловлари, жами бўлиб,
1 066 941 000 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ундирув гаровга қўйилган гаров таъминоти сифатида гаровга қўйилган;
Самарқанд шахар Рудакий кўчаси 181-уйда жойлашган ЖЖЖЖЖни
2 000 000 000 сўмлик кафиллик шартномаси ва Самарқанд туман Қайнама
маҳалласи, «Мотрид агротехсервис» агрофирмасида жойлашган ЖЖЖЖга
тегишли, «Юқори самарали иссиқхона биноси» (ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи билан) ер майдони 90000 кв.м, умумий майдони 39586,09 кв.м, фойдали
майдони 39399,57 кв.м кадастр рақами 14:12:07:04:07:2204 бўлган биносини
банк ва мижоз ўртасида келишув далолатномасига асосан 2 500 000 000 сўмга
келишилган ва гаров таъминоти сифатида тақдим қилинганларга қаратилсин.
Даъво талабининг гаровга қўйилган мулкларнинг бошланғич сотув
баҳосини белгилаб бериш қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар ЖЖЖдан 33 839 100 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши
(протест келтириши) мумкин.
Ф.Юлдашев