← Назад
Решение #672206 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 53 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 12 462 666,66 сўм асосий қарз, 4 981 333,33
сўм пеня жами 17 443 999,99 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили П.Ходжиев (2022 йил 26
сентябрдаги ФБ-2/3430-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Абдураҳмонов (2023 йил 12 январдаги 2-сонли ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, иқтисодий суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
12 462 666,66 сўм асосий қарз, 4 981 333,33 сўм пеня жами 17 443 999,99 сўм
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 53-моддасига мувофиқ, суднинг низони
тўғри ҳал этиши учун аҳамиятга эга маълумотлар ва ҳолатлардан хабардор ҳар
қандай шахс гувоҳ бўлиши мумкин.
Ишга гувоҳ сифатида фуқаро О.Нажмиддинов жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
жавобгар аъзоликка кириш ҳақида ариза билан мурожаат қилганлигини, у
билан 2020 йил 30 ноябрда уюшма аъзолигига кириш тўғрисида шартнома
расмийлаштирилганлигини, шартнома тарафларнинг ҳохиш истаги бўйича
ихтиёрий равишда тузилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
юзасидан жавобгарнинг 12 462 666,66 сўм асосий қарз, 4 981 333,33 сўм пеня
жами 17 443 999,99 сўм қарздорлиги мавжудлигини ва ушбу қарздорлик
жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар тўлаб берилмаганлигини
маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили даъво талаблари юзасидан ўз
эътирозларини билдириб, ҳақиқатдан уюшмага аъзоликка кириш ҳақида ариза
берганлигини, шартномани олиш учун бир йил мобайнида даъвогарнинг
Наманган вилоят бошқармасига қатнаганлигини, шартнома 2 йилу 2 ойда
келганлигини, 2022 йил декабрда қарздорликни тўлаш ҳақида хат келганлиги,
шартномани имзоламаганлигини, аъзоликка кирганлиги ҳақида ҳеч қандай
1
ҳужжат келмаганлигини, ҳар ойда тўлаш ҳақида хабардор этилмаганлигини,
билганда тўлаб келиши мумкинлигини маълум қилиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ишга гувоф сифатида жалб этилган фуқаро О.Нажмиддинов
Уюшманинг Наманган вилоят бошқармасида ишлашини, жавобгар жамият
рахбари уюшмага аъзо бўламан деб келганлигини, ҳужжатлар рўйхатини
бериб юборилганлигини, рўйхатда келтирилган ҳужжатларни олиб
келганлигини ҳамда шартнома билан танишиб уни имзолаб берганлигини,
шартнома уюшмага юборилганлигини, жавобгар жамият вакили сифатида
қатнашаётган шахс шартномани олиш масаласида келмаганлигини,
қарздорлик масаласида мурожаат этганлигини баён қилди.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, жавобгар даъвогарга 2020 йил 25 ноябрда 10-сонли ариза билан
мурожаат этиб, уюшмага аъзоликка қабул қилишини ҳамда шартнома
шартларига амал қилган ҳолда аъзолик бадал маблағларини ўз вақтида ўтказиб
борилишини кафолатини берган.
АА Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ходимларининг жавобгарни
ўрганиш юзасидан 2020 йил 25 ноябрдаги хулосасига кўра, уюшмага аъзо
бўлиб кириши мақсадга мувофиқлиги билдирилган.
Тарафлар ўртасида 2020 йил 30 ноябрда 698-сонли уюшма аъзолигига
кириш тўғрисида шартнома имзоланган.
Шартноманинг
1.1-бандига
кўра,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш,
экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарори ҳамда Уюшма
бошқарувининг 2020 йил 30 ноябрдаги 34-сон қарорига мувофиқ корхона
уюшма аъзолигига қабул қилиниши; 1.3-бандига асосан, корхона уюшма
уставини тан олиши ва мазкур шартномада белгиланган ҳуқуқ ҳамда
мажбуриятларни ўзига қабул қилиши; 2.1-бандига биноан, Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда уюшмага аъзо бўлиш
ихтиёрий ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Шартноманинг 3.2.7-бандига мувофиқ, корхона белгиланган
муддатларда аъзолик бадалларини уюшма ҳисоб рақамига ўтказиб бориш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра, уюшма аъзолигига кириш бадали
шартнома тузиш санасидаги энг кам иш ҳақи миқдорининг 2 (икки) баробари
миқдорида белгиланган ҳамда 5 (беш) иш куни муддатида корхона томонидан
уюшманинг ҳисоб рақамига ўтказилиши; 4.3-бандига мувофиқ, ойлик аъзолик
2
бадали ҳар ойда 1) йиллик соф тушум миқдори 3 млрд сўмгача 1,0% аъзолик
бадали миқдорида соф тушумга нисбатан бироқ энг кам миқдори 500,0 минг
сўмдан кам бўлмаган аъзолик бадалининг бир ойлик энг кам миқдорида; 2) 3
млрд + 1 сўмдан – 10 млрд сўмгача 0,8% аъзолик бадали миқдорида соф
тушумга нисбатан бироқ энг кам миқдори 2 000,0 минг сўмдан кам бўлмаган
аъзолик бадалининг бир ойлик энг кам миқдорида; 3) 10 млрд + 1 сўмдан – 50
млрд сўмгача 0,6% аъзолик бадали миқдорида соф тушумга нисбатан бироқ
энг кам миқдори 5 000,0 минг сўмдан кам бўлмаган аъзолик бадалининг бир
ойлик энг кам миқдорида; 4) 50 млрд + 1 сўмдан – 100 млрд сўмгача 0,5%
аъзолик бадали миқдорида соф тушумга нисбатан бироқ энг кам миқдори 20
833,0 минг сўмдан кам бўлмаган аъзолик бадалининг бир ойлик энг кам
миқдорида; 5) 100 млрд сўмдан юқори бўлган 0,25% аъзолик бадали
миқдорида соф тушумга нисбатан бироқ энг кам миқдори 20 833,0 минг
сўмдан кам бўлмаган аъзолик бадалининг бир ойлик энг кам миқдорида
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2020 йил 30 ноябрь ҳолатига кириш ва аъзолик
бадаллари ҳисоб-китоби маълумотномаси тақдим қилиниб, шартноманинг 4.2бандига асосан 446 000 сўм кириш бадал пули, 2020 йил 30 ноябрига бир
кунлик 16 666,7 сўм аъзолик бадали, 2020 йил 31 декабрга 500 000 сўм, 2021
йил январидан декабрига қадар 6 000 000 сўм, 2022 йил январидан 2022 йил 30
ноябрига қадар 5 500 000 сўм жами 12 462 666,7 сўмкириш ва аъзолик бадал
пул маблағлари ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 24 мартда ФБ-2/830-сонли
2022 йил 1 март ҳолатига аъзолик бадали тўловидан ҳосил бўлган 7 962 666,66
сўм қарздорликни 15 кунлик муддатда тўлаш ҳақида талабнома юборилган.
Талабноманинг бир нусҳасини олиб, жавобгар жамият рахбари М.Ғаффаров
уюшма билан шартнома тузмаганлиги ва тўлаш имкони йўқлигини билдирган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 15 сентябрда
ФБ-2/3174-сонли 2022 йил сентябрь ойи билан ҳисоблаганда аъзолик бадали
тўловидан ҳосил бўлган 11 462 666,66 сўм қарздорликни 15 кунлик муддатда
тўлаш ҳақида талабнома юборилган. Лекин, талабнома жавобгар томонидан
жавобсиз қолдирилган.
Шартноманинг 4.6-бандига биноан, аъзолик бадали корхона томонидан
уюшмага аъзо бўлган ойнинг кейинги ойидан бошлаб ҳар ойнинг 10-чи
санасигача, мазкур шартноманинг 4.3-бандида белгиланган меъзонлар асосида
уюшманинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши шартлиги белгилаб қўйилган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Суднинг 2023 йил 13 январдаги ажрими билан даъвогар ва жавобгар
вакилларининг илтимосномасига кўра, ишга гувоҳ сифатида фуқаро
О.Нажмиддинов жалб этилган.
3
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Гарчи, жавобгар вакили шартномадан бехабарлиги ва шартномани у
имзоламаганлигини билдирсада, бироқ жавобгар вакили сифатида иштирок
этаётган А.Абдураҳмонов 2022 йил 8 июндаги ва суд мажлиси кунидаги
“Юридик шахслар ҳақида маълумот” тўғрисидаги stat.uz сайтининг базасига
кўра таъсисчи эканлиги, жавобгар юридик шахснинг рахбари Т.Гаффоров
эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил
30 ноябрда 698-сонли уюшма аъзолигига кириш тўғрисида тузилган
шартномага имзо қўйиб, жамият печати билан тасдиқлаб берганлиги
аниқланди. Шунингдек, шартнома имзоланганлигидан жамият бехабарлигини
ҳамда олмаганлигини билдирсада, бироқ даъвогар томонидан жавобгарга 2022
йил 24 мартда ФБ-2/830-сонли ва 2022 йил 15 сентябрда ФБ-2/3174-сонли
юборилган талабномаларида тарафлар ўртасида 2020 йил 30 ноябрда 698сонли уюшма аъзолигига кириш тўғрисида шартнома имзоланганлиги маълум
қилинган ҳамда аъзолик бадал пул маблағлари тўлаши кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, ишга жалб этилган гувоҳ жамият рахбари шартнома билан
танишиб уни имзолаб берганлиги ҳамда мазкур шартнома уюшмага
юборилганлиги билдирган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар томонидан суд мажлиси
кунига қадар ҳам аъзолик бадал пуллари тўланмаганлиги маълум қилинган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 12 462 666,66 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим деб топади.
Шартноманинг 5.2-бандига кўра, аъзолик бадалини ўз вақтида
тўламаганлиги учун корхона ўтказиб юборилган ҳар бир кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда уюшмага пеня тўлаши
белгиланганлигидан келиб чиқиб, 4 981 333,33 сўм (даъво аризасидаги ҳисоб
китобларга кўра, 9 962 666,66 сўм х 0,4 % = 39 850,66 сўм х 150 кунга =
5 977 600 сўм; шартнома шартларидан келиб чиқиб, асосий қарзнинг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 4 981 333,33 сўм) пеня ҳисобланиб,
жавобгардан ундириб бериш сўралган.
ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
4
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Суд даъвогарнинг 4 981 333,33 сўм пеня ундириш талаби билан
келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня ундириш сўралсада, бироқ
ушбу пеня қандай асосларга кўра вужудга келганлиги, асосий қарз сифатида
12 462 666,66 сўм сўралсада, бироқ
9 962 666,66 сўмдан пеня
ҳисобланганлиги ва айнан қайси муддатдан қайси кунгача ҳисобланганлиги
ҳамда бошқа шу каби пеня ундирилиши лозимлиги кабилар ҳолатлар
тушунарсиз ҳисобланган. Шунингдек, жавобгар вакили суд муҳокамасида
жамиятнинг молиявий аҳволи оғирилиги ҳамда энди ўзини тиклаётганлиги
билдирган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланмаганлиги ва асослантирилмаганлиги,
қарздорликни ундириш чорасини ўз вақтида кўрилмай зарарни миқдорини
кўпайишига кредиторнинг ўзи сабабчи бўлганлиги, жавобгарнинг молиявий
аҳволи ҳамда мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, кредитор манфаатларини
эътиборга олиб даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни ҳамда 2 000 000 сўм ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан ҳисобидан даъвогар фойдасига 12 462 666,66
сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня жами 14 462 666,66 сўм ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 348 880 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатларини,
Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини видеоконференцалоқа
режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм харажатни ундириш лозим
бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326 ва 333-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007
йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандини ҳамда Ўзбекистон
5
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 118, 176-180 ва 186моддаларини қўллаб, суд
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 12 462 666,66 сўм асосий қарз,
2 000 000 сўм пеня,
348 880 сўм тўланган давлат божи ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари жами
14 835 546,66 сўм;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм харажат
ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
6