Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/59 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон дон акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "IRODILMIS-AGRO-BIZNES" фермер хўжалиги
Source ID 1022751 Claim ID 3099041 PDF Hash 90c65db50bf50f94... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 242-моддаси аролик кодекси 242 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 январь 4-1104-2301/59-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ж.Рустамов (судга тақдим этган ишончномаси асосида), Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Турматов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 779 100 сўм асосий қарз, 116 865 сўм жарима ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “ХХХ” АЖ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 779 100 сўм асосий қарз, 116 865 сўм жарима ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “ХХХ” АЖ вакили, даъво аризасини талабларини тушунтириб, жавобгарга электрон тарзда тасдиқланган ҳисоб-фактура орқали уруғлик дон маҳсулоти топширилганлигини, бироқ қабул қилиб олинган маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни тўлиқ ва даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган 1 жаримадан даъвогарнинг воз кечишини таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Ўртачирчиқ туман қишлоқ хўжалиги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгар ва учинчи шахснинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарздорликни ундиришни ва жарима ундириш талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи 2 одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар, яъни “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 06 сентябрда “Бошоқли дон экинлари уруғлигини харид қилиш бўйича шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Хўжалик”–“ХХХ” фермер хўжалиги “Тайёрловчи”га–“ХХХ” АЖга 2023 йил ҳосилидан ўзига тегишли ер майдонидан, ушбу шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ бошоқли дон экинлари уруғлигини топшириш мажбуриятини, “Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖ эса “Хўжалик”ни–“ХХХ” фермер хўжалигини ушбу шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда сифатили бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар кўрсатилган миқдордаги уруғлик билан жавобгарни таъминлаган. Ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тегишли равишда электрон ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 3.4-банди талабларига асосан “Хўжалик”–“ХХХ” фермер хўжалиги уруғлик олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан “Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилиши керак бўлган. Шартнома тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган. Даъвогар-“ХХХ” АЖдан олинган уруғлик дон маҳсулоти учун жавобгар ўз вақтида тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги аниқланди. Даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувига, тарафлар ўртасида электрон шаклда тузилиб, тасдиқланган №83-сонли ҳисоб-фактурага, томонлар ўртасида 2022 йил 18 декабрь ҳолатига тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасига асосан ва даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумотига кўра жавобгарга топширилган уруғлик дон маҳсулоти учун, жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар ушбу юзага келган 779 100 сўм қарздорлик суммасини тўламаганлиги судга маълум бўлди. Ушбуни, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлигини тасдиқловчи маълумотномани даъвогар вакили суд муҳокамасида судга тақдим этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини мажбурий 3 тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисобкитоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талаблари асосида тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисобфактурани тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QRкод бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида электрон кўринишда тасдиқланган ҳисоб-фактураси бўйича даъвогар томонидан уруғлик маҳсулот жавобгарга топширилган ва тегишли тартибда жавобгар томонидан қабул қилиниб олинган деб ҳисоблайди. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар-»ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан қопланмасдан қолган уруғлик учун 779 100 сўм қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 779 100 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига ва даъво аризасида шартномага кўра, берилган уруғлик ҳақини тўламаганлиги учун, жавобгар ҳисобидан 116 865 сўм жарима ундириб беришни сўраган. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар-“ХХХ” АЖ даъво аризада кўрсатилган, яъни жавобгардан ундирилиши кўрсатилган жаримадан воз кечганлиги тўғрисидаги аризасини судга тақдим этди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 157моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси, биринчи қисми, 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ушбулардан келиб чиқиб, суд даъвогар-“ХХХ” АЖ даъво аризада кўрсатилган, яъни жавобгардан ундирилиши кўрсатилган жаримадан воз кечганлиги тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилишни ва уни қаноатлантиришни, бунда даъвогарнинг даъво талабидаги жавобгардан ундирилиши лозим бўлган жарима қисми бўйича кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 4 Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 242, 333моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 128, 157, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар-“ХХХ” АЖнинг даъво аризада кўрсатилган, яъни жавобгардан ундирилиши сўралган жаримадан воз кечганлиги тўғрисидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин ва қаноатлантирилсин. Даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгардан ундирилиши сўралган 116 865 сўм жарима ундириш қисми бўйича кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогарнинг даъво талабидаги асосий қарздорликни ундириш талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар «ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан: - даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 779 100 сўм асосий қарз ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Н.Равшанов 5