← Назад
Решение #672229 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 738 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 январь 4-1104-2202/3258-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТБ "Хххх"
манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
жавобгар "Хххх" МЧЖ ҳисобидан 65 783 372,25 сўм фоиз қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили Э.Усманов
(2023 йил 5 январдаги 04/02-35-сонли ишончнома асосида) ва Ш.Тожимуротов
(2023 йил 16 январдаги 2-сонли ишончнома асосида), иштирокида, иштирокида
очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТБ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар "Хххх" МЧЖ ҳисобидан 65 783 372,25 сўм фоиз қарзини
ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок
этмади ва даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан
палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабини қўллаб-қувватлаб,
жавобгарнинг кредит бўйича фоиз қарздорлиги жами 65 783 372,25 сўмни ташкил
этишини баѐн қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг важлари, кўрсатмалари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТБ "Хххх" Зангиота филиали
(кейинги ўринларда Банк) ва "Хххх" МЧЖ (кейинги ўринларда Қарздор) ўртасида
2020 йил 21 февраль куни 68-сонли ѐпиқ линияли кредит шартномаси тузилиб,
шартномага асосан Банк Қарздорга 36 ой муддатга 2020 йил 21 февралдан 2023
йил 20 февралгача бўлган муддатга йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти билан
тадбиркорлик фаоиятини янада ривожлантириш, наслли қорамолларни
кўпайтириш, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш
мақсадида, жамиятга наслли қорамоллар сотиб олиш учун 340 000 000 сўм
миқдорида кредит маблағи ажратиш, Қарздор эса ўз навбатида олинган кредитни
шартномада белгиланган муддатда қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун
фоизлар ҳамда комиссия тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 340 000 000 сўм
миқдорида пул маблағлари ўтказиб берилган.
Мазкур кредит таъминоти сифатида 2022 йил 22 февралда нотариал тартибда
расмийлаштирилган гаров шартномасига асосан "Хххх" МЧЖга тегишли, 2018
йилда ишлаб чиқарилган "Chevrolet/Captiva 2" русумли, двигатель рақами
№173470072, кузов рақами KLIFC2CU3JB026343, давлат рақам белгиси 10 191
OBA 196 000 000 сўмга ва фуқаро Ф.Ф.Шакаровга тегишли бўлган 2018 йилда
ишлаб чиқарилган "Nexia" русумли, давлат рақам белгиси 01 X 969 BB бўлган
автотранспорт воситаси тарафлар ўртасида 2020 йил 21 февралда имзоланган
гаровга мулкини қийматини келишув далолатномасига асосан 63 000 000 сўмга
баҳоланган ҳолда гаровга қўйилган.
2020 йил 20 февралда имзоланган кафиллик шартномасига кўра,
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 166 000 000
сўмлик кафиллиги олинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2021 йил 25
мартдаги ижро варақасига асосан ундирув юқорида кўрсатилган гаров мулкларига
қаратилган ва кейинчалик реализация қилинган.
Кафиллик шартномасига кўра, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
давлат жамғармаси томонидан даъвогарга 67 859 289,39 сўмлик пул маблағлари
ўтказиб берилган.
Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредитга ҳисобланган
фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган. Натижада палата банк манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит бўйича фоиз қарздорлигини
ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши
шарт.
ФКнинг 738-моддаси қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини
таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни
бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган
вазиятларда йўқотилса ѐки унинг шартлари ѐмонлашса, агар шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини
муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Жавобгар белгиланган муддатларда кредит бўйича фоиз қарздорлигини
тўламаганлиги иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ
тасдиқланади.
Қайд этилганларга асосан суд, ишдаги ҳужжатлар ва судда аниқланган
ҳолатлар, кредит шартномасидан келиб чиқиб, даъво талабининг тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни
суд ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "Хххх" МЧЖ ҳисобидан АТБ "Хххх" фойдасига 65 783 372,25 сўм
кредит фоиз қарзи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "Хххх" МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 1 315 667,45 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов