Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/55 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Оҳангарон дон акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "DOSTONBEK AZIZBEK AGRO" фермер хўжалиги
Source ID 1022875 Claim ID 3097785 PDF Hash 04bd2b8ce60ec675... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 242-моддаси аролик кодекси 242 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 январь 4-1104-2301/55-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар вакили Ж.Рустамов (судга тақдим этган ишончномаси асосида), Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Турматов (судга тақдим этган ишончномаси асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “ХХХ” АЖ манфаатида жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 47 314 802 сўм асосий қарз, 7 097 220,3 сўм жарима ва суд харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “ХХХ” АЖ манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан “ХХХ” АЖ фойдасига 47 314 802 сўм асосий қарз, 7 097 220,3 сўм жарима ва суд харажатини ундиришни сўраган. Даъвогар ушбу иқтисодий ишни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд ушбу ишни даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар “ХХХ” АЖ вакили, даъво аризасини талабларини тушунтириб, жавобгарга электрон тарзда тасдиқланган ҳисоб-фактура орқали уруғлик дон маҳсулоти топширилганлигини, бироқ қабул қилиб олинган маҳсулот учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни тўлиқ ва даъво аризада жавобгардан ундирилиши сўралган 1 жаримани эса амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб беришни таъкидлаб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Ўртачирчиқ туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили суд мажлисида иштирок этиб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қонуний ва адолатли қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Ўртачирчиқ туман қишлоқ хўжалиги бўлими суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгар ва учинчи шахснинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгар ва учинчи шахс иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи 2 одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд мажлисида даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича тарафлар, яъни “ХХХ” АЖ ва “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2022 йил 6 сентябрда “Бошоқли дон маҳсулотлари олди-сотди шартномаси” (кейинги ўринларда Шартнома деб юритилади) тузилган. Тузилган шартноманинг 1.1-бандига асосан, “Хўжалик”–“ХХХ” фермер хўжалиги “Тайёрловчи”га–“ХХХ” АЖга ушбу шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган товар-буғдойни сотиш, “Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖ эса “Хўжалик”га–“ХХХ” фермер хўжалигига шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдорда ва тартибда сифатли бошоқли дон уруғлигини сотишга томонлар ўзаро келишишган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар кўрсатилган миқдордаги уруғлик билан жавобгарни таъминлаган. Ушбу маҳсулотлар жавобгар томонидан иш ҳужжатларида мавжуд бўлган тегишли равишда электрон ҳисоб варақ-фактураларга асосан қабул қилиб олинган. Шартноманинг 3.3-банди талабларига асосан “Хўжалик”–“ХХХ” фермер хўжалиги уруғлик қийматининг 30 фоизини олдиндан, қолган 70 фоизини уруғлик олган пайтдан бошлаб 60 кундан, яъни бунда 2022 йилнинг 1 декабридан кечиктирмасдан “Тайёрловчи”–“ХХХ” АЖнинг ҳисоб рақамига тўлаб берилиши керак бўлган. Шартнома тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган. Даъвогар-“ХХХ” АЖдан олинган уруғлик дон маҳсулоти учун жавобгар ўз вақтида тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги аниқланди. Даъвогар вакилининг суд мажлисидаги кўрсатувига, тарафлар ўртасида электрон шаклда тузилиб, тасдиқланган №46-сонли ҳисоб-фактурага, томонлар ўртасида 2022 йил 18 декабрь ҳолатига тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисобкитобларни солиштириш далолатномасига асосан ва даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумотига кўра жавобгарга топширилган уруғлик дон маҳсулоти учун, жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар ушбу юзага келган 47 314 802 сўм қарздорлик суммасини тўламаганлиги судга маълум бўлди. Ушбуни, яъни жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлигини тасдиқловчи маълумотномани даъвогар вакили суд муҳокамасида судга тақдим этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 522-сон қарорининг 2-бандига асосан республика ҳудудида 2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда 3 тартибда жорий этилган. Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисобкитоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 14-17-банди талаблари асосида тарафлар ўртасида тузилиб тасдиқланган электрон ҳисобфактурани тасдиқланганлиги ва роуминг оператори томонидан ЭҲФга QRкод бириктирилганлигидан ва жавобгарнинг раҳбари томонидан электрон кўринишда имзоланганлигидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида электрон кўринишда тасдиқланган ҳисоб-фактураси бўйича даъвогар томонидан уруғлик маҳсулот жавобгарга топширилган ва тегишли тартибда жавобгар томонидан қабул қилиниб олинган деб ҳисоблайди. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгар-“ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан қопланмасдан қолган уруғлик учун 47 314 802 сўм қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини 47 314 802 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, даъвогар вакили суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасига ва даъво аризасида шартномага кўра, берилган уруғлик ҳақини тўламаганлиги учун, жавобгар ҳисобидан 7 097 220,3 сўм жарима ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32моддасига кўра, тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли “Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 12-бандига кўра, қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги исботланган ҳолларда судлар у тўлашдан бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли бўлади. Ушбу ҳолатда, суд жавобгарнинг шартнома шартларига кўра, олинган уруғлик донни ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли, даъвогарнинг даъво аризасидаги жавобгар ҳисобидан жарима ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Аммо, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини 4 қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги №163-сонли қарорининг 2бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги назарда тутилганлигидан келиб чиқиб, суд жавобгардан ундирилиши талаб қилинган жаримани 1 100 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда даъво талабини қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 242, 333моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан: 5 - даъвогар “ХХХ” АЖ фойдасига 47 314 802 сўм асосий қарз, 1 100 000 сўм жарима ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин; - Республика бюджетига 1 088 240,45 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогарнинг қолган даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 6