Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2203-2202/1083 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Мирзахакимов Шерзод Турдалиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк АЖ Ответчик / Подсудимый GREENHOUSE COMPANY масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1007949 Claim ID 3081718 PDF Hash 2159d9beff5ce6eb... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 361-моддаси нинг 361 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
йишдан иборат мажбурияти мавжудлиги ва бу ФКнинг 236-моддаси йишдан иборат мажбурияти мавжудлиги ва бу ФК 236 law
даъвогар билдираётган талаб ФК 377-моддаси даъвогар билдираётган талаб ФК 377 law
йича ФК 236-моддаси йича ФК 236 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
з мажбуриятини ФКнинг 242-моддаси з мажбуриятини ФК 242 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
рисидаги ФКнинг 377-моддаси рисидаги ФК 377 law
рисидаги ФКнинг 242-моддаси рисидаги ФК 242 law
уйи инстанцияси судлари томонидан ФКнинг 361-моддаси уйи инстанцияси судлари томонидан ФК 361 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
исмидан ФК 361-моддаси исмидан ФК 361 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ФКнинг 361-моддаси ФКнинг 361 law
дирда ушбу Кодекс 377-моддаси дирда ушбу Кодекс 377 code_article
банк судга ФКнинг 377-моддаси банк судга ФК 377 law
яъни ФК 361-моддаси яъни ФК 361 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2202/1083-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Б.Х.Давлатов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – В.С.Қазақов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Ш.Т.Мирзахакимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 январь Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Сайфуллаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Сагатов ва Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, АТ “Асака банк” акциядорлик жамияти вакили бош юрисконсульт А.Асқархонов (2023 йил 4 январдаги 20-05/15-сонли ишончнома асосида), бош юрисконсульт Ғ.Худаяров (2023 йил 4 январдаги 20-05/06-сонли ишончнома асосида), “GREENHOUS COMPANY” масъулияти чекланган жамияти вакили бош директор ўринбосари Д.Кадиров (2023 йил 13 январдаги 2-сонли ишончнома асосида) ва юрисконсульт Ш.Нарзикулов (2022 йил 28 июлдаги ишончнома асосида), “Автосаноат инвест” масъулияти чекланган жамияти вакили бош юрисконсульт Ш.Нарзикулов (2023 йил 5 январдаги 0003/51-4-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (АТ “Асака банк” акциядорлик жамияти манфаатида)нинг жавобгар “GREENHOUS COMPANY” масъулияти чекланган жамиятини гаров шартномасини тузиш (расмийлаштириш)га мажбур қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Асака банк” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) манфаатида “GREENHOUS COMPANY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарни гаров шартномасини тузиш (расмийлаштириш)га мажбур қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида тарафлар ўртасида 2019 йил 8 июлда 2019-14-сонли кредит шартномаси тузилганлиги, унга асосан жавобгарга замонавий иссиқхона мажмуасини қуриш мақсадида ускуналар сотиб олиш учун 7 йил (84 ой) муддатга, асосий қарз бўйича 15 ой имтиёзли давр билан 6 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 4 892 890 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, кредит шартномасининг 8.1-бандида жавобгар томонидан мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш сифатида кредит ҳисобига сотиб олинган иссиқхона ускуналарини 2 935 000 АҚШ доллари баҳосида гаровга қўйиш юзасидан гаров шартномаси имзоланиши белгиланганлиги, жавобгар кредит маблағлари эвазига иссиқхона ускуналарини олиб келиб, улардан фойдаланиб келаётганлиги, шунга кўра жавобгарга гаров шартномасини тузиш бўйича шартнома лойиҳаси илова қилинган ҳолда таклиф хатлари юборилганлиги, бироқ жавобгар гаров шартномасини тузишдан бош тортиб келаётганлигини кўрсатган. Суднинг 2022 йил 8 августдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Автосаноат инвест” масъулияти чекланган жамияти жалб қилинган. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палатанинг кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция суди томонидан банк ва МЧЖ ўртасида дастлабки шартнома тузишга оид қоидалар кредит шартномасида баён қилинганлиги сабабли тарафлар ўртасида дастлабки шартнома тузилган ҳисобланиши ҳақида хулосага келинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 361-моддасида дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар деб белгиланганлиги, мазкур ҳолатда гаров шартномаси тузилиши қарздор кредитор фойдасига ҳеч қандай мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини бажармаслиги, кредит шартномасининг ўзи асосий шартнома ҳисобланиши, чунки мазкур шартномада тарафлар келгусида асосий шартнома тузишга, шунингдек гаров шартномасини асосий шартнома деб ҳисоблашлари учун ҳеч қандай келишув бўлмаганлиги, кредит шартномасининг 8.1-бандида келтирилган гаров шартномасини тузиш келгусида асосий шартнома тузилиши деб эмас, қарздорнинг кредитор олдидаги кредит қарзининг қайтарилишини таъминлаш учун мажбурияти деб қаралмоғи лозимлиги, ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан қарздор кредитор фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлиши, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги нормадан келиб чиқиб, МЧЖ кредит таъминоти учун иссиқхона ускуналарини гаровга қўйиш тўғрисидаги гаров шартномасини тузиш(расмийлаштириш) мажбуриятини олганлиги, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, қарздорда кредит шартномаси таъминоти сифатида иссиқхона ускуналарини гаровга кўйишдан иборат мажбурияти мавжудлиги ва бу ФКнинг 236-моддасида мажбурият бажарилиши билан асосли ҳисобланиши, қарздор шартнома бўйича мажбуриятини бажармасдан келаётганлиги, бу эса даъвогарнинг қарздорга бажарилмасдан келинаётган мажбуриятини юклашни сўраб, судга мурожаат килиш ҳуқуқини бериши, ФК 377-моддасининг олтинчи кисмида агар кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги кўрсатилганлиги, демак, даъвогар билдираётган талаб ФК 377-моддасининг олтинчи қисми бўйича ФК 236-моддасига асосан қарздорнинг гаров шартномасини тузишдан иборат мажбуриятини талаб қилиб судга мурожаат қилиши қонуний ва асосли ҳисобланиши, шунингдек, суд Ўзбекистан Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 10-бандини асос сифатида келтириб, ушбу бандда ФКнинг 361моддаси келтирилганлигига эътибор қаратганлиги, лекин ушбу бандда мажбурий тарзда тузилиши мумкин бўлган шартномалар рўйхати қатъий белгиланмаганлиги инобатга олинмаганлиги, суд томонидан кредит шартномаси дастлабки шартнома, 8.1-банд бўйича жавобгар бажариши лозим бўлган мажбурият асосида гаров шартномаси асосий шартнома деб баҳо берилиб, муддат масаласида ҳам нотўғри хулосага келинганлиги, суд ўз қарорида кредит шартномасида тарафлар келгусида гаров шартномаси тузиш(асосий шартнома) мажбуриятини олган, бироқ, гаров шартномасини тузиш муддати белгиланмаган деган хулосага келганлиги, ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга хақли эканлиги белгилаб қўйилганлиги, ушбу норма асосида даъвогар жавобгардан кредит шартномасининг 8.1-бандидаги мажбуриятини бажаришини талаб қилиб бир неча маротаба талабномалар юборганлиги, ушбу вазиятда жавобгар ўз мажбуриятини ФКнинг 242-моддасига acocaн банк талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт бўлса-да, ҳеч қандай амалий чораларни кўрмаганлиги, 2022 йил 22 апрелда 24/450-сонли гаров шартномаси лойиҳаси ва келишиш далолатномаси илова қилинган ҳолда таклиф хати юборилганлиги, лекин жавобгар тараф 2022 йил 16 июндаги навбатдан ташқари 2-сонли умумий йиғилиш баённомасида МЧЖнинг 32,0 миллиард сўмлик асосий воситалари, жумладан замонавий иссиқхона ускуналарини "Avtosanoat Invest" МЧЖ олдидаги мажбуриятларни бажарилишининг таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳамда МЧЖ иштирокчиларининг 2019 йил 8 майдаги навбатдан ташқари 3-сонли умумий йиғилиш баённомаси 3-бандининг "а" хатбошиси ва 2019 йил 3 июлдаги навбатдан ташқари 4-сонли умумий йиғилиш баённомаси 1-бандининг "а" хатбошисини, яъни замонавий, иссиқхона ускуналарини банкдан олинган кредит таъминоти сифатида гаровга қўйишга розилик билдириш тўғрисидаги бандларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, бу ҳаракатлари билан жавобгар кредит шартномаси юзасидан гаровга қўйиши лозим бўлган объектларни учинчи шахсга гаровга қўйишга қарор килганлиги ва шартнома юзасидан мажбуриятини бажаришдан бош тортаётганини англатиши, “Масъулияти чекланган жамият ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунга acocaн масъулият чекланган жамият томонидан корпоратив қарор, яъни МЧЖ умумий йиғилиши қарори билан ифода этилган битим тузишга розилигини бошқа корпоратив қарор билан ўзгартириш, бекор қилиш ва қайта чақириб олиш ваколати умумий йиғилишга берилмаганлиги, суд томонидан суд муҳокамасида даъвогар томонидан жавобгарга билдирилган юқорида келтирилган корпоратив қарор тўғрисидаги эътирозига баҳо берилмаганлиги, ФКнинг 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги, даъвогар гаров шартномаси тузиш тўғрисида талаб билдирганидан сўнг жавобгар ўзининг гаров шартномаси тузишдан иборат даъвогар олдида мажбурияти борлигини билиб турган ҳолда қилган харакатлари мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш деб баҳоланиши лозимлиги, биринчи инстанция суди томонидан қўлланилиши лозим бўлган (гаров шартномасини тузиш тўғрисидаги мажбуриятни юклаш тўғрисидаги ФКнинг 377-моддаси, мажбуриятни бажаришни талаб қилиш муддати тўғрисидаги ФКнинг 242-моддаси) қонунчилик ҳужжатининг қўлланилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормаларнинг бузилиши ва нотўғри қўлланилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида банк вакили шикоятда билдирилган важларни қувватлаб, банк томонидан тасдиқланган кредитлаш тартибига кўра, жавобгар олинган кредитни 50 фоизини тўлаган тақдирда, кредит таъминотлари турларидан бири бекор қилиниши мумкинлиги, бироқ жавобгар томонидан кредитнинг 50 фоизга яқин қисми тўланганлиги, ҳозирда эса жавобгар иссиқхона жиҳозларини гаровга қўйиши лозимлиги, қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини билдириб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили кассация шикояти юзасидан ёзма эътирознома тақдим этиб, унда билдирилган асослар бўйича шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва қуйи инстанция судларининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Палатадан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда қуйи инстанция судлари қайд қилинган талабларга тўлиқ риоя қилмаган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2019 йил 8 июлда 2019-14-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага асосан банк томонидан жавобгарга замонавий иссиқхона мажмуасини қуриш мақсадида ускуналар сотиб олиш учун 7 йил (84 ой) муддатга, асосий қарз бўйича 15 ой имтиёзли давр билан 6 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 4 892 890 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасининг 8.1-бандида кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усуллари сифатида жавобгар кредит ҳисобига сотиб олинган иссиқхона ускуналарини 2 935 000 АҚШ доллари қийматида ҳамда “Узавтосаноат” АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, 330-уйда жойлашган маъмурий бинонинг бир қисми (1-3 қаватлар)ни 1 548 044 АҚШ доллари қийматида гаровга қўйиши, шунингдек “Автосаноат инвест” масъулияти чекланган жамиятининг 4 587 000 АҚШ доллари миқдоридаги кафиллигини тақдим этиши ва тарафлар ўртасида гаров (ипотека) шартномаси тузилиши белгиланган. Шунга кўра, банк, жавобгар ва “Узавтосаноат” АЖ (ипотекага қўювчи) ўртасида 2019 йил 22 июлда “Узавтосаноат” АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, 330-уйда жойлашган маъмурий бинонинг бир қисми (1-3 қаватлар)ни 1 548 044 АҚШ доллари қийматида гаровга қўйиш ҳақида ипотека шартномаси тузилган. Шунингдек, банк, жавобгар ва “Автосаноат инвест” масъулияти чекланган жамияти (кафил) ўртасида 2019 йил 8 июлда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, кафиллик миқдори 4 587 000 АҚШ долларини ташкил этган. Бундан ташқари, банк, жавобгар ва “Автосаноат инвест” масъулияти чекланган жамияти (кафил) ўртасида 2019 йил 8 июлда 2-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, кафиллик миқдори 2 111 500 АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 259-моддасининг биринчи қисмига асосан мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 4 892 890 АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномаси гаров ва кафиллик каби мажбуриятларни бажарилишини таъминлайдиган усуллар билан таъминланган. Яъни, “Асакабанк” АЖ Бошқарувининг 2021 йил 14 июндаги 281-сонли баённомаси билан тасдиқланиб, 979 -сон билан рўйхатга олинган “Кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича таъминотни танлаш ва қабул қилиш Тартиби”нинг 14-бандига асосан кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича таъминот миқдори чет эл валютасидаги кредитлар бўйича кредит суммасининг 125 фоизи миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган бўлса-да, юқорида қайд этилган гаров ва кафиллик шартномалари орқали ажратилган кредитнинг таъминоти миқдори 168,5 фоизини ташкил этган. Бироқ, кредит қайтарилишининг таъминоти юқорида қайд этилган Тартибда белгиланган миқдордан ҳам ортиқ миқдорда таъминланганлиги, жавобгар ва кафил томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида тўлаб келинаётганлиги инобатга олинмасдан, асоссиз равишда жавобгарни гаров шартномасини тузишга мажбурлашни сўраган. Ваҳоланки, ФК 9-моддасининг учинчи-тўртинчи қисмларига кўра, фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. Ушбу модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмаган тақдирда, суд шахсга қарашли ҳуқуқни ҳимоя қилишни рад этиши мумкин. Мазкур ҳолатда қуйи инстанция судлари даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бироқ, низони ҳал этишда моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилган. Хусусан, қуйи инстанцияси судлари томонидан ФКнинг 361-моддаси (дастлабки шартнома)да белгиланган қоидалар бўйича кредит шартномасини дастлабки шартнома, гаров шартномасини эса асосий шартнома сифатида баҳоланган. ФК 361-моддасининг биринчи қисмига асосан дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. Яъни, ушбу норманинг мазмунига кўра, дастлабки шартноманинг предмети келгусида асосий деб аталувчи бошқа шартномани тузишдан иборат бўлади. Мазкур ҳолатда эса кредит шартномасининг предмети жавобгарга кредит ажратишдан иборат бўлиб, тузишга мажбур қилиш сўралган гаров шартномасининг мақсади эса кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишини таъминлашдан иборатдир. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. 7 ИПК 301-моддасининг 4-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорининг асослантирувчи қисмидан ФК 361-моддасининг нормалари ва уларга га оид қисмларини чиқариб ташлашни, суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвогардан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 500 000 сўм давлат божи ундирилади. Шунингдек, даъвогардан ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари Олий суднинг депозит рақамига ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 – 303 – моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарори ўзгартирилсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмидан: - “ФКнинг 361-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Мазкур ҳолатда, кредит шартномасида тарафлар келгусида гаров шартномаси тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини олган, бироқ гаров шартномасини тузиш муддати белгиланмаган. ФК 361-моддасининг иккинчи қисмига биноан дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аникланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Банк ва МЧЖ ўртасида дастлабки шартнома тузишга оид қоидалар кредит шартномасида баён қилинганлиги сабабли, тарафлар ўртасида дастлабки шартнома тузилган ҳисобланади. Шунингдек, ФК 361-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмига мувофиқ, дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт. Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган коидалар қўлланилади. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига мувофик, агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шунга кўра, банк судга ФКнинг 377-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда МЧЖни гаров шартномаси тузишга мажбур қилиш талаби билан мурожаат қилган. Бироқ, даъвогар томонидан кредит шартномаси тузилган пайтдан, яъни 2019 йилнинг 8 июль кунидан то 2022 йилнинг 06 апрелигача бўлган муддат давомида жавобгарга нисбатан гаров шартномасини тузиш бўйича тегишли таклиф билан мурожаат қилмаган. Даъвогарнинг 2021 йилнинг 10 февралидаги таклифи эса, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг мазмунига мос равишда эмас, балки бошқа таклиф билан мурожаат қилинган ҳисобланади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 8.1-бандига кўра, жавобгар томонидан иссиқхона бино иншоотларини гаровга қўйишга эмас, балки иссиқхона асбоб-ускуналарини гаровга қўйишга келишилган. Қолаверса, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йилнинг 8 июлидан, яъни кредит шартномаси (дастлабки шартнома) тузилган пайтдан эътиборан 2020 йилнинг 7 июлигача бўлган муддат давомида, яъни ФК 361-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган бир йиллик муддат мобайнида даъвогар томонидан жавобгарга тегишли таклиф юборилмаган. Агарда ушбу муддат давомида даъвогар томонидан жавобгарга тегишли таклиф юборилганида эди, жавобгар томонидан асосий шартномани тузиш муддати ҳам мутаносиб равишда чўзилган бўлар эди. Бироқ, даъвогар томонидан моддий ҳуқуқ нормасининг ушбу қоидаларига риоя қилинмаган ва белгиланган муддат давомида жавобгарга тегишли таклиф юборилмаган.”-деган жумлалар; Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарорининг асослантирувчи қисмидан:-“ФКнинг 361-моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Мазкур ҳолатда, кредит шартномасида тарафлар келгусида гаров шартномаси тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини олган, бироқ гаров шартномасини тузиш муддати белгиланмаган. ФК 361-моддасининг иккинчи қисмига биноан дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Банк ва МЧЖ ўртасида дастлабки шартнома тузишга оид қоидалар кредит шартномасида баён қилинганлиги сабабли, тарафлар ўртасида дастлабки шартнома тузилган ҳисобланади. Шунингдек, ФК 361-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмига мувофиқ, дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт. Дастлабки шартномани тузган тараф асосий шартномани тузишдан бош тортган тақдирда ушбу Кодекс 377-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. ФК 377-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ, агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шунга кўра, банк судга ФКнинг 377-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда МЧЖни гаров шартномаси тузишга мажбур қилиш талаби билан мурожаат қилган. Бироқ, даъвогар томонидан кредит шартномаси тузилган пайтдан, яъни 2019 йилнинг 8 июль кунидан 2022 йилнинг 06 апрелигача бўлган муддат давомида жавобгарга нисбатан гаров шартномасини тузиш бўйича тегишли таклиф билан мурожаат қилмаган. Даъвогарнинг 2021 йилнинг 10 февралидаги таклифи эса, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг мазмунига мос равишда эмас, балки бошқа таклиф билан мурожаат қилинган ҳисобланади. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартноманинг 8.1-бандига кўра, жавобгар томонидан иссиқхона бино иншоотларини гаровга қўйишга эмас, балки иссиқхона асбоб-ускуналарини гаровга қўйишга келишилган. Қолаверса, даъвогар томонидан жавобгарга 2019 йилнинг 8 июлидан, яъни кредит шартномаси (дастлабки шартнома) тузилган пайтдан эътиборан 2020 йилнинг 7 июлигача бўлган муддат давомида, яъни ФК 361-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган бир йиллик муддат мобайнида даъвогар томонидан жавобгарга тегишли таклиф ҳам юборилмаган.”-деган жумлалар чиқариб ташлансин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 августдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 августдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. “Асака банк” акциядорлик жамиятидан: - республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи; - Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Сайфуллаев ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов Ш. Мирзахакимов