← Назад
Решение #672236 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 январь
№ 4-1603-2201/5058
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг котиблигида, даъвогар– АТБ «Агробанк»
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар– «CHUST BOG`I SAXIY» фермер хўжалиги ва
кафил жавобгар– «NAMANGAN TO`QIMACHI CHUST AGRO CLASTER» МЧЖ
ҳисобидан солидар тартибда кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан
бўлган жами 44860 АҚШ доллари миқдорида қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили
Ш.Алиев (11.10.2022 йилдаги 01/920-сонли ишончнома асосида), кафил
жавобгар вакили Т.Хатамов (21.12.2022 йилдаги №105-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, АТБ «Агробанк» (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) Чуст филиали ҳамда «CHUST BOG`I SAXIY»
фермер хўжалиги (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2021 йил 2 апрелда №03-33-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси шартига кўра, жавобгарга “Томчилатиб суғоришни ташкил
этиш” учун 2024 йил 10 мартгача бўлган муддатга йиллик 10 фоиз устама
тўлаш шарти билан 65750 АҚШ длоллари миқдорида кредит маблағлари
ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 25 мартда даъвогар,
жавобгар ва кафил «NAMANGAN TO`QIMACHI CHUST AGRO CLASTER» МЧЖ
ўртасида кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра кафил, жавобгар
томонидан кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятларни
бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда банкнинг биринчи
талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга хисоблаб ёзилган фоизлар
ва кредит маблағини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни
тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг тўлов шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада барилмаган, хусусан 2022 йил 13 декабрь
ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан муддати ўтган фоизидан
бўлган қарзи 1440 АҚШ долларни ташкил этган ва ушбу қарздорлик
огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган. Шунингдек, жавобгар кредит
тўловларини сурункали равишда кечиктириб тўлаб келган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ва кафил жавобгардан солидар тартибда
кредит тўловларидан муддати ўтган фоизидан бўлган қарзи 1440 АҚШ
доллари ҳамда муддати келмаган 43420 АҚШ доллари миқдорида
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво
юзасидан тушунтириш бериб, жавобгарни суд муҳокамаси куни ҳолатига
қарзи жами 37816 АҚШ долларини ташкил этганлигини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Кафил жавобгар вакили даъвога эътирози йўқлигини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 2
апрелда №03-33-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномаси
шартига кўра, жавобгарга “Томчилатиб суғоришни ташкил этиш” учун
2024 йил 10 мартгача бўлган муддатга йиллик 10 фоиз устама тўлаш
Кредит шартномасининг 1.1-бандида тарафлар, яъни банк қарздорга
мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик
учун фоизлар тўлаши, 3.5-бандига кўра эса, қарздор кредит бўйича асосий
қарзни, шунингдек ҳисобланган фоизларни кредит шартномасининг
ажралмас қисми ҳисобланган ва шартномага илова қилинган жадвалга
асосан қоплаб бериши назарда тутилган.
Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмасдан кредитга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлов
жадвалига асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йил 13 декабрь
ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати ўтган фоиз қарзи
1440 АҚШ долларини ташкил этган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан
тақдим этилган иш хужжатлари асосида тасдиқланади.
Кредит шартномасининг 5.7-бандида “қарз олувчи” тўлов
мажбуриятларини бажармаса “банк” кредитни фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлиши назарда
тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатларда даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш
талаби асосли деб хисобланади.
Даъвогар
вакилини
суд
куни
ҳолатига
тақдим
этган
маълумотномасига кўра, 2023 йил 19 январь ҳолатига жавобгарни кредит
тўловларидан муддати ўтган асосий қарзи 9376 АҚШ доллари, фоизидан
бўлган қарзи 290 АҚШ доллари ҳамда муддати келмаган кредит
тўловларидан қарзи 28150 АҚШ долларини ташкил этган.
Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 25 мартда даъвогар, жавобгар
ва кафил «NAMANGAN TO`QIMACHI CHUST AGRO CLASTER» МЧЖ ўртасида
кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра кафил, жавобгар томонидан
кредитни ўз вақтида қайтариш тўғрисидаги мажбуриятларни
бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда банкнинг биринчи
талабига биноан кредит бўйича тўловлар, унга хисоблаб ёзилган фоизлар
ва кредит маблағини ўз муддатида бажариш билан боғлиқ харажатларни
тўлаш мажбуриятини олган.
Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига мувофиқ, “қарз олувчи”
муддатли олинган кредит маблағини қайтариш мажбуриятини
бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “кафил” “банк”нинг
биринчи талабига кўра кредит бўйича мажбуриятини ўз муддатида
бажариш билан боғлиқ харажатларни сўзсиз бажариш мажбуриятини
олган.
Бунга кўра даъвогар кредит шартномаси шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, кафиллик
шартномасига кўра «NAMANGAN TO`QIMACHI CHUST AGRO CLASTER» МЧЖ
ҳисобидан кредит тўловларини солидар тартибда ундиришни сўраган.
ФК 293-моддасининг талабларига кўра, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
«Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори
28-бандининг биринчи хатбошисида Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа
шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб
чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш
мажбурияти эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича
кредит тўловларидан бўлган қарздорликни жавобгар ва кафил жавобгар
ҳисобидан солидар ундириш талаби қонун ҳужжатлари ва кафиллик
шартномаси шартларига мувофиқ асосли.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва кафил жавобгар
ҳисобидан солидар тартибда кредитнинг асосий қисмидан бўлган муддати
ўтган 9376 АҚШ доллари ва кредит фоизидан 290 АҚШ доллари ва
муддати келмаган кредит тўловларидан 28150 АҚШ долларида
қарздорликни муддатидан олдин ундиришни, қолган талабни
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 10.124.919,94 сўм давлат божи ва 24.000
сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
бошқармасининг АТБ «Агробанк» манфаатида киритган даъво талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
«CHUST BOG`I SAXIY» фермер хўжалиги ва кафил «NAMANGAN
TO`QIMACHI CHUST AGRO CLASTER» МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда
кредитнинг муддати ўтган 9376 АҚШ доллари миқдорида асосий ва 290
АҚШ доллари миқдорида фоиз ҳамда муддати келмаган кредит
тўловларидан 28150 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги муддатидан
олдин ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «CHUST BOG`I SAXIY» фермер
хўжалиги ҳисобидан 10.124.919,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров