← Назад
Решение #672244 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 19 январь
№ 4-1603-2201/5055
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Я.Соатовнинг котиблигида, даъвогар– АТБ «Агробанк»
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг жавобгар– «XOLMATJON ZAR ZAMIN» фермер хўжалиги ва
кафил жавобгар– «NAMANGAN TO`QIMACHI CLASTER» МЧЖ ҳисобидан
солидар тартибда кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган жами
109.410.000 сўм миқдорида қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Ш.Алиев (11.10.2022
йилдаги 01/920-сонли ишончнома асосида), кафил жавобгар вакили
Т.Хатамов (21.12.2022 йилдаги №105-сонли ишончнома асосида)
иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, АТБ «Агробанк» (кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) Чуст филиали ҳамда «XOLMATJON ZAR ZAMIN»
фермер хўжалиги (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида
2022 йил 10 мартда №17-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномаси шартига кўра, жавобгарга “10 ГА майдонга томчилаб
суғоришни ташкил этиш” учун 2025 йил 10 мартгача бўлган муддатга
йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 200.000.000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 5
февралда кафиллик шартномаси тузилиб, унга кўра кредит асосий
қисмининг фақат 70 фоизи, яъни 140.000.000 сўм асосий қарздорлиги
бўйича тўловларни ўз вақтида қайтарилиши таъминоти сифатида
«NAMANGAN TO`QIMACHI CLASTER» МЧЖнинг кафиллиги тақдим этилган.
Шартноманинг тўлов шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
барилмаган, хусусан 2022 йил 13 декабрь ҳолатига жавобгарнинг кредит
тўловларидан муддати ўтган фоизидан бўлган қарзи 9.410.000 сўмни
ташкил этган ва ушбу қарздорлик огоҳлантиришларга қарамай
тўланмаган.
Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ва кафил жавобгардан солидар тартибда
кредит тўловларидан муддати ўтган фоизидан бўлган қарзи 9.410.000 сўм
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво
юзасидан тушунтириш бериб, жавобгарни суд муҳокамаси куни ҳолатига
қарзи жами 102.177.000 сўмни ташкил этганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Кафил жавобгар вакили даъвога эътирози йўқлигини, кафил
жавобгарлигини кафиллик шартномасида белгиланган тартибда белгилаб
берилишини сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10
мартда тузилган №17-сонли кредит шартномаси шартига кўра жавобгарга
“10 ГА майдонга томчилаб суғоришни ташкил этиш” учун 2025 йил 10
мартгача бўлган муддатга йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан
200.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандида тарафлар, яъни банк қарздорга
мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, қарздор эса ўз навбатида пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлик
учун фоизлар тўлаши, 3.5-бандига кўра эса, қарздор кредит бўйича асосий
қарзни, шунингдек ҳисобланган фоизларни кредит шартномасининг
ажралмас қисми ҳисобланган ва шартномага илова қилинган жадвалга
асосан қоплаб бериши назарда тутилган.
Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим
даражада бажарилмасдан кредитга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлов
жадвалига асосан тўланмай келинган. Хусусан 2022 йил 13 декабрь
ҳолатига жавобгарни кредит тўловларидан муддати ўтган фоиз қарзи
9.410.000 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим
этилган иш хужжатлари асосида тасдиқланади.
Кредит шартномасининг 4.7-бандида “қарз олувчи” тўлов
мажбуриятларини бажармаса “банк” кредитни фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлиши назарда
тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Бундай ҳолатларда даъвогарнинг кредит қарздорлигини ундириш
талаби асосли деб хисобланади.
Даъвогар
вакилини
суд
куни
ҳолатига
тақдим
этган
маълумотномасига кўра, 2023 йил 19 январь ҳолатига жавобгарни кредит
тўловларидан муддати ўтган асосий қарзи 26.870.000 сўм, фоизидан
бўлган қарзи 8.640.000 сўм ҳамда муддати келмаган кредит тўловларидан
қарзи 66.667.000 сўмни ташкил этган.
Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 5 февралда даъвогар, жавобгар
ҳамда кафил «NAMANGAN TO`QIMACHI CLASTER» МЧЖ ўртасида кафиллик
шартномаси тузилган. Унга кўра кредит маблағларининг фақат 70 фоизи,
яъни 140.000.000 сўм асосий қарздорлиги бўйича тўловларни ўз вақтида
қайтарилиши таъминоти сифатида «NAMANGAN TO`QIMACHI CLASTER»
МЧЖнинг кафиллиги тақдим этилган.
Кафиллик шартномасининг 1.1-бандига мувофиқ, “қарз олувчи”
муддатли олинган кредит маблағини қайтариш мажбуриятини
бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда “кафил” “банк”нинг
биринчи талабига кўра кредит бўйича фақат 70 фоиз, яъни 140.000.000
сўм асосий қарздорлиги бўйича мажбуриятини ўз муддатида бажариш
билан боғлиқ харажатларни сўзсиз бажариш мажбуриятини олган.
Бунга кўра даъвогар кредит шартномаси шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмаганлигидан келиб чиқиб, кафиллик
шартномасига кўра «NAMANGAN TO`QIMACHI CLASTER» МЧЖ ҳисобидан
кредит тўловларини солидар тартибда ундиришни сўраган.
ФК 293-моддасининг талабларига кўра, қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар,
башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар
жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор
олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва
қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб
берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
«Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида» 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори
28-бандининг биринчи хатбошисида Кафиллик — учинчи шахснинг бошқа
шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб
чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш
мажбурияти эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича
кредит тўловларидан бўлган қарздорликни жавобгар ва кафил жавобгар
ҳисобидан солидар ундириш талаби қонун ҳужжатлари ва кафиллик
шартномаси шартларига мувофиқ асосли.
Бироқ, суд кафиллик шартномасининг 1.1-бандида назарда тутилган
кафилнинг мажбурияти доирасидан келиб чиқиб, даъвогарнинг кредит
шартномаси бўйича кредит тўловларидан бўлган асосий қарздорликни,
яъни 26.870.000 сўм муддати ўтган асосий қарз ва 66.667.000 сўм муддати
келмаган кредит тўловларини жавобгар ва кафил жавобгар ҳисобидан
солидар ундириш талабини қаноатлантириш лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва кафил жавобгар
ҳисобидан солидар тартибда кредитнинг асосий қисмидан бўлган муддати
ўтган 26.870.000 сўм ва муддати келмаган кредит тўловларидан қарзи
66.667.000 сўмни муддатидан олдин ҳамда жавобгар ҳисобидан 8.640.000
сўм кредит фоизидан бўлган қарзни ундиришни, қолган талабни
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 2.188.200 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
бошқармасининг АТБ «Агробанк» манфаатида киритган даъво талаблари
қисман қаноатлантирилсин.
«XOLMATJON ZAR ZAMIN» фермер хўжалиги ва кафил «NAMANGAN
TO`QIMACHI CLASTER» МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда кредитнинг
асосий қисмидан бўлган муддати ўтган 26.870.000 сўм ва муддати
келмаган кредит тўловларидан қарзи 66.667.000 сўмни муддатидан олдин
ҳамда «XOLMATJON ZAR ZAMIN» фермер хўжалиги ҳисобидан 8.640.000 сўм
кредит фоизидан бўлган қарзи ҳамда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Республика бюджетига жавобгар «XOLMATJON ZAR ZAMIN» фермер
хўжалиги ҳисобидан 2.188.200 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров