Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2302/64 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Салимов Тохиржон Турсунович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси Бўш турган обеъктлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Ответчик / Подсудимый 2-sonli umumiy o’rta ta'lim maktabi
Source ID 1024179 Claim ID 3097904 PDF Hash cda6673318626f24... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz . АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 19 январь Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2302/64-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судья Т.Салимов раислигида, судьяни ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида даъвогар Ххххнинг жавобгар Хххх ҳисобидан 94 936 012,05 сўм жарима ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Хххх Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Хххх ҳисобидан 94 936 012,05 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 06.01.2023 йилдаги ажрими билан мазкур даъво аризасини мазмунан кўриб чиқиш 19.01.2023 йил соат 1240га тайинланган. Даъвогар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан, суд мажлисида ўзининг ишончли вакилининг иштирокини таъминламади. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан, суд мажлисида ўзининг ишончли вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга асосан, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 107-моддасининг 6-бандига биноан, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Юқоридагиларга асосан, суд даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 10-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларига мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун киритиладиган даъволар ва аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли мазкур иш бўйича давлат божи ундирмаслик, тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юкоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 107, 170, 195 моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар Ххххнинг жавобгар Хххх ҳисобидан 94 936 012,05 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажрим устидан тегишли тартибида шикоят қилиниши (протесткелтирилиши) мумкин. Т.Салимов