← Назад
Решение #672250 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 130 | — | law | |
| ИПК | 131 | — | law | |
| онуни | 29 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| суд ИПК | 107 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
161100, Наманган вилояти, Чуст тумани,
Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй
161100, Наманганская область, Чустский район,
г.Чуст, ул.Чустий, дом 5
Тeл: (+99869) 421-00-43
Веб-сайт: www.sud.uz
Эл.почта: i.chust@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 19 январь
№ 4-1603-2201/5053
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья
ёрдамчиси Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– АТБ
«Агробанк» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган
вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– «FARRUXBEK USKANOV»
фермер хўжалиги ва кафил жавобгар– «Namangan to`qimachi chust agro
claster» МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда кредит ва унга ҳисобланган
фоизлардан бўлган жами 152.714.000 сўм миқдорида қарздорликни
муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар
вакили Ш.Алиев (2022 йил 11 октябрдаги №01/920-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
АТБ «Агробанк» (кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар–
«FARRUXBEK USKANOV» фермер хўжалиги (кейинги матнда жавобгар деб
юритилади) ва кафил жавобгар– «Namangan to`qimachi chust agro claster»
МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда 140.604.000 сўм асосий қарз, 12.110.000
сўм кредит фоизи жами 152.714.000 сўм кредит қарздорликни ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили низо медиация йўли билан ҳал этилганлигини
билдириб, бу ҳақидаги медиатив келишувни судга тақдим этди.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган кафил жавобгар вакили
фермер хўжалигига пахта пуллари ҳали берилмагани, мазкур маблағ
тушиши билан кредит қарздорликлари бартараф этилишини билдириб,
низони келишув йўли билан ҳал этишга имкон беришни сўраган.
Бироқ, белгиланган тартибда суд муҳокамаси куни ва жойи тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар ва кафил жавобгар шу куни суд
муҳокамасида иштирок этмади. Даъво талаби юзасидан ўз фикрмулоҳазалари ёки эътирозларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни
таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги
ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги,
учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд
этилган.
Бунга кўра суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин
деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва кафил жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021
йил 22 февралда №24-сонли кредит шартномаси тузилган. Унга кўра
даъвогар томонидан жавобгарга томчилатиб суғоришни ташкил этиш
учун 3 йил муддатга йиллик 21 фоиз устама тўлаш шарти билан
230.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит
таъминоти сифатида 2021 йил 22 февралда №14-сонли кафиллик
шартномаси тузилиб, унга кўра кредит маблағларининг қайтарилиши
таъминоти сифатида «Namangan to`qimachi chust agro claster» МЧЖнинг
кафиллиги тақдим этилган. Бироқ, шартнома шартлари жавобгар
томонидан лозим даражада бажарилмасдан жами 152.714.000 сўм кредит
қарздорликка йўл қўйилган.
Ишни кўриш давомида даъвогар ва жавобгар низони муқобил
кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган.
ИПК 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар
кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида
низони ҳал этишга кўмаклашади.
ИПК 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини ёки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки
медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши
мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар
қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив
келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар
тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
«Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо ёхуд
мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро
мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда
медиатив келишув тузилади. Шу модданинг учинчи қисмига кўра,
медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб,
ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда
тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
кўринишда, яъни медиация йўли билан ҳал этган ҳамда улар ўртасида
2023 йил 18 январда медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандида тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши назарда
тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
«Медиация тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
17-моддасининг олтинчи қисмида низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида эса агар тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан
қолдирилганда давлат божи қайтарилиши лозимлиги белгиланган. Ушбу
қонун нормалари мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, суд ишни кўриш
натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд ИПК 107-моддасининг 53-банди ва 195-моддаларини
қўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров