← Назад
Решение #672267 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 191 | — | law | |
| а органларни ушбу Кодекс | 127 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2220/37821-сонли иқтисодий иш
маърузачи судья Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
(ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш тўғрисида)
2023 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили
- Р.Ахмедшин (2020 йил 3 декабрдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида,
даъвогар “HANWOO INDUSTRY Co. Ltd.” компаниясининг жавобгар
“AVTOKOMPONENT” масъулияти чекланган жамиятидан 1 139 918,31 АҚШ
доллари ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш бўйича
даъвогар томонидан берилган ёзувдаги хатоларни тузатиш ҳақидаги аризасини
Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Корея Республикасининг “HANWOO INDUSTRY Co. Ltd.” компанияси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “AVTOKOMPONENT” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 991 233,32 АҚШ доллари
миқдорида асосий қарз ва 148 684,99 АҚШ доллари миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Андижон вилоят судининг 2021 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан
даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
991 233,32 АҚШ долларида миқдорида асосий қарз, 148 684,99 АҚШ доллари
миқдорида пеня, 22 798,37 АҚШ доллари миқдорида давлат божи ва почта
харажатлари ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 2021 йил 3 майда ижро варақаси
берилган.
Жавобгар судга ариза билан мурожаат қилиб, суд ҳужжатининг
ижросини бўлиб-бўлиб ижро этишни сўраган.
Андижон вилоят судининг 2022 йил 8 августдаги ажрими билан
2021 йил 3 майдаги суд ҳужжатини ижросини бўлиб-бўлиб ижро этиш
тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 октябрдаги қарори билан
Андижон вилоят судининг 2022 йил 8 августдаги ажрими бекор қилинган.
Жавобгарнинг суд ҳужжатининг ижросини бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги
аризаси қаноатлантирилиб, Андижон вилоят судининг 2021 йил 2 апрелдаги
ҳал қилув қарорининг ижроси бўлиб-бўлиб ижро этилиши белгиланган. Ҳал
1
қилув қарори билан ундирилган суммадан қолдиқ 532 387,11 АҚШ доллари
миқдоридаги қарз суммаси 2022 йил октябрь ойидан 2023 йилнинг сентябрь
ойига қадар ҳар ойда 44 365,60 АҚШ долларидан ижро қилиниши кўрсатилган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан
жавобгарнинг ҳисоб рақамига қўйилган инкассо топшириқномаси ечилиши
(олиб ташланиши) белгиланган.
Даъвогар 2022 йил 14 декабрда Олий судга ариза билан мурожаат қилиб,
қарорнинг асослантирувчи қисмида жавобгарнинг ҳисоб рақамидан
даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиш учун Мажбурий ижро бюроси
томонидан 10 843,55 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи ечиб олинганлиги
кўрсатилганлиги, аммо жавобгарнинг ҳисоб рақамидан конвертация қилиш
орқали даъвогар ҳисоб рақамига 10 445 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи
ундирилганлиги, суд томонидан қарздорлик 398,55 АҚШ долларига
камайтирилганлигини баён қилиб, Олий суд қарорининг 2022 йил
11 октябрдаги қарорининг асослантирувчи ва хулоса қисмига тузатиш
киритишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили аризани қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 191-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорини
қабул қилган суд йўл қўйилган хатоларни, ҳарфий хатоларни
ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни ёзувнинг мазмунини ўзгартирмаган ҳолда,
ишда иштирок этувчи шахснинг, давлат ижрочисининг, суднинг ҳал қилув
қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа органларнинг аризасига кўра
ёки ўз ташаббуси бўйича тузатишга ҳақлидир.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан ёзувдаги йўл қўйилган
хатоларни, ҳарфий хатоларни ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш
тўғрисидаги ариза ишда иштирок этувчи шахсларни, давлат ижрочисини
ёки суднинг ҳал қилув қарорининг ижроси зиммасига юклатилган бошқа
органларни ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда
хабардор қилган ҳолда суд томонидан кўрилади. Мазкур шахсларнинг
келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.
2
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти
бошқармаси (бундан буён матнда МИБ деб юритилади)нинг 2022 йил
7 октябрдаги 10/6-6822-cонли хатида, Андижон вилоят судининг
4-17-21-3/4-сонли ижро варақасига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига
991 233,22 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 148 684,99 АҚШ доллари
миқдорида пеня, 22 798,37 АҚШ доллари миқдорида давлат божи
ва 19 600 сўм почта харажатларини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари
бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлиги, суднинг ижро варақасига
асосан ундирилган 903 820 138,82 сўм пул маблағининг 769 157 900 сўм
қисмига нисбатан 70 000 АҚШ доллари миқдорида жавобгарнинг банкдаги
ҳисоб рақамидан 2022 йил 20 сентябрда қўйилган инкассо топшириқномасига
асосан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 70 000 АҚШ доллари миқдорида пул
маблағлари ўтказиб берилганлиги, ўтказиб берилган суммага нисбатан
ҳисобланган 15 383 158 сўм ижро йиғими давлат фойдасига ўтказилганлиги
қайд этилган.
Яъни, 4-17-21-3/4-сонли иш бўйича берилган ижро варақасига асосан
жавобгардан даъвогар фойдасига 991 233,22 АҚШ доллари миқдорида асосий
қарз, 148 684,99 АҚШ доллари миқдорида пеня, 22 798,37 АҚШ доллари
миқдорида давлат божи ва 19 600 сўм почта харажатлари, жами
1 162 716,68 АҚШ доллари миқдорида ундириш белгиланган суммадан
жавобгар томонидан 549 486,01 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи ҳамда
МИБ томонидан 2022 йил 20 сентябрда қўйилган инкассо топшириқномаси
билан 70 000 АҚШ доллари миқдорида тўланганлиги боис, жавобгарнинг
даъвогар олдида 543 230,68 АҚШ доллари миқдорида қолдиқ қарздорлиги
мавжуд бўлган.
Мазкур ундирилган 903 820 138,82 сўм пул маблағларидан қолган
119 279 080 сўм миқдоридаги қолдиқ пул маблағи апелляция инстанцияси суди
томонидан 2022 йил 20 сентябрь ҳолатига (1 АҚШ доллари 10 987,97 сўмни
ташкил этган) валютага айлантирилган ҳолда (119 279 080 : 10 987,97)
10 843,55 АҚШ доллари (аслида 10 855,43 бўлиши керак)ни ташкил этишини
белгилаган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 11 октябрдаги қароридан
кейин 2022 йил 20 октябрда 119 279 080 сўм миқдоридаги қолдиқ пул
маблағлари МИБ томонидан АҚШ долларига конвертация қилиниб,
даъвогарнинг ҳисоб рақамига 10 445 АҚШ доллари миқдорида ўтказиб
берилган.
Яъни, жавобгар томонидан даъвогарнинг олдидаги қарзи учун МИБ
ҳисоб рақамига ўтказиб берилган 119 279 080 сўм миқдоридаги қолдиқ пул
маблағи АҚШ долларига айлантирилиб, даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб
берилган сумма 10 843,55 АҚШ доллари миқдорида эмас, балки 10 445 АҚШ
долларини ташкил этган.
Шу боис, судлов ҳайъати Олий суд апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 11 октябрдаги қарорининг асослантирувчи қисмидаги
“10 843,55 АҚШ доллари” сўзини “10 445 АҚШ доллари” сўзга алмаштиришни
лозим топади.
3
Бундан ташқари, қарорнинг хулоса қисмидаги ундирилган суммадан
қолдиқ 532 387,11 АҚШ доллари амалда даъвогарнинг ҳисоб рақамига келиб
тушган валюта (АҚШ доллари) суммасидан ҳисобланса ўртада 398,55 АҚШ
доллари кам ҳисобланганлиги аниқланади.
Шу боис, қарорнинг хулоса қисмидаги “ундирилган суммадан қолдиқ
532 387,11 АҚШ доллари” сўзлар “ундирилган суммадан қолдиқ
532 785,66 АҚШ доллари” сўзларга, ўз навбатида, жавобгарнинг даъвогар
олдидаги қолдиқ қарз суммаси ўзгарганлиги боис, қарорнинг хулоса
қисмидаги “ҳар ойда 44 365,60 (532 387,11 : 12) АҚШ долларидан” сўзлар “ҳар
ойда 44 398,81 (532 785,66 : 12) АҚШ долларидан” сўзларга алмаштириш
лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 191, 195-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қаноатлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 11 октябрдаги қарорининг
асослантирувчи ва хулоса қисмига қуйидагича тузатишлар киритилсин.
Қарорнинг асослантирувчи қисмидаги “10 843,55 АҚШ доллари
миқдорида пул маблағи ечиб олинган” сўзлар “10 445 АҚШ доллари
миқдорида пул маблағи ечиб олинган” сўзларга, хулоса қисмидаги “Ҳал қилув
қарори билан ундирилган суммадан қолдиқ 532 387,11 АҚШ доллари
миқдоридаги қарз суммаси” сўзлар “Ҳал қилув қарори билан ундирилган
суммадан қолдиқ 532 785,66 АҚШ доллари миқдоридаги қарз суммаси”
сўзларга, “ҳар ойда 44 365,60 АҚШ долларидан” сўзлар “ҳар ойда
44 398,81 АҚШ долларидан” сўзларга алмаштирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши)
мумкин.
Раислик қилувчи
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари
И. Таджиев
Р. Сагатов
4