← Назад
Решение #672285 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 111 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
АЖРИМ
(даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2023 йил 19 январь 4-1001-2202/60075-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар - “ХХХХ”
оилавий корхонасининг жавобгар “Хххх” АЖга нисбатан 21.12.2017 йилдаги
1742-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида Наманган вилояти, Чуст
тумани, Дўзанда МФЙ, Сўфизода кўчаси, 51 уйда жойлашган қурилиш
майдони 1117,20 кв.м бўлган “Само” ишлаб чиқариш бино-иншоотлари ҳамда
кредит маблағи ҳисобига сотиб олинган 22 турдаги 492 дона тикув
машиналари ва дастгоҳларини таъқиқдан чиқариш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризасини жавобгар вакили Т.Уралов (ишончнома
асосида), иштирокида, очиқ суд мажлисида, суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар- “ХХХХ” оилавий корхонаси судга мурожаат қилиб,
жавобгар “Хххх” АЖга нисбатан 21.12.2017 йилдаги 1742-сонли кредит
шартномаси таъминоти сифатида Наманган вилояти, Чуст тумани, Дўзанда
МФЙ, Сўфизода кўчаси, 51 уйда жойлашган қурилиш майдони 1117,20 кв.м
бўлган “Само” ишлаб чиқариш бино-иншоотлари ҳамда кредит маблағи
ҳисобига сотиб олинган 22 турдаги 492 дона тикув машиналари ва
дастгоҳларини таъқиқдан чиқариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига нисбатан эътироз
билдириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар вакили суд мажлисида иштирок эмади. Бироқ суд
мажлисига қадар даъвогар даъво талабларидан воз кечиш ҳақидаги аризани
тақдим қилиб, даъводан воз кечишни қабул қилишини сўраган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан мазкур
иқтисодий иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечиш тўғрисидаги
аризасини қабул қилишни ва иш юритишни тугатишни лозим топди:
ИПКнинг 157-моддаси иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай
инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни
бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ
ѐки қисман воз кечишга ҳақли.
ИПКнинг 110-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган
ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритишни тугатади.
Ушбу кодекс 111-моддасининг иккинчи қисмига асосан суд ажримда
иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатади, шунингдек ушбу Кодекс 110моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан
қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги
масалаларни ҳал қилади.
Суд мазкур иш бўйича даъвогарнинг даъводан воз кечишини ўрганиб, у
қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, мазкур даъводан воз кечишни қабул қилишни ва иш
бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда суд харажатларини даъвогар
зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқорида баѐн этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 128, 170, 157, 195, 196моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
“ХХХХ” оилавий корхонасининг жавобгар жавобгар “Хххх”АЖга
нисбатан 21.12.2017 йилдаги 1742-сонли кредит шартномаси таъминоти
сифатида Наманган вилояти, Чуст тумани, Дўзанда МФЙ, Сўфизода кўчаси,
51 уйда жойлашган қурилиш майдони 1117,20 кв.м бўлган “Само” ишлаб
чиқариш бино-иншоотлари ҳамда кредит маблағи ҳисобига сотиб олинган 22
турдаги 492 дона тикув машиналари ва дастгоҳларини таъқиқдан чиқариш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси талабларидан воз кечиши
қабул қилинсин.
Мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъвогар “ХХХХ” оилавий корхонаси томонидан олдиндан тўланган
давлат божи ва почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Т.Салимов