Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2201/5963 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Хамидов Акбар Бекназарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Навоий вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый MAFTUNKOR BAHOR масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024019 Claim ID 3094789 PDF Hash b6b47bd2c81cd3b1... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
БКнинг 350-моддаси БКнинг 350 law
БКнинг 327-моддаси БКнинг 327 law
ловларини БКнинг 350-моддаси ловларини БК 350 law
БКнинг 347-моддаси БКнинг 347 law
БКнинг 348-моддаси БКнинг 348 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
БКнинг 349-моддаси БКнинг 349 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy sh, Navoiy ko`chasi, 39 b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 e.mail: i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 январь 4-2101-2201/5963-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди, судья А.Б.Хамидов раислигида, судья ёрдамчиси Х.Аллаёровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ХХХХХХХХХХХнинг жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан божхона тўловлари ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ж.К (2023 йил 00 январдаги ишончнома) ва жавобгар вакили адвокат М.Т (2023 йил 17 январдаги ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, а н и қ л а д и: Даъвогар ХХХХХХХХХХХ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) божхона тўловларини божхона қонунчилигида белгиланган муддатда тўламаётганлигини кўрсатиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 185.297.779 сўм божхона тўловлари ва унга ҳисобланган 39.552.737 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, асосий қарздорликни имкон қадар тўлаб берилишини, лекин ундириш сўралаётган пеня миқдори даъвогарнинг айби, яъни даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш усулларидан бири ўз вақтида қўлланилмаганлиги сабабли ошганлигини маълум қилиб, жавобгардан пеня ундирмасликни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар томонидан 2020 йилнинг 19 ва 23 октябрь кунлари вазни 21,57 тонна 120.000 АҚШ доллари қийматидаги товарлар олиб келиниб божхона юк декларациялари расмийлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг (кейинги ўринларда БК деб юритилади) 22-моддасида шахснинг белгиланган талаблар ва шартларга риоя этиш мажбуриятларига боғлиқ тарзда товарнинг чиқариб юборилиши шартли чиқариб юбориш ҳисобланиши, “е” кичик биндида божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига мувофиқ расмийлаштирилган товарлар ҳисобланиши белгиланган. БКнинг 350-моддасига кўра, тўловчи божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлашни божхона органига ёзма ёки электрон шаклда хабар юбориб, қуйидаги ҳолларда олти ой давомида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли: божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда, агар тўловчи божхона органининг қарорига рози бўлса — божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома олинган кундан эътиборан; тўловчининг ташаббуси билан божхона тўловлари қўшиб ҳисобланганда — товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли расмийлаштирилган кундан эътиборан. БКнинг 327-моддасига кўра, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган тақдирда, божхона тўловларини кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлашга имконият берилган охирги тўлаш куни божхона тўловларини тўлаш муддати ҳисобланади. Жавобгар Божхона органига хат билан мурожаат қилиб, божхона тўловларидан юзасига келган 185.297.779 сўм миқдоридаги қарздорликни олти ой муддатга тенг улушларда бўлиб тўлашга рухсат беришни сўраган. Божхона органининг 2020 йил 1 декабрдаги 02-8/8-3788-сонли хати билан жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамияти номига “ХХХ божхона постида расмийлаштирилган ХХХХ ва ХХХрақамли божхона юк декларациялари бўйича қўшимча ҳисобланган 185.297.779 сўм миқдоридаги божхона тўловларини БКнинг 350-моддасига асосан олти ой давомида тенг улушларга бўлиб тўлашга рухсат берилган. БКнинг 347-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик божхона тўловлари уларни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш муддати тугаганидан кейин тўланмаганда, кечиктириш ёки бўлиббўлиб тўлаш муддати тугаган куннинг эртасидан қарздорлик юзага келган кун деб ҳисобланади. БКнинг 348-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома божхона органи томонидан тўловчига мазкур қарздорликни мажбурий тартибда ундириш чоралари кўрилгунига қадар ёзма равишда қўйилади. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабнома бундай қарздорлик юзага келганлиги факти аниқланган кундан эътиборан ўн иш кунидан кечиктирмай, тўловчи томонидан ушбу талабнома олинганлиги фактини ва олиш санасини тасдиқлаш имконини берадиган ҳар қандай усулда тўловчига юборилиши керак. Божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномани бажариш муддати талабнома тўловчига топширилган ёки у тўловчи томонидан олинган куннинг эртасидан эътиборан ўн иш кунини ташкил этади. тўлаш муддати тугаганидан кейин тўланмаган тақдирда божхона органлари божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг сўзсиз тартибда ундирилишини божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликни тўлаш тўғрисида тўловчига талабнома юбормаган ҳолда амалга оширади. Даъвогар томонидан 185.297.779 сўм божхона тўловларини тўлаш юзасидан 2022 йил 7 ноябрь куни талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик тўлаб берилмаган, шунингдек даъвогар томонидан жавобгарнинг банкдаги ҳисоб рақамига 185.297.779 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш учун 2022 йил 21 июлда қўйилган 26-сонли инкасса топшириқномасининг ижроси таъминланмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу боис суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини асосли деб баҳолаб, жавобгардан 185.297.779 сўм божхона тўловини ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво талабида Божхона кодексига асосан божхона тўловлари кечиктирилганлиги учун 0.033 фоиздан пеня ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан божхона тўловлари кечиктирилганлиги учун пеня суммаси 2022 йил 23 декабрь куни ҳолатида 39.552.737 сўмни ташкил этади. БКнинг 349-моддасига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги учун тўловчи томонидан пеня тўланади. Пеня божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасини истисно этганда, уни ундириш бўйича мажбурий чоралар, шунингдек, божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун бошқа жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъий назар тўланади. Тўловчининг пеняни тўлаш бўйича мажбурияти божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик юзага келган кундан эътиборан пайдо бўлади ҳамда божхона тўловлари ва пеняни тўлаш бўйича қарздорлик амалда тўланган кунда тугатилади. Пеня уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг 0,033 фоизи миқдорида ҳисобланади. Пенянинг умумий суммаси божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг миқдоридан ошмаслиги керак. жавобгардан даъвогар фойдасига 39.552.737 сўм пеня ундиришни лозим деб топади. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган. Шунга кўра, суд давлат божи ва почта ҳаражатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини ҳамда республика бюджетига 4.497.011 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ХХХХХХХХХХХ фойдасига 185.297.779 сўм божхона тўловлари, 39.552.737 сўм пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ХХХХХХХХХХХ” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 4.497.011 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Б.Хамидов