Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/61582 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзчармсаноат" уюшмаси Ответчик / Подсудимый "LAMINAT DECOR TRADE" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1024376 Claim ID 3094557 PDF Hash 33f0309fa2c443e7... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ИПКнинг 131-моддаси збекистон Республикаси ИПК 131 law
Келишув битими у суд томонидан ИПКнинг 110-моддаси Келишув битими у суд томонидан ИПК 110 law
ИПКнинг 132-моддаси ИПКнинг 132 law
тисодий процессуал кодекси 132-моддаси тисодий процессуал кодекси 132 code_article
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. АЖРИМ (Келишув битимини тасдиқлаш ҳамда иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 19 январь 4-1001-2227/61582-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси ММЯнинг раислигида, судья ѐрдамчиси ШАУнинг котиблигида, даъвогар "АААА" уюшмасининг жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 16.972.126,67 сўм асосий қарз ва 7.236.063,33 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "АААА" уюшмаси ишончли вакили И.Бобомирзаев (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда видеоконфренция режими асосида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "АААА" уюшмаси Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 16.972.126,67 сўм асосий қарз ва 7.236.063,33 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида видеоконфренция режими асосида иштирок этган даъвогар даъвогар "АААА" уюшмаси ишончли вакили И.Бобомирзаев даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2019 йил 14 майда "Уюшмага аъзолигига киритиш тўғрисида" 487-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан ББББ" масъулияти чекланган жамияти Уюшмага белгиланган тартибда ва миқдорда аъзолик бадалларини тўлаб бериши назарда тутилган бўлсада, мажбуриятлар бажарилмаганлигини баѐн қилиб, мазкур низо юзасидан тарафлар ўртасида 2023 йил 18 январда келишув битими тузилганлигини баѐн қилиб, тасдиқлаб беришни сўради. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади. Бироқ, судга ѐзма фикрнома билан мурожаат қилиб, даъво талабининг асосий қарз қисмини тан олиб, биринчи чоракда тўлаб бериши ва даъво талабининг пеня ундириш қисминидан воз кечишни сўраган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, тўпланган иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини муҳокама, унинг шартлари қонун хужжатларига зид бўлмаганлигини, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига даҳилдор эмаслиги, шартли асосида тузилмаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 18 январда тузилган келишув битимини тасдиқлашни, ушбу иқтисодий иш юзасидан иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш хужжатларидан кўринишича тарафлар "АААА" уюшмаси (Бундан буѐн матнда-"Уюшма" деб юритилади) ҳамда ББББ" масъулияти чекланган жамияти (Бундан буѐн матнда-"Корхона" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 14 майда "Уюшма аъзолигига кириш" юзасидан 487-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига асосан Ўзбекистогн Республикаси Президентининг "Чарм-поябзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 03 майдаги ПҚ-3693-сонли Қарори ҳамда "Уюшма" бошқаручининг 2019 йил 14 майдаги 14-сонли қарорига мувофиқ, "Корхона" "Уюшма" аъзолигига қабул қилиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.1-4.2бандларига мувофиқ, "Корхона" бадаллари бир марталик "Уюшма" аъзолигига кириш бадали ва ҳар ойда тўлаб бориладиган аъзолик балаларидан иборатлиги, "Уюшма" аъзолигига кириш бадали шартнома тузиш санасидаги энг кам иш ҳақи миқдорининг 2 (икки) баробар миқдорида белгиланиши ва 5 (беш) иш куни муддатида "Корхона" томонидан "Уюшма"нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши ўзаро белгиланган. "Корхона" томонидан аъзолик бадаллари ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида "Уюшма" олдида 16.972.126, 67 сўм қарздорлиги вужудга келган. Тарафлар ўртаисда тузилган шартноманинг 5-бўлими 5.2-бандига асосан "Корхона" мазкур шартномага мувофиқ, аъзолик бадалини ўз вақтида тўламаганлиги учун "Корхона" ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов сумасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда "Уюшма"га пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган. Даъвогар "АААА" уюшмаси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 16.972.126,67 сўм асосий қарз ва 7.236.063,33 сўм пеня ундиришни сўраган. Аниқланишича, даъвогар тараф суд мажлисида низо ўзаро келишув йўли билан ҳал этилганлиги муносабати билан, судга келишув битимини тақдим этиб, 2023 йил 18 январда томонлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлашни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимининг: 1-бандига мувофиқ: даъвогар "АААА" уюшмаси тарафлар ўртасида 2019 йил 14 майда тузилган 487-сонли шартнома бўйича аъзолик бадалини тўлаш мууддатлари кечиктириб юборилганлиги учун жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти нисбатан ҳисобланган 7.236.063,33 сўмлик пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиши; 2-бандига асосан жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти даъвогар "АААА" уюшмасига аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 16.972.126, 67 сўм асосий қарз, 484.163,8 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини (жами 17.480.290,47сўм)ни 2023 йил 01 апрелигача муддатда тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олиши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 131-моддасига биноан, тарафлар низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараѐнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига кўра, келишув битими тузилиб, у суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Аниқланишича, мазкур иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида 2023 йил 18 январда тузилган келишув битими, ИПКнинг 132-моддаси талабига мос ҳолда расмийлаштирилган, қонун ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда у бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. Бундан ҳолатда суд, тақдим этилган келишув битими ҳамда ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар ўртасида 2023 йил 18 январда тузилган келишув битими қонун хужжатларига зид эмаслигини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 132-моддаси талабларига мос ҳолда расмийлаштирилганлигини инобатга олган ҳолда, келишув битимини тасдиқлашни, мазкур иқтисодий иши бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 7-банди, 118, 131, 132, 133-моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Даьвогар АААА" уюшмасининг жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 16.972.126,67 сўм асосий қарз ва 7.236.063,33 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан: Тарафлар ўртасида 2023 йил 18 январда тузилган келишув битимининг 1-бандига мувофиқ: 1-бандига мувофиқ: даъвогар "АААА" уюшмаси тарафлар ўртасида 2019 йил 14 майда тузилган 487-сонли шартнома бўйича аъзолик бадалини тўлаш мууддатлари кечиктириб юборилганлиги учун жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти нисбатан ҳисобланган 7.236.063,33 сўмлик пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабидан воз кечиши; 2-бандига асосан жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти даъвогар "АААА" уюшмасига аъзолик бадалидан ҳосил бўлган 16.972.126, 67 сўм асосий қарз, 484.163,8 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини (жами 17.480.290,47сўм)ни 2023 йил 01 апрелигача муддатда тўлиқ тўлаб бериш мажбуриятини олиши юзасидан тузилган келишув битими тасдиқлансин. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг иш юритувида бўлган 4-1001-2227/61582-сонли иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Давлат божи ва почта харажатлари тўланганлиги инобатга олиниб, келишув битими ижроси жараѐнида жавобгар томонидан даъвогар фойдасига тўлаб берилсин. Жавобгар ББББ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм идеоконфренция харажати ундирилсин. Ажрим устидан шикоят (протест) келтирилиши мумкин. Судья: ММЯ