← Назад
Решение #672305 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 40 | — | law | |
| чунки ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 343 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2228/44214-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.А.Хайруллаева
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья - В.В.Ли
Кассация инстанциясида маърузачи
судья - Р.М.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 19 январь
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Мирзахакимовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари –
Ж.Тухтамишев (2021 йил 26 январдаги 04-17/05-сонли ишончнома асосида)
ва Ж.Давлятов (2022 йил 23 июндаги 04-16/56-сонли ишончнома асосида), жавобгар
вакили – Ф.Ахмадов (2022 йил 12 апрелдаги 01/07-551-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси (“Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида)нинг жавобгар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармасидан 237 214 197,87 сўм кафиллик суммасини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги қарори
устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ozod-Nur Parranda” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
қардор деб юритилади) ва “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки
Қибрай филиали ўртасида 2018 йил 29 августда 698-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномада банк томонидан қарздорга паррандачиликни
ривожлантириш мақсадида айланма маблағларни шакллантириш учун озуқа ем
ва парранда сотиб олиш мақсадида йиллик 18 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш
шарти билан (шундан 6 ой имтиёзли давр билан) 24 ой муддатга, яъни 2020 йил
28 августга қадар 1 200 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни таъминлаш усулларидан бири
сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 30 августдаги ипотека
шартномасига асосан Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қўшқўрғон қишлоқ
фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Bo’stonliq Parranda” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган молхона биноси ва молхона биносига бириктирилган ер
майдони гаровга қўйилган ва гаров объекти тарафлар томонидан 900 000 000 сўмга
баҳоланган.
Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки Қибрай
филиали, қарздор ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2018 йил
7 сентябрда К-327-сонли кафиллик шартномаси тузилган ва унга кўра жавобгар
қарздорнинг кредит шартномаси бўйича асосий ва фоиз тўловларни бадарилмаган
қисми бўйича мажбуриятларнинг 600 000 000 сўм миқдорида кафиллик
мажбуриятини олган.
Кредит шартномасига мувофиқ қарздор олинган кредит суммаси ва унга
ҳисобланган фоизларни ойма-ой тўлов жадвали асосида тўлаб бориш
мажбуриятини олган. Лекин қарздор кредит шартномаси мажбуриятларини лозим
даражада бажармасдан келган.
Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) “Ўзсаноатқурилишбанк”
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, қарздордан 785 253 525,39 сўм асосий қарздорлик, 83 816 816,08 сўм фоиз
тўлови, 92 871 117,72 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 18 336 513,75 сўм пеня,
жами 980 277 972,94 сўм қаздорликни ундириш ва ундирувни гаров объектига
қаратишни ҳамда унинг баҳосини белгилашни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2019/5082-сонли иш
бўйича чиқарилган 2020 йил 18 июндаги ажрими билан келишув битими
тасдиқланган ва иш юритиш тугатилган. Мазкур келишув битимида
кўрсатилган 980 277 972,94 сўм қарздорликни янги тўлов жадвали асосида тўлаб
борилиши белгиланган.
Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2020 йил 3 сентябрда
берилган ижро варақаси асосида Мажбурий ижро бюроси Бўстонлиқ туман бўлими
давлат ижрочиси (бундан буён матнда МИБ бўлими деб юритилади) томонидан
ижро иши қўзғатилган. Ижро иши доирасида 2021 йил 21 октябрда ўтказилган
онлайн аукцион савдосида 900 000 000 сўм қийматда сотувга қўйилган гаров
объекти сотилмаганлиги сабабли, МИБ бўлимининг 2021 йил 9 ноябрдаги
10-4569-20-сонли таклиф хатига асосан гаров объекти 10 фоизга арзонлаштирилган
нархда 810 000 000 сўм қийматда даъвогар балансига қабул қилинган.
Лекин қарздордан қолган 53 321 714 сўм қарздорликни ундиришни имкони
бўлмаганлиги сабабли МИБ бўлими томонидан 2022 йил 27 апрелдаги қарори
билан ижро ишини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)
40-моддаси биринчи қисмнинги 3-бандига асосан тамомлаб, ижро варақаси банкка
қайтарилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2019/5082-сонли иш бўйича 2020 йил 18 июндаги ажрими чиқарилган
кундан гаровдаги мулк даъвогарнинг балансига олинган кунга қадар ҳисобланган
кредит фоизи 183 892 483,87 сўмни ташкил қилган. Шу боис, қарздорнинг даъвогар
олдида 2021 йил июнь ойидан ноябрь ойига қадар кредит бўйича 237 214 197,87 сўм
қарз мавжуд бўлган.
Даъвогар мазкур юзага келган қарздорликни тўлашни сўраб, Тадбиркорлик
фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)га 2022 йил 13 июнда 25-17/3510-сонли талабнома билан мурожаат
қилган. Жавобгар ушбу талабномага 2022 йил 15 июнда 01/04-890-сонли хати билан
рад жавобини берган.
Шундан сўнг, Палата даъвогар манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 237 214 197,87 сўм кафиллик суммасини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан ишга “Ozod-Nur Parranda”
масъулияти чекланган жамияти ва “Bo’stonliq Parranda” масъулияти чекланган
жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 237 214 197,87 сўм кафиллик суммаси
ва 24 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 4 744 283,95 сўм давлат
божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Палатанинг
даъво аризасини қаноатлантириш рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Даъвогардан республика бюджетига 4 744 283,95 сўм миқдорда давлат божи
ундирилган. Даъвогардан жавобгар фойдасига апелляция инстанция учун олдиндан
тўланган 2 372 142 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қароридан
норози бўлиб, Палата кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда
суднинг 2020 йил 3 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздордан ундирилиши
лозим бўлган 863 321 714 сўм кредит қарздорликдан 810 000 000 сўмлик қисми
МИБ бўлими томонидан гаров мулклари ҳисобидан ёпилганлиги, қолган
53 321 714 сўм қарзни ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли 2020 йил
3 сентябрда МИБ бўлими томонидан Қонун 40-моддаси биринчи қисмнинги
3-бандига асосан даъвогарга қайтарилганлиги, даъвогар, жавобгар ва қарздор
ўртасида тузилган кафиллик шартномасининг 1.1-бандида жавобгар даъвогарнинг
талабига кўра қарздорнинг кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизларни
тўлаш мажбуриятининг бажарилмаган қисмини тўлаб бериш мажбуриятини
олганлиги, шунга асосан, даъвогар томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 4-1001-2019/5082-сонли иш бўйича 2020 йил 18 июндаги ажрими
чиқарилган кундан гаровдаги мулк даъвогарнинг балансига олинган кунга қадар
183 892 483,87 сўм банк фоизи ҳисобланганлиги, бундан ташқари, жавобгар
кафиллик шартномасининг 2.12-бандига асосан 237 214 197,87 сўм пулни
қарздордан регресс тартибда ундириб олиш учун иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, суднинг 2020 йил 3 сентябрдаги
ижро варақасининг ижросини таъминлаш мақсадида МИБ бўлими томонидан
қарздорга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилганлиги, бироқ натижа
бермаганлиги, шу сабабли қарздорга нисбатан 2022 йил 27 апрелдаги қарорга
асосан Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ижро ишини
юритиш тамомланганлиги, мазкур ҳолатда, яъни қарздорга тегишли мол-мулклар
йўқлиги аниқланган вазиятда 237 214 197,87 сўм фоизни қарздордан ундириш
ҳақида даъвогарнинг судга мурожаат қилиш зарурияти мавжуд эмаслиги, кафиллик
шартномасининг 1.1-бандида жавобгар даъвогарнинг талабига кўра қарздорнинг
кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлаш мажбуриятининг
бажарилмаган қисмини тўлаб бериш мажбуриятини олганлиги, шартномада
жавобгарнинг жавобгарлиги субсидиар тартибда белгиланмаганлиги, бироқ
апелляция инстанцияси суди бунга аҳамият бермасдан ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ҳақида нотўғри хулосага келганлиги, Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 4-1001-2215/4756-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил
7 мартдаги ҳал қилув қарори билан қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга
доир иш юритиш бошланганлиги, мазкур ҳолатда қарздорга нисбатан даъвогар
томонидан 237 214 197,87 сўм фоиз ундириш бўйича даъво аризаси бериб
бўлмаслиги, берилганда ҳам даъво аризасини қабул қилиш рад этилиши,
шу сабабли қарздорга банкротлик иши қўзғатилган ҳолатда қарздордан
237 214 197,87 сўм фоиз ундириш зарурияти мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2008 йил 13 августдаги ПҚ-944-сонли ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 мартдаги 83-сонли
қарорларига асосан даъвогар Устав капиталининг 90 фоизидан кўпроғи бевосита
давлатга тегишли эканлиги ва банк йирик давлат банки бўлиб ҳисобланишини
кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари шикоятдаги важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
сўрашди.
Жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, даъвогар томонидан
кафиллик шартномасида белгиланган талабнома юбориш қоидаларига риоя
қилинмаганлиги сабабли кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Палата суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да,
ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
4-1001-2019/5082-сонли иш бўйича чиқарилган 2020 йил 18 июндаги ажрими билан
келишув битими тасдиқланган ва иш юритиш тугатилган. Мазкур келишув
битимида назарда тутилган мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги учун суд
томонидан 2020 йил 3 сентябрда ижро варақаси берилган.
МИБ бўлими томонидан 2021 йил 21 октябрда ўтказилган онлайн-аукцион
савдосида 900 000 000 сўм қийматда сотувга қўйилган гаров объекти
сотилмаганлиги сабабли, гаров объекти 10 фоизга арзонлаштирилган нархда
810 000 000 сўм қийматда даъвогар балансига ўтказилган.
Кредит қарздорлигининг қолган 53 321 714 сўмни ундириш имкони
бўлмаганлиги сабабли МИБ бўлими томонидан 2022 йил 27 апрелдаги қарори
билан ижро иши Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан
тамомланиб, ижро варақаси банкка қайтарилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 4-1001-2019/5082-сонли иш бўйича 2020 йил 18 июндаги ажрими
чиқарилган кундан гаровдаги мулк даъвогарнинг балансига олинган кунга қадар
183 892 483,87 сўм фоиз ҳисобланган.
Демак, қарздорнинг даъвогар олдида 2021 йил июнь ойидан ноябрь ойига
қадар 237 214 197,87 сўм кредит бўйича қарз мавжуд бўлганлигини англатади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 292-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФК 293-моддасининг биринчи қисмида қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан
фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор
мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли
кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-cонли
қарори 30.1-бандининг иккинчи хатбошисида агар Жамғарма билан кафиллик
шартномаси кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти
сифатида тузилган бўлса, Жамғармага талаб билдирилгунга қадар кредитор
қарздордан қарзни ундиришга қаратилган бошқа, шу жумладан, кредит
қайтарилиши мажбуриятининг таъминотига қаратилган барча чораларини кўриши
зарурлиги ва фақат қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мажбуриятни бажариш учун
мол-мулки етарли бўлмаганда, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан
ундириш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб билдириш ҳуқуқига
эгалиги, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
ҳақида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2018 йил 7 сентябрдаги К-327-сонли кафиллик
шартномасининг 1.1-бандига асосан жавобгар даъвогарнинг талабига кўра
қарздорнинг кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоизни тўлаш
мажбуриятини бажарилмаган қисмини тўлаб бериш мажбуриятини олган. Мазкур
шартномада жавобгарнинг жавобгарлиги субсидиар тартибда белгиланмаган.
Қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мол-мулки мажбуриятни бажариш учун
етарли эмаслиги, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш
имконияти мавжуд эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини Қонун 40моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги
қарори билан тасдиқланади. Ушбу қоидаларга амал қилинмаганлиги Жамғармага
нисбатан берилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, қарздорнинг даъвогар олдида қолдиқ 53 321 714 сўмни
ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли ижро иши Қонун 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига асосан тамомланган.
Шу
билан
бирга,
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1001-2215/4756-сонли иш бўйича қабул қилинган 2022 йил 7 мартдаги ҳал қилув
қарори билан қарздор банкрот деб топилган.
Шу боис, даъвогар иқтисодий судга қарздорга нисбатан қолган
183 892 483,87 сўм фоиз ундиришни сўраб даъво аризаси билан мурожаат эта
олмаган, чунки ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан жавобгарга
нисбатан, яъни қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва
жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги
иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, даъво аризасини кўрмасдан қолдирилади.
Яъни, даъвогар қарздор банкрот деб топилганлиги учун иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қила олмайди, бу эса ўз навбатида даъвогарнинг
кредит фоизини ундириш учун судга мурожаат қилиши ва МИБ томонидан суд
ҳужжатини ижроси қайтарилгандан кейингина кафилга мурожаат қилиши
лозимлигини англатмайди.
Шу боис, даъвогар иқтисодий судга асосли равишда даъво аризаси билан
мурожаат қилган ва биринчи инстанция суди даъвогарнинг даво аризасини
қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса,
даъвогар жавобгардан 237 214 197,87 сўм фоиз суммасини қарздордан ундириш
ҳақида судга мурожаат қилмаганлиги ва ушбу суммани қарздордан ундириш
бўйича чораларни кўрмаганлиги ҳақида асоссиз хулосага келган.
Жавобгарнинг даъвогар томонидан шартноманинг 2.4 - 2.7-бандларида
белгиланган шаклда ва унга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома
билан мурожаат қилмаганлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди.
Чунки, даъвогарнинг жавобгарга йўллаган 2022 йил 13 июндаги 25-17/3510-сонли
талабномасида кредит шартномасини ундириш билан боғлиқ ҳаракатлар амалга
оширилганлиги ҳолати батафсил ёритилган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан иш юзасидан қарор
қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
айрим суд ҳужжатларини бекор қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд
ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.
7
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни, иш
юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор
қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар
зиммасига юклатилади. Жавобгардан ишни кассация инстанцияси судида кўриш
билан боғлиқ 2 372 142 сўм давлат божи республика бюджетига, жавобгардан
даъвогар фойдасига 48 000 сўм почта харажатлари ундирилади. Жавобгар
томонидан ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган суд
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Шунингдек, ИПК 343-моддасининг иккинчи қисмида, агар ижро этилмаган
суд ҳужжати бекор қилиниб ёки ўзгартирилиб, даъвони тўлиқ ёки қисман рад этиш
тўғрисида янги суд ҳужжати қабул қилинса ёхуд иш юритиш тугатилса ёки даъво
кўрмасдан қолдирилса, суд бекор қилинган ёки тегишли қисми ўзгартирилган суд
ҳужжати бўйича ундиришни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилиш ҳақида суд
ҳужжатини қабул қилиши белгиланган.
Шу боис, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 17 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўз кучида қолдирилсин.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан:
- республика бюджетига 2 372 142 сўм давлат божи;
- “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 48 000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
17 ноябрдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Мирзахакимов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
Р. Сагатов