Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2201/5039 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Шокиров Акмалжон Абдувалижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый Рахимжон Эргашев Обод боғлари фермер хўжалиги
Source ID 1022394 Claim ID 3082903 PDF Hash 8610a5a33252ce6f... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
Ушбу кодекснинг 170-моддаси Ушбу кодекс 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ушбу Кодекснинг 333-моддаси ушбу Кодекс 333 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тeл: (+99869) 421-00-43 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 19 январь № 4-1603-2201/5039 Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, Я.Соатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар– АТБ «Агробанк» манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар- ХХХХХ фермер хўжалигига тегишли бўлган, кредит эвазига сотиб олинган «U-62 Боғдорчилик техникаси” русумли (трактор) қишлоқ хўжалиги техникасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Алиев (ишончнома асосида) (жавобгар иштирокисиз) иштирокида, туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТБ «Агробанк» (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ва ХХХХХ фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2020 йил 10 февралда №21-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга 5 йил муддатга, йиллик 5 (беш) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан, 04.01.2018 йилдаги ПК 3459сонли Қарорга мувофиқ 1 (бир) дона «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникаси (трактор) сотиб олиш учун 242.000.000 сўм миқдорда пул маблағларини ўтказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса кредит таъминотига кредит ҳисобига сотиб олинадиган қиймати 242.000.000 сўм бўлган қишлоқ хўжалиги техникасини, сотиб олинганидан кейин 30 кунда гаровга тақдим этиш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармаган, яъни кредит ҳисобига сотиб олинадиган қиймати 242.000.000 сўм бўлган «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникасини гаровга тақдим этмаган. Натижада, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга кредит ҳисобига сотиб олинадиган қиймати 242.000.000 сўм бўлган «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш мажбуриятини юклашни сўраган. қўллаб-қувватлаб, жавобгар кредит шартномасининг 3.2-бандида белгиланган, яъни кредит мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида кредит ҳисобига сотиб олинадиган қиймати 242.000.000 сўм бўлган «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникасини гаровга тақдим этиш мажбуриятини бажармасдан шартнома шартларини қўпол равишда бузганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Иш ҳужжатларида жавобгар томонидан суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажримини олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ушбу кодекснинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишга тақдим этилган ҳужжатлар-далилларга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб кўрсатилган. Шунингдек, ушбу Кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарори (кейинги ўринларда матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 13-бандига кўра қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши муомаласидан чиқарилмаган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бўлиши мумкин. Иш хужжатларига аниқланишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 10 февралда тузилган №21-сонли кредит шартномасига кўра, даъвогар жавобгарга 5 йил муддатга, йиллик 5 (беш) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан, 04.01.2018 йилдаги ПК 3459-сонли Қарорга мувофиқ 1 (бир) дона «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникаси (трактор) сотиб олиш учун 242.000.000 сўм миқдорда пул маблағларини ўтказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш, бундан ташқари жавобгар кредит таъминотига кредит ҳисобига сотиб олинадиган қиймати 242.000.000 сўм бўлган қишлоқ хўжалиги техникасини, сотиб олинганидан кейин 30 кунда гаровга тақдим этиш, шартноманинг 3.3-бандига кўра эса кредит мажбуриятларини бажарилишини таъминловчи шартномани кредит шартномаси тузилган кундан бошлаб 5 банк иш кунида банкка белгиланган тартибда тақдим этиш мажбуриятини олган. Даъвогар жавобгар билан тузилган шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажариб, 242.000.000 сўм кредит маблағларини жавобгар томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаларга асосан ўтказиб берган. Ушбу ўтказиб берилган кредит маблағлари ҳисобига «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олинган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармаган, яъни кредит шартномасининг 3.2-бандида белгиланган кредит таъминотига мажбуриятни таъминлаш усули сифатида қарз олувчи келгусида кредит ҳисобига сотиб олинадиган «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникаси 30 кунда гаровга тақдим этиш, шунингдек 3.3-бандида белгиланган кредит мажбуриятларини бажарилишини таъминловчи шартномани кредит шартномаси тузилган кундан бошлаб 5 банк иш кунида банкка белгиланган тартибда тақдим этиш мажбуриятини бажармаган. Даъвогарнинг гаровга қўйиш ҳақидаги талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида кредит мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида кредит ҳисобига сотиб олинган «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникасини гаровга тақдим этиш мажбурияти юзага келган. Ушбу ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топган. Даъвогар вакилининг суддаги кўрсатмасига кўра, ушбу кун ҳолатига жавобгар гаров шартномасини тақдим этмаган. қаноатлантиришни, жавобгарга кредит шартномасининг 3.2-бандида белгиланган, яъни кредит мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида кредит ҳисобига сотиб олинган «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникасини гаровга тақдим этиш мажбуриятини юклашни лозим топди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига, шунингдек Республика бюджетига жавобгардан 3.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-129, 170, 176-180, 186-188, 192моддаларига амал қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг АТБ «Агробанк» манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. ХХХХХ фермер хўжалиги зиммасига АТБ «Агробанк»га кредит ҳисобига сотиб олинган «U-62 BOG`DORCHILIK TRAKTOR” русумли қишлоқ хўжалиги техникасини 2020 йил 10 февралдаги №21-сонли кредит шартномаси таъминоти сифатида гаровга тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. ХХХХХ фермер хўжалигидан АТБ «Агробанк» фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. ХХХХХ фермер хўжалигидан Республика бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров