Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/4005 Дата решения 19.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Жакеев Сабит Калдибекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение MIRAL AVTO TRANS SERVIS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KO-UNG CYLINDER масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008005 Claim ID 3077326 PDF Hash 3fdea11c9a398367... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 186 code_article
СТ 8713-75 ва ва 8713-75 law
исми ва 236-моддаси исми ва 236 law
Ушбу регламентнинг 78-моддаси Ушбу регламент 78 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2101-2203/4005-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья - Б.Раджабов Апелляция инстанциясида маърузачи судья - С.Жакеев НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АППЕЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ Қ А Р О Р И 2023 йил 19 январь Навоий вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Абдрамановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов ва С.Жакеевдан иборат таркибда, Г.Тоғаеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари Ф.Алиев, вакили А.Атоев (27.08.2022 йилдаги 24/2022-e-сонли адвокатлик ордер ва ишончномага асосан), жавобгар раҳбари А.Зияев, вакили А.Зойиров (05.01.2023 йилдаги ишончномага асосан), ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ вакили А.Рузиев (18.01.2023 йилдаги 24-сонли ишочномага асосан) иштирокида, ―Axmedov avto gaz servis‖ ва ―Muborak avtogaz‖ МЧЖларни ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар ―Miral avto trans servis‖ МЧЖнинг жавобгар ―KO-UNG CYLINDER‖ МЧЖ ҚКдан 648.251.000 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Навоий вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Муборак туман Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган терговга қадар текширувига кўра, 2022 йил 5 июнь куни Муборак тумани ―Кончилар‖ МФЙ ҳудудидаги ―Муборакавтогаз‖ МЧЖ автомобилларга ѐқилғи қуйиш шахобчасида ―Miral avto trans servis‖ масъулияти чекланган жамияти (бунан буѐн матнда – даъвогар, МЧЖ деб юритилади)га тегишли бўлган ―Howo‖ русумли 80 806 RBA давлат рақамли юк автомашинасига метан газ ѐқилғиси қуйиб бўлганидан сўнг ―KO-UNG CYLINDER‖ масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (бунан буѐн матнда – жавобгар, Корхона деб юритилади) томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган №Н9634 рақамли 130 литрлик метан газ баллони чақнаши натижасида юқоридаги кўрсатилган юк автомашинасига техник шикаст етказилганлиги маълум бўлган ва тайинланган суд тиббий, судга оид кимѐвий ва физикавий, судга оид баҳолаш экспертизаларнинг хулосалари келмаганлиги, 1 ой муддат ўтиб кетаѐтганлиги учун ҳамда жиноят иши қўзғатишга ҳеч қандай асос йўқлиги сабабли 2022 йил 5 июлда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республикаси суд экспертизаси маркази Қашқадарьѐ вилоят бўлимининг судга оид транспорт баҳолаш экспертизаси бўйича давлат суд экспертининг 2022 йил 14 июлдаги 29-21-05(1146)13.3Z/1960-сонли хулосасига кўра, автотранспорт воситасига етказилган зарар 407.251.000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси ―Саноат назорати лабораторияси‖ Давлат унитар корхонасининг 2022 йил 8 июлдаги 72/1-сонли тадқиқот далолатномасига кўра, №Н9634 рақамли 21.09.2019 йилда жавобгар томонидан 35ХМ маркали пўлатдан ишлаб чиқарилган 130 литр СПГ-1 газ сиғимига мўлжалланган газ баллонида ташқи шикаст, зарба ѐки букилиш мавжуд эмаслиги, паспорт ва синов далолатномаси йўқлиги, метал қалинлиги ҳар ҳил бўлганлиги, ультротовуш назорати ўтказилганида камчиликлар (расслоение металла, растрескивание металла (образование трещины), неравномерная заливка горячего металла, толщина основного металла меняется, при этом образовались шлаковые включения, неравномерные уплотнения металла, наличие воздушных пустот и пор всех разновидностей), металл кучи жуда заифлашганлиги, унумдорлиги пасайганлиги, сифатсиз металл ишлатилганлиги, юқори нуқсонлиги, металл ичида ҳар ҳил турдаги нуқсонлар ва бошқа камчиликлар мавжудлиги ушбу баллонни портлашига олиб келганлиги маълум қилинган. МЧЖ Кармана туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Корхонадан 407.251.000 сўм автомашинага етказилган зарарни, 22.000.000 сўм жамият ходими Ж.Кенжаевга тўланган зарарни, 20.000.000 сўм яроқсиз ҳолга келган газ баллонларни ўрнатиш ҳақини, 44.000.000 сўм яроқсиз ҳолга келган газ баллонлар қийматини, 120.000.000 сўм автомашинага етказилган зарар оқибатида ололмай қолган даромадни, 10.000.000 сўм лаборатория тўловини ва 25.000.000 сўм адвокат тўловини, жами 648.251.000 сўм зарарни ундиришни сўраган. Суднинг ажримлари билан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ―Axmedov avto gaz servis‖ ва ―Muborak avtogaz‖ МЧЖлар жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 432.251.000 сўм зарар, 120.000.000 сўм бой берилган фойда ва 5.546.510 сўм олдиндан тўланган суд ҳаражатлари ундирилган. Иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Бунга асос қилиб, агар уларнинг айби бўлганида терговчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиши ва фуқаровий даъвогар сифатида МЧЖ вакиллари жалб қилиниши шартлигини, корхона томонидан сифатсиз махсулот ишлаб чиқарилганлиги далиллар билан исботланмаганлиги, ―Саноат назорат лабораторияси‖ ДУК сертификатга эга эмаслигини, 08.07.2022 йилдаги 72/1-сонли тадқиқот хулосасида газ баллон ХМ-35 пўлат туридан ишлаб чиқарилганлиги кўрсатилганлиги, лекин мазкур турдаги пўлат энг мустахкам эканлигини, экспертларнинг ускуналарнинг саноат хавфсизлигига доир бўлган қисмига алоқаси борлигини, лекин автомобилларга газ ускунлари бўйича ваколатлари мавжуд эмаслигини, ГОСТ 8713-75 ва 14637-79 экспертиза ўтказилаѐтган вақтида ўз кучини йўқотганлигини, хулоса даъвогар томонидан 10.000.000 сўм тўланган ҳолда олинганлигини, ушбу ҳолат экспертиза холис ўтказилмаганлигини, ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ ва даъвогар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида товарнинг кафолати 3 ой этиб белгиланганлигини, жавобгар ушбу шартноманинг тарафи эмаслигини, транспорт воситаси Кармана туманига ўзи етиб келганлиги Х.Сулаймонова номидаги Республикаси суд экспертиза маркази Қашқадарьѐ вилоят бўлимининг 14.07.2022 йилдаги хулосасидаги автотранспорт воситасининг 66 фоизи қиймати йўқотилганлигини инкор этишини, эҳтиѐт қисмларини ўрнатиш нархи суний оширилганлигини, кузов ва рамалар алмаштирилиши ноўринлигини, ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтмаганлигини, газ баллонда тамға мавжуд эмаслигини, ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ томондан техник кўрикдан ўтказиш далолатномасида 1 йил муддатда қайта техник кўрикдан ўтказиш шартлиги кўрсатилганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Жавобгар вакиллари апелляция шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Даъвогар вакиллари даъво аризасидаги талабларни ва асосларини такрорлаб, метан газ баллонлар 05.04.2021 йилдаги далолатномага асосан ―Howo‖ русумли 80 806 RBA давлат рақамли юк автомашинасига ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ томонидан қўйилганлигини, улардаги баллонлар рақамлари №5101, 5102, 5112, 5116, 5126, 5129, 5182, 5188 деб техник хато сабабли кўрсатилганлиги, мазкур газ баллонларни тўғридан-тўғри жавобгардан олганлигини, жавобгарга улар пўл кўчиришини ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ шунга асосан газ баллонларни ўрнатиб беришини маълум қилишди. ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ вакили ҳақиқатдан ҳам ушбу ташкилотлар билан бирга ишлашини, уларга 2021 йил 14 июндаги 06/06-сонли шартномага асосан метан газ баллонини ўрнатиб берганлигини, гувоҳномаларни рўйхатга ўтказиш журналида ўрнатилган сана 05.04.2021 йил этиб белгиланганлигини, ҳозирги кунда нима сабабдан мазкур ҳолат вужудга келганлигини эслай олмаслигини, лекин улар томонидан техник кўрикдан ўтказиш далолатномадасида баллонлар рақамлари хато ѐзилмаслигини маълум қилди. ―Muborak avtogaz‖ МЧЖ суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, шикоятини берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисми ва 236-моддасига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари зарар етказиш натижасида келиб чиққан. ФК 14-моддасига мувофиқ агар қонун ѐки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ѐки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ѐки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. ФК 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ѐки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли қарори билан тасдиқланган ―Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ѐки дизель ва газсимон ѐқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламенти‖нинг 9-бандида ҳар бир автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганида газ баллон ўрнатиб берувчи техник регламентнинг VII боби 5 ва 6-параграфларига, сўнг №№ 2, 3 иловадаги шартларга биноан уларни текширишдан ўтказиши, транспорт воситасини № 5 иловага асосан маркировка қилиши, сўнг текширишлар ижобий чиққанида автотранспорт воситасининг эгасига қайта жиҳозланганлигини тасдиқловчи далолатнома бериши белгиланган. ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ томонидан 2021 йил 5 апрелда берилган далолатномага кўра, 2020 йилда ишлаб чиқарилган ―Howo‖ русумли 80 806 RBA давлат рақамли юк автомашинасига №5101, 5102, 5112, 5116, 5126, 5129, 5182, 5188 рақамли баллонлар ўрнатилган. ―Саноат назорати лабораторияси‖ Давлат унитар корхонасининг 72/1-сонли тадқиқот далолатномасида баллонни текшириш далолатномаси, паспорти мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Жавобгар томонидан тақдим этилган 2020 йил 14 сентябрдаги EDA 802598 Божхона юк декларацияга асосан газ баллонларнинг маҳсулоти Хитой Ҳалқ Республикасидаги TIANJIN PIPE INTERNATIONAL ECONOMIC AND TRADING CORPORATION компаниясидан қувурлар шаклида олиб келинган ва ―Ўзбеккимѐмашзаводи‖ акциядорлик жамиятининг 2020 йил 29 октябрдаги 55/2020-сонли хулосасига биноан металл 35 ХМ маркали (легированная конструкционная) эканлиги ҳақида хулоса берилган. Биринчи инстанция суди ―Саноат назорати лабораторияси‖ Давлат унитар корхонасининг 72/1-сонли тадқиқот далолатномасини инобатга олиб, умумий техник регламентнинг 9, 77-105-бандларидаги талабларга эътибор бермасдан, даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Жумладан, Умумий техник регламентнинг 9-бандида ҳар бир автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганида газ баллон ўрнатиб берувчи техник регламентнинг VII боби 5 ва 6-параграфларига риоя қилиши белгиланган. Ушбу регламентнинг 78-моддасида баллонларни техник кўригидан (техническое освидетельствование) махсус ташкилот томонидан ўтказилиши, уларга баллонларни маркировка қилиши учун алоҳида рақам ва идентификация тамғаси (клеймо) берилиши, техник кўрик ташқи кўрик, қолдиқ босимни текшириш, ундан баллонни холис қилиш, қўл вентилни демонтаж қилиш, ювиш, газ билан дегазация қилиш, ўлчаш, гидравлик текшириш, қўл вентилини монтаж қилиш, пневматик текшириш, қуритиш, буяш, тамғалаш, журнал тўлдириш ва вебсайтга маълумотларни киритиш ва бошқа талаблардан иборатлиги қатъий кўрсатилган. Шунингдек, кўрик натижалари бўйича регламентнинг 95-бандига биноан баллоннинг юқори қисмида текшириш санаси, кейинги текширув ва тамға қўйилиши кераклиги белгиланган. Ушбу Регламентнинг талабларига риоя этилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси, ―Узстандарт‖ агентлиги ва бошқа ташкилотлар назорат олиб бориши кўрсатилган. Лекин, даъвогар ва ―Axmedov avto gaz servis‖ МЧЖ томонидан берилган тушунтиришларда ва иш ҳужжатларида айнан №Н9634 рақамли 21.09.2019 йилда жавобгар томонидан 35ХМ маркали пўлатдан ишлаб чиқарилган 130 литр СПГ-1 газ сиғимига мўлжалланган газ баллон даъвогарга тегишли бўлган ―Howo‖ русумли 80 806 RBA давлат рақамли юк автомашинасига Умумий техник регламент талабларига риоя қилинган ҳолда ўрнатилганлиги бўйича бирон бир ҳужжат ва далил билан исботланмади. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди жавобгарнинг айби ва зарар миқдори даъво талабида исботланмаган бўлсада уни қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. ИПК 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ѐки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Шунинг учун, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг 6 исботланмаганлигини инобатга олиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни ва даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Баѐн этилганларга асосан, ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун даъвогар томонидан 6.482.510 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари, апелляция инстанцияси учун жавобгар томонидан 2.773.255 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари тўланганлигини инобатга олиб, даъвогардан жавобгар фойдасига 2.773.255 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражати, республика бюджетига 468.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: ―KO-UNG CYLINDER‖ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Кармана туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. ―Miral avto trans servis‖ масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. ―Miral avto trans servis‖ масъулияти чекланган жамиятидан: - ―KO-UNG CYLINDER‖ масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 2.773.255 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта ҳаражати; - республика бюджетига 468.000 сўм давлат божи;. - Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм видеоконференцалоқа ҳаражатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Абдраманов Ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов С.Жакеев